13
29-Мавзу. Кредитлашни ташкил этиш асослари
Тижорат банкларида кредитлашни ташкил этиш асослари.
Кредит
механизми ва унинг элементлари. Кредитлаш тамойиллари ва усуллари.
Кредитлаш объекти, субъекти ва ссуда счётларининг турлари. Хўжалик
субъектларини кредитлаш механизмини такомиллаштириш йўллари.
30-Мавзу. Айланма маблағлар ва мижозларнинг кредитга
лаёқатлилигини баҳолаш усуллари
Айланма маблағлар тушунчаси ва унинг таркиби.
Айланма
маблағларни ташкил этиш манбалари ва кредитнинг роли.
Кредитга
лаёқатлилик тушунчаси. Мижознинг кредитга лаёқатлилигининг асосий ва
қўшимча кўрсаткичлари. Бизнес режа ва уни кредитлаш жараёнидаги
ўрни. Тижорат банклари томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун
бериладиган кредитларни расмийлаштириш тартиби. Иқтисодиётни
модернизациялаш шароитида Ўзбекистонда
корхоналарни молиявий
жиҳатдан қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг роли.
Do'stlaringiz bilan baham: