Иқтисодий ўсишнинг неоклассик моделлари


Р.Солоу моделида капиталнинг чиқиб кетиши аҳоли сони ўсишинг


Download 1.79 Mb.
bet3/5
Sana03.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1742938
1   2   3   4   5
Bog'liq
aFWsxJ0XJ9VABAnqh9AA3qxfUg46wp3bWROhaGWL

2. Р.Солоу моделида капиталнинг чиқиб кетиши аҳоли сони ўсишинг
барқарор мувозанат ва иқтисодий ўсишга таъсири.
k1
k*
k2
Инвестициялар ва капиталнинг чиқиб кетишининг иқтисодий мувозанатга тасири
I,dk
dk
sf(k)
k
Инвестициялар ва чиқиб кетишнинг капитал заҳираси динамикасига таъсирини Δk=I-d, ёки инвестициялар ва жамғармалар тенглигидан фойдаланиб Δk=s·f(k)-dk кщринишида ёзиш мумкин. Капитал заҳираси(k) инвестициялар ҳажми капиталнинг чиқиб кетиши ҳажмига тенг бўлгунига қадар, яъни s·f(k)=dk шарт бажарилгунига қадар ошиб бораверади. Шундан сўнг битта иш билан банд ходимга тўғри келадиган капитал заҳираси ( фонд билан қуролланганлик) ўзгармайди (Δk=0).
Мувозанат барқарор бўлишига сабаб k нинг дастлабкит миқдори қандайлигидан қатъий назар иқтисодиёт мувозанат ҳолатига, яъни k* га интилади. Агар k нинг бошланғич миқдори k* дан кам бўлса, ялпи инвестициялар (sf(k)) чиқиб кетиш миқдори ( dk) дан кўп бўлади ва капитал заҳираси соф инвестициялар миқдорига кўпайиб боради. Аксинча k2 > k бўлса, инвестициялар амортизациядан камлигини англатади. Бу ҳолда капитал заҳираси мувозанатли даражага қадар камайиб боради.
Жамғариш нормаси фонд билан қуролланганликнинг барқарорр даражасига таъсир кўрсатади. Жамғариш нормасининг s1 ҳолатдан s2 ҳолатга силжиши инвестициялар эгри чизиғини юқорига s1f(k) ҳолатдан s2f(k) ҳолатга қадар силжишини келтириб чиқаради.

Жамғариш нормасинингнинг иқтисодий мувозанатга таъсири.


s2f (k)
dk
dk1.I1
s1f (k)
k*1
k*2
k
I.dk
I’1
Аҳоли доимий (n) суръат билан ўсади деб тасаввур қиламиз. Ишчилар сонининг кўпайиши бошқа тенг шароитларда меҳнатнинг капитал билан қуролланиши даражасининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Натижада, бир ишчига тўғри келадиган капитал заҳираси ўзгаришини кўрсатувчи тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Δk=I-dk-nk ёки Δk=I-(d+n)k
Меҳнатнинг капитал билан қуроланганлиги пасайиши туфайли уни олдинги даражада сақлаб туриш учун инвестицияларнинг капитал чиқиб кетишини қоплайдиган ҳажми зарур. Капитал жамғариш нормаси юқори бўлмаса капиталнинг чиқиб кетиши, аҳоли сонининг ўсиши туфайли капитал билан қуролланганлик даражаси ўзгармасдан қолиши ёки пасайиб кетиши мумкин.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling