Иқтисодий хавфсизлик модули бўйича мавзу


йилнинг 1 январь ҳолатига фаолият юритаётган кичик корхона ва


Download 0.71 Mb.
bet4/8
Sana05.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1276913
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Доклад 2

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига фаолият юритаётган кичик корхона ва
микрофирмаларнинг энг юқори улушга эга бўлган соҳалари
Бугунги кунда, тизим фаолиятини “Солиқ-кўмакчи” тамойили асосида юқори технологияли ташкилотга трансформация қилиш ислоҳотлари изчил давом эттирилмоқда.
Сўннги йилларда 41 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари жорий этилди (“Автокамерал”, “Таҳлика-таҳлил”, Tax Gap, ЭХФ, онлайн НКМ, “Cashback”, “Солиқ” мобиль иловаси ва х.к.). Интерактив хизматлар сони
30 тадан 50 тага етган.
Бунда, 2022 йилда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар сони 38,1 млнтани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 4,4 млнтага (13%) кўпайган. Уларда акс эттирилган товар айланмаси 1 402,7 трлн сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан 252,6 трлн сўмга (22%) ортган. ЭХФ тизидан фойдаланувчи субъектлар сони 282,9 мингтани ташкил этган.
Шунингдек, онлайн касса машиналари сони 145,3 мингтага етиб, ўтган йилга нисбатан 24,9 мингтага (21%) ортган.
Маълумот учун: Онлайн назорат касса чеклари ҳарид сўммалари сегментлаш натижаси қуйидагиларни кўрсатган:
-10 минг сўмгача – 153,6 млн дона (814,4 млрд сўм);
-10 минг сўмдан 50 минг сўмгача – 292,2 млн дона (7 991,3 млрд сўм);
-50 минг сўмдан 100 минг сўмгача – 109,6 млн дона (8 041,8 млрд сўм);
-100 минг сўмдан 1 млн сўмгача – 147,6 млн дона (42 133,1 млрд сўм);
-1 млн сўмдан ошган – 17,9 млн дона (120 250,1 млрд сўм)
Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва акциз солиғини давлат солиқ қўмитасида мавжуд электрон маълумотлар асосида автомат равишда шакллантириш механизми йўлга қўйилди. Натижада, ҳисоботларни ихтиёрий тақдим этиш кўрсаткичи 2022 йилда 99 фоизни ва солиқларни ихтиёрий тўлаш даражаси 96 фоизни ташкил этган.
Электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса техникаси, “маркетплейс” тизими маълумотлари интеграциялашуви натижасида айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи республикаи бўйича 359,4 мингта тўловчига 100 фоиз ҳамда ҚҚС ҳисоботи 173,9 минг тўловчига 86 фоиз автоматлаштирилган.5
Бироқ ҳозирда солиқ ҳисоботларининг асосий қисми тадбиркорлик субъектлари томонидан қўлда тўлдирилади, шунингдек, янги иш бошлаган, солиқ қонунчилигида етарли малакага эга бўлмаган тадбиркорлик субъекти учун солиқ ҳисоботларини тўлдириш мураккаб ҳисобланади. Солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий жарима бекор қилинган бўлсада, маъмурий жарима миқдори бир неча бараварга оширилди (юридик шахслар учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида).
Шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари томонидан 2022 йилда солиқ тўловчиларда 45 417 та назорат тадбирлари (“Солиқ-ҳамкор” тизимидан ташқари) ўтказилган бўлиб, тадбирлар натижасида бюджетга 13,6 трлн сўм солиқлар тўланмаганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган солиқ тўловчиларга нисбатан 1,4 трлн сўм молиявий жарималар қўлланилган. Ушбу тадбирларнинг 5 297 таси сайёр солиқ текширувлари ҳисобланади.
Шу билан бирган, 2022 йил 1 январдан бошлаб, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида “Солиқ” мобил иловаси орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида солиқ органларига хабар берган фуқароларни рағбатлантириш тизим жорий этилди.
Мазкур тизим орқали 2022 йил давомида 23 688 нафар фуқаролар томонидан 145 224 та солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабарлар келиб тушган бўлиб, улар асосида 71 957 та солиқ тўловчиларда мавзули сайёр солиқ текширувлари ўтказилган. Уларнинг 70 610 таси ёки 98 фоизида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ўз тасдиғини топган. Натижада, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган солиқ тўловчилардан 226,6 млрд сўм жарима ундирилиб, ушбу жарима ҳисобидан фуқароларга 35,2 млрд сўм мукофот пуллари тўлаб берилган.6
Шуни такидлаш лозимки, яратилган шарт-шароитларга қарамасдан 2022 йил IV чорак якунларига кўра, кичик корхона ва микрофирмалар ўртасида ўтказилган танлама сўровномада 18 397 та кичик корхона ва микрофирмалар икштирок этган. Уларнинг 6 909 (37,5%) таси иқтисодий вазиятни қулай деб баҳолаган, 10 095 (54,9 %)та субъект қониқарли деб баҳолаган ҳамда, 1 393 (7,6 %)та субъект қониқарсиз деб баҳолаган.7
Бизнес муҳитини яхшилаш учун фақат солиқни камайтиришнинг ўзи етарли эмас. Сабаби солиқ маъмурчилигида тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи солиқ маъмурий босимлар сақланиб қолинмоқда. Шу сабабли давлат томонидан назорат қилувчи ва рухсат берувчи идоралар фаолиятини, илғор тажрибалар асосида солиқ маъмурчилиги жиддий ислоҳ қилиш вазифаси актуаллигини йўқотмайди.


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling