Ўқитувчилик касбини танлаш Педагогик фаолият
Download 29.26 Kb.
|
мутахассислик
Режа: Ўқитувчилик касбини танлаш Педагогик фаолият Педагогик қобилият ва маҳорат Ўқитувчининг касбий сифатлари Кириш Республикамиз ҳукумати халқ таълими соҳасида ўртага қўяётган вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчига боғ лиқ. Янги иқтисодий сиёсатга ўтиш шароитида таълим - тарбиядан кўзда тутилаётган мақсадларга эришиш, ўқувчиларнинг хилма - хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига юклатилган. Ўзин инг фидокорона меҳнати билан ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш сифатини оширишга катта ҳисса қўшаётган ижодкор ўқитувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда, Айниқса, ислоҳотлар даврида бундай мураббийлар эл - юртга танилмоқда. Ҳар йили энг яхши ўқитувчини аниқлаш учун ўтказилаётган мактаб кўр иклари, туман, вилоят, республика танловлари ана шу ютуқларга омил бўлмоқда. Мактабларда «Ўзбекистон халқ ўқитувчиси» унвонларига сазовор бўлган ўқитувчилар сони тобора кўпаймоқда. Халқимизнинг келажаги, мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан ўқитувчига, унинг савиясига, тайёргарлиги, фидоийлигига, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқ. Сўнгги йилларда педагогика и нститутларида, университетларида, педагогика билим юртларида ўқитувчилар тайёрлашни яхшилашга қаратилган кўпгина ишлар амалга оширилди. Чунончи, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргар лигини кучайтириш, ихтисосга до ир фанларни чуқур ўрганиш ва педагогик ма ҳоратни эгаллаш, назарий билимларни амалиётда қўллашга ўргатиш масалаларига эътибор кучайди. Шунингдек, бўлажак ўқитувчиларга педагоги ка, руҳшунослик, усулиётга до ир фан ларни ўргатиш кўлами янада кенгайди. Педагогика олий билимгоҳларида бир қанча ихтисо слар бўйича тўрт йиллик ўқув режалари жорий этилди. Узлуксиз педагогик таълим ғояси амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш иши давлат ва жамоатчиликнинг диққат мар каз иг а қўйилди. Бу тадбирлар универси тет ва педагогика институтларининг махсус факультетларида, малака ошириш инсти тутларида амалга оширилмоқда. Ўқитувчиларни фалсафий жиҳатдан кенг фикрловчи, мулоҳазали бўлишларига эътибор берилаётир. Синфий, тарбиявий қарашларнинг бирёқламалигидан, айрим ш ахс ва гуруҳлар манфаатидан умуминсоний қадриятлар устун туриши таъкидланмоқда. Ўзбекистон ҳукумати мактаб ўқитувчиларининг ҳафталик ўқув ишлари ҳажмини камайтириб, маошини оширди. Ўқувчиларнинг дафтарларини текширгани учун «Халқ ўқитувчиси» ва илмий даражаси бор ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш жорий этилди. Педагогика ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг стипендиялари оширилди, овқатланиши учун, шахсий уйларда яшагани учун уларга қўшимча пул тўланади. Ўқитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касбдир. Яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун - қоидалар, умумлаштирилган усу лий ғоялар баён этилади. Ўқувчиларнинг ёш индивидуал, хусусиятларини эътиборга олиш таъкидланади. Мактаб ҳаёти, амалий педагогик жараён эса жуда хилма - хилдир. Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар учраб туради. Бу эса ўқитувчидан кенг билимдонликни , пухта амалий тайёргарлик, юксак педагогик маҳорат ва ижодкорликни талаб этади. Шунинг учун ҳам мустақил Ўзбекистон давлатининг умумий - таълим мактабида ишлайдиган ўқитувчи: - педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон; - миллий маданият ва умуминсон ий қадриятларни, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, диний илмлардан ҳам хабардор, маънавий баркамол; - Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий этишига ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тўғри англаган, эътиқодли фуқаро; - ихтисосга доир билимларни , психологик, педагогик билим ва маҳоратни, шунингдек, назарий илмларни мукаммал эгал лаган; - ўқитувчилик касбини ва болаларни яхши кўрадиган, ҳар бир ўқувчиси улғайиб яхши одам бўлишига чин кўнгилдан ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон сиф а тида камол топишига кўмаклашадиган; - эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли бўлмоғи даркор. Download 29.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling