I.ЎҚУв фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Download 1.37 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 Банк иши фан дастури 2-курс
2 3 I.ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ Ушбу фан мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда банк тизимининг роли, банкларнинг операциялари ва уларнинг ташкил этилиши, банкларнинг кредитлаш жараёнини ташкил этиш асослари, тижорат банкларининг замонавий хизматлари, банкларнинг лизинг ва факторинг операциялари, банк рисклари ва уларнинг турлари, банкларнинг ликвидлилили ва уларни самарали бошқариш, банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, банклар томонидан хўжалик юритувчи субеъктларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш усуллари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари, тижорат банкларининг валюта операциялари, банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари ва уларнинг турлари, тижорат банкларининг даромад ва харажатлари, банкларнинг балансдан ташқари операциялари, банклар фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш масалалари, уларни ривожлантириш истиқболлари ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотларнинг устувор масалаларини қамраб олади. Талабаларнинг ушбу фанни чуқур ўрганиши “Пул ва банклар”, “Пул- кредит орқали мувофиқлаштириш” ҳамда “Банк менежменти ва маркетинги” фанларининг назарий асосларини ҳамда амалий жиҳатларини мустаҳкам эгаллашида замин бўлиб хизмат қилади.. Ушбу “Банк иши” фани “Банк иши” таълим йўналиши ўқув режаси таркибида модулли тизими асосида Пул ва банкларнинг назарий жиҳатларини, банклар фаолиятини ташкил этиш ва самарали бошқариш, банкларнинг операциялари ва замонавий хизматларини комплекс равишда ўрганилишини назарда тутади. II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ Фаннинг мақсади – талабаларга банк ва банк тизими, банкларнинг актив ва пассив операцияларининг моҳиятини, банкларда кредитлашни ташкил этишнинг иқтисодий-хуқуқий асосларини, банкларнинг ликвидлиги ва банк рискларини бошқаришни, банкларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичларини, валюта операциялари ва валюта муносабатларини ташкил этиш бўйича чуқур назарий ва амалий билимлар беришдан иборат. Фаннинг вазифаси - банк тизими ва унинг таркиби, тижорат банклари операциялари, банклар фаолиятини ташкил этилиши, банкларнинг молиявий ресурсларни жалб этиш ва уларни жойлаштириш билан боғлиқ операцияларини, банклар томонидан мижозларга кўрсатилаётган замонавий хизматлар хусусидаги назарий ва амалий билимларни ўрганишлари ҳамда ўзлаштиришлари, билим, кўникма ва малакасига қуйидаги талаблар қўйилади. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling