Иқтисодий сиёсат фанининг назарий асослари
Иқтисодий сиёсатнинг мазмун ва моҳияти
Download 477.04 Kb.
|
1-mavzu ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Иқтисодий сиёсатнинг мазмун ва моҳиятиИқтисодий сиёсат фани иқтисодий билимлар орасида тарихан катта қизиқиш ва эътибор билан ўрганиб келинганлигини эътироф этидҳ мумкин. Фанннинг илмий адабиётларда яниг терминология луғатларида пайдо бўлиши 18 аср охирлари ва 19 аср бошларига тўғри келади. Ушбу фан, дунё тарихида давлатчилик шаклланиши давридан бери мавжуд бўлиб ривожланиб келганлиги, кўплаб олимлар томонидан тасдиқланган. Бинобарин, давлатчиликнинг шаклланиши мураккаб сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг бошланиши ҳамда ушбу жараёнлар моҳиятини тушунишни талаб қилади. Фаннинг илмий жиҳатдан ривожланиши дунёда юз берган биринчи энг йирик иқтисодий тушкунлик сифатида кўриладиган ҳодиса яъни буюк инқироз давридан кейин авж олганини кўриш мумкин. Чунки инқирозлар бевосита оқилона иқтисодий сиёсат юритиш орқали, иқтисодий сиёсат инструментлари воситасида олди олиниши, таъсирлари юмшатилади, қайта тикланиш ислоҳотлари амалга оширилишига эришиш мумкин. Буюк инқироз монетарист иқтисодчилар ҳамда кейнсчилик иқтисодий мактабининг ривожланишига туртки бўлди. Монетаристлар бевосита марказлашган банк ва молиявий институтлар орқали иқтисодни назорат қилиш, қўллаб қувватлашни назарда туца, кейнсчилар давлат аралашувининг энг оқилона тартиби ва йўналишларини аниқлашга катта хизмат қилганларини кузатиш мумкин. Ҳукуматларнинг иқтисодий сиёсати солиққа тортиш даражасини белгилаш тизимини, давлат бюджетларини, пул массаси ва фоиз ставкаларини, шунингдек меҳнат бозори, миллий мулкчилик ва ҳукуматнинг иқтисодиётга аралашувининг бошқа кўплаб соҳаларини қамраб олади. Иқтисодий сиёсатнинг аксарият омилларини ҳукуматнинг солиққа тортиш ва сарфлаш бўйича ҳаракатлари билан боғлиқ солиқ-бюджет сиёсатига ёки пул массаси ва фоиз ставкалари бўйича марказий банк ҳаракатларига оид пул-кредит сиёсатига бўлиш мумкин. Бундай сиёсат кўпинча Халқаро Валюта Жамғармаси ёки Жаҳон Банки каби халқаро институтларнинг таъсирига, шунингдек сиёсий эътиқодга ва партияларнинг сиёсатига таъсир қилиши билан тавсифланади. Download 477.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling