Иқтисодий сиёсат фанининг назарий асослари


Бошқарув қарорларини қабул қилишда


Download 477.04 Kb.
bet8/14
Sana31.01.2024
Hajmi477.04 Kb.
#1818103
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
1-mavzu ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

3. Бошқарув қарорларини қабул қилишда


иқтисодий таҳлил ва ёндашувнинг аҳамияти.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш жуда маъсулиятли вазифа ҳисобланганлиги учун, одатда бу жараёнлар бир нечта босқичда амалга оширилади. Қарорлар қабул қилиш турли соҳаларга кўра фарқ қилиниши ва кўлами мақсади жиҳатидан ажралиб туришини таъкидлаш лозим. Қабул қилинган қарорнинг оқибати миллионлаб уй хўжаликларининг иқтисодий ва ижтимоий турмуш даражасига таъсирини баҳолаш муим аҳамиятга эгадир.
Иқтисодий қарорлар қабул қилинишининг қуйидаги олтита йўналишда амалга оширилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин:

  1. Иқтисодий ислоҳотлар ва бошқарув тизимини ишлаб чиқиш асосий йўналишларни белгилаш. Иқтисодий қарорларни қабул қилишда, мамлакат танлаган иқтиосодий ривожланиш йўли асосий ёндашувни белгиловчи фактор бўлиб хизмат қилади. Масалан, Германия иқтисодий йўли эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланга бўлса ҳам, мамлакат иқтисодий сиёсати фаол ижтимоий йўналтирилган ёндашув асосига қурилганлигини кўриш мумкин. Охириг ўн йилликда тез ривожланган йирик иқтисодиётлардан Ҳиндистон ҳамда Бразилия иқтисодий сиёсатида ижтимоий табақаланиш ҳамда кескин капитализм тамойилларининг амал қилишини кузатиш мумкин. Бу эса иқтисодий ривожланиш ҳамда иқтисодий фаровонлик тушунчаларининг орасидаги тафовутни кўрсатади. ЯИМ, ЯММ, Миллий Даромадлар, Халқаро бизнес

рейтинглари, Халқаро кредит рейтинглари мамлакатнинг иқтисодий қудратини кўрсатгани билан, гини коеффисенти, инсон тараққиёт индекси каби ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни инобатга олиш иқтисодий сиёсатни оқилона ташкил қилишнинг бош мақсади бўлиши мақсадга мувофиқдир.

  1. Монетар сиёсатни такомиллаштириш бўйича иқтисодий қарорлар қабул қилиш.

Мамлакатлар молиявий барқарорлик ҳамда банклар фаолиятини мувофиқлаштиришда монетарй сиёсатдан фойдаланишади. Марказий банк асосий молиявий бошқарув муассасаси сифатида, мамлакатдаги фоиз ставкалар даражасини назорат қилиб боради. Фоиз ставкалари бевосита банклар фаолиятига боғлиқ бўлиб, уларни молиялаштиришда муҳим инструмент вазифасини бажаради. Чунингдек, фоиз ставкаси инфлацияни жиловлаш ва нарх даражасини барқарор сақлашга таъсир ўтказади. Бундан ташқари бизнес субйектлари учун тадбиркорлик шароитларини бошқаришда аҳамиятга эга.
Монетар сиёсат мамлакатдаги иқтисодий барқарорликни таъминлаш ёки уни ўзгартириб юборишга сабаб бўладиган муҳим иқтисодий сиёсат соҳаси дейиш мумкин. Масалан, мамлакатдаги пул массасини назоратга олиш, бевосита инфлацияни бошқаришдаги бирламчи қадам ҳисобланади. Марказий банк, пул эмиссиясини малаксиз ташкил қилиши натижасида истеъмолчилар юқори нархлар туфайли реал даромадларида салбий ўзгаришга дуч келишлари мумкин.

  1. Миллий валютани ишлаб чиқариш ҳамда уни бошқариш

монетарй сиёсатнинг навбатдаги вазифаларидан ҳисобланади. Аммо валюта назорати, уни қўллаб-қувватлашга қаратилган пул сиёсати, халқаро валюта муносабатларини таҳлил қилиш ва миллий валютанинг халқаро тўловлар тизимида фаол иштирокини таъминлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Банкларнинг миллий валюта билан ишлаш жараёнлари, миллий валютага нисбатан ликвидлик даражасининг сақланиши, инқироз давридаги молиявий-иқтисодий сиёсатнинг йўналишларини белгилаб беради. Чунингдек, миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан қадрсизланиши ёки қадрини ошиши натижасида юз берадиган жараёнларни тадқиқ этиш иқтисодий сиёсат юритишдаги муҳим функсиялардан ҳисобланишини айтиш мумкин.

  1. Муаммоларга йечим тақдим этиш. Иқтисодий сиёсатда бошқарув қарорлари қабул қилишнинг навбатдаги муҳим вазифаларидан бири иқтисодиётда ишламаётган жиҳатларни ислоҳ этишдан иборат. Ҳеч бир давлатда мукаммал иқтисодий жараёнлар содир бўлмайди, балки доимий равишда турли соҳалардаги муаммолар бўй кўрсатади. Масалан, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётида нархларнинг беқарорлиги энг тез такрорланадиган жараёндир. Нархлар беқарорлиги, ойлик ёки хатто кунлик тартибда давом этиб боради. Йоки, Монополия билан боғлиқ муаммоларни келтириш мумкин. Монополия соғлом рақобатга путур йетказади, натижада фаол бизнес муҳити фаолияти бузилади. Бу эса, тадбиркорларни қисқариши ҳамда истеъмолчиларга сифациз ва қиммат Товар ёки хизматлар йетиб боришига сабаб бўлади. Чу

сабабдан, ҳукуматлар доимий равишда, монополия элементлари мавжуд соҳалар, ташкилотларни аниқлаб, уларни соғлом рақобатга зарар беришларини олдини олишга қаратилган ҳаракатларни таъминлашга интилиб келишади.

  1. Халқаро ҳамкорлик масалалари. Бугунги кунда мутлақо ёпиқ иқтисодиётлар мавжуд эмас. Аксарият экспертлар фикрига кўра, халқаро иқтисодий ҳамкорлик кенгайган сари, мамлакатда иқтисодий барқарорлик таъминланиб боради. Халқаро иқтисодий блокларга, иттифоқларга, уюшмаларга қўшилиш, ташкилотларга аъзо бўлиш бевосита эркин халқаро ҳамкорлик сари қўйилган қадамни англатади. Иқтисодий сиёсат фанининг, бошқарув қароларини қабул қилишдаги вазифаларидан бири ҳам, айнан манфаатли ташқи ҳамкорлик масалаларини таҳлил қилишдан иборат. Жумладан, Ўзбекистон мисолида, Ёвро Осиё Иқтисодий Иттифоқига ҳамда Жаҳон Савдо Ташкилотига қўшилиш каби масалаларда чуқур таҳлилий хулосаларга эришиш, энг оқилона қарор қабул қилиш каби жиҳатлардан муҳим аҳамиятга эгадир.

  2. Ижтимоий ҳимоя масалалари. Ҳукумат ҳам ишлаб чиқарувчи ҳамда бошқарувчи ҳисобланади. Унинг ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари ижтимоий товарлар деб аташ мумкин. Ижтимоий товарлар, ижтимоий жиҳатдан ночор ҳисобланган гуруҳларни қўллаб- қувватлашни, ҳамда барча гуруҳлар учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган товарлардир. Масалан, қуриладиган, боғча, мактаб, университет, касалхона, озир-овқат захиралари, ногиронлар учун марказлар, камбағаллар учун ёрдам пекатлари, иқтисодий жиҳатдан

кам фойда келтирувчи амма ижтимоий ёки сиёсий аҳамиятга эга соҳалар учун субсидия, дотация ва бошқа тўлов трансферлари ажратиш шулар жумласидандир.

Download 477.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling