Iv мавзу. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро. Жиноят ишлари бўйичатуман (ШАҲАР) суди


Download 37.95 Kb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi37.95 Kb.
#1573961
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 2

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг 159 та штат бирлигини қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг қўриқлаш взводини тугатиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликларини судьялар ва ҳарбий судлар ходимларидаги ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми, шу жумладан ҳарбий хизматчилар учун белгиланган ҳуқуқ, имтиёз ва афзалликлар сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъатини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатини ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари этиб ўзгартириш;
ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш;
амалдаги суд мажлиси котиби лавозимини тугатиб, белгиланган умумий штат бирлиги доирасида судларнинг тузилмаларига судья катта ёрдамчиси, ёрдамчиси лавозимларини киритиш, уларга тегишли равишда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 — 12 ва 8 разрядларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Хўжалик судларининг амалдаги судьялари ваколат муддати тугагунига қадар Олий суд ва тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг судьялари сифатида ўз фаолиятини амалга оширишни давом эттирадилар.
Одил судловни амалга оширишнинг сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14 август 2000 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомил-лаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ мавжуд умумий юрисдикция судлари асосида фуқаролик ишлари бўйича Қарақал-поғистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро судлар, жиноят иш-лари бўйича Қарақалпоғистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) судлари ташкил этилди. Ушбу фармон одил судлов ва суд ишла-рини ўз вақтида кўриб чиқишни, фуқароларнинг сиёсий, ижти-моий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини янада кучайтиришни таъминлаш мақ-садида судларнинг ихтисослаш-тирилишига қаратилган. Ўзбекистон Республикасида 1 июль 2017 йилдан бошлаб фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иктисодий ишлар буйича судлар ўз фаолиятларини бошладилар.
Ҳозирги кунда судьялар ўз ихтисосларига мувофиқ қонунчилик ва суд амалиётини янада чуқурроқ ўрганиш имкониятига эгалар. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Хусусан, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳеч қайси ҳокимият бўғинига бўйсунмайдиган орган – СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ташкил этилди. Кенгаш томонидан судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлашда таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилди. 
СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар корпусини шакллантириш;
судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
судьяларни касбий тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортишга хулоса бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини бошқарув ходимлари чекланган сони 21 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази сифатида ўзгартириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Кенгаш раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тайинланади;
ўн бир нафар аъзо Кенгаш раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Кенгаш аъзоси лавозимидаги даврида судьялик мақоми сақланган ҳолда судьялар орасидан тасдиқланади;
тўққиз нафар аъзо Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан тасдиқланади.
Доимий асосда ишловчи Кенгаш аъзоларига судьялар учун белгиланган кафолатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар татбиқ этилди.
Умумий судлар тизимида фуқаролик ишлари бўйича туман-лараро, туман (шаҳар) судлари ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари асосий бўғин ҳисобланадилар. Бу биринчи навбатда одил судловни амалга оширишда кенг ваколатлар бериш ҳамда кўриб чиқиладиган ишларнинг салмоғини ошириш билан боғлиқ.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳиссасига фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича материалларнинг асосий қисми тўғрикелади. Одатда аҳоли ўз муаммолари билан шу судга мурожаат қилади ва кўп ҳолларда шу ерда ўз саволларига керакли жавобни олади. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар кўлами барқарор кенгайиб бориш хусусиятига эга.
Бу судларни ташкил қилиш тамойиллари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Судлар тўғрисида" қонун ва бошқа қонунлар билан белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикасида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар ташкил этилган. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларини ташкил этиш кўриб чиқиладиган ишлар кўлами ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Жиноят ишлари бўйича судлар туман бўлими мавжуд бўлмаган ҳар бир туман (шаҳар)да амал қилади. Туман (шаҳар)да битта суд ташкил этилади, лекин бутун туман (шаҳар) ёки туман ва шу туманда жойлашган шаҳарлар учун битта судни ташкил этиш ҳам мумкин. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, судлари фаолияти устидан назоратни фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди ва Тошкент шаҳар суди амалга оширади.
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари фаолияти устидан назоратни Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди ва ошкент шаҳар суди амалга оширадилар.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари фаолиятларини ташкилий таъминоти, судларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга қатъий бўйсуниш тамойилларига амал қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти зиммасига юклатилган. 2017 йил 1 июндан бошлаб. Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича ишни ташкил этиш, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни кўриш;

Download 37.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling