I.ЎҚУв фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Download 1.37 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 Банк иши фан дастури 2-курс
фойдалана олиши лозим;
- кредит тизимининг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил этиш; - тижорат банклари томонидан ресурсларни жалб этиш ва уларни жойлаштириш; - тижорат банкларида кредитлаш шаклларидан фойдаланиш; - тижорат банклари операциялари устидан банк назоратини ташкил этиш; - банкларнинг мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажариш; - банкларда бошқарув тизимини ташкил этиш; - банклар фаолиятининг молиявий натижаларини баҳолаш; - тижорат банклари операцияларининг рисклилик даражасига баҳо бериш; - мижознинг кредитга лаёқатлилигини таҳлил этиш ва уни баҳолаш; - тижорат банклари фойдасини тақсимлаш; - фанни ўзлаштириш натижасида ва келажакда талаба банк фаолиятида бўладиган ўзгаришларни таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши; - банклар фаолиятини ташкил этишниниг ҳуқуқий асослари ва банклар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ҳақида тасаввурга эга бўлади; - амалиётда банклар бажарадиган операциялар ва унда қўлланиладиган амаллар ҳақида тасаввурга эга бўлади; - ўқиш даврида ёзма назорат ишларини бажариши ва рефератлар тайёрлаши; - банк фаолияти натижаларини умулаштириш, баҳолаш ва расмийлаштириш тартиблари ҳақида тасаввурга эга бўлади. фанни ўзлаштириш натижасида ва келажакда талаба банк фаолиятида бўладиган ўзгаришлар ҳақида малакага эга бўлиши лозим. III.ФАННИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҲАМДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ Фанни ўқитишда интерфаол, коммуникатив, перцептив ёндашувлардан максимал даражада фойдаланиш, ўқув адабиётларидан ташқари аутентик материаллар: аудио, видео, журналлар, интернет манбаларидан ўзлаштирилган билимлар мажмуасини амалиётда кузатилаётган далил ва ҳодисаларга боғлай олиш, олинган натижаларни баҳолаш, таҳлил қилиш орқали касбий фаолият учун зарур бўлган билим, малака ва компетенцияларни инновацион тафаккур лаёқати негизида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. 6 Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўқув машғулотларини лойиҳалаш жараёнида: - мезонни танлаш; - ўқув мақсадларини тоифалаш; - ўқув материалларини модуллаштириш; - уларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш; - ўрганиш натижаларини аниқлаш каби омилларга қаратиш орқали таълим олувчида назарий билимлар пухта эгалланиши ҳамда уларни амалиётда қўллаш кўникмасини шакллантириш, мустақил таълимни самарали ташкил этиш талаб этилади. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling