Iymon qo'shigi
Download 5.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Pirimqul Qodirov. Qadrim (qissa, hikoyalar)
Пиримқул Қодиров Қ А Д РИ М Қисса, ҳикоялар, эсдаликлар Ғафур Ғулом номилаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Тошкент— 2007 www.ziyouz.com kutubxonasi 84(5ЎИ Қ 53 Нашр учун масъул Муҳаммад Исмлил Қодиров, Пиримқул Қадрим: Қисса, ҳикоялар, эсдаликлар - П.Қодиров, - Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2007. - 168 б. Таниқли ааиб, Ўэбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг салмоқпи романлари, бир-бирилан ширали қисса ва ҳикоялари, теран пулииистик мақолалари Сиэ азиз уқувчиларнинг севимли асарларингиэгз айлангани шубҳасиэ. Адибнинг ушбу тупламига олтмишинчи йиллар бошида ёзилган «Қадрим» қиссасининг қайта ишланган варианти. «Олов», «Илинж», «Жон ширин» ҳикоялари ва Ойбек, Зулфия, А.Қаҳҳор ҳақидаги ширин хотиралари киритилган Ўйлаймизки. ушбу асарлар Сиэни яна бир бор фикр-мулоҳазага, баҳсга чорлайди ББК 84 (5Ў)6 қ 4701620101 -9 5 _ 2007 © Пиримқул Қодиров, М 352(04)-2007 Ғяфур Ғулом номидаги иашриёт-матбаа ижодий уйи, 2007 й. 18ВМ 978-9943-03-104-3 www.ziyouz.com kutubxonasi МУАЛЛИФДАН Бунаан қирқбеш йил муқаддам биринчи марта чоп этилган «Қалрим» қиссасининг ёэилишига ўша даврда мен оғриниб ҳис қилган ҳаётий муаммолар ва миллий ғурур туйғулари сабаб бўлган эди. У вақтларда мустабид шўро тузуми тарихимизни, тилимиз, динимизни камситишдан ташқари, етакчи саноат корхоналарнда замонавий техникаларни эгаллаб, ишлашга интилган миллий кадрларни, айниқса, қишлоқ ёшларини менсимас эди. «Ўзбеклар фақат далада кетмон чопишни яхши билади, катта саноат корхоналарида мураккаб техникалар билан ишлашни эплай олмайди», деган ақида кучли эди. Бу ақидани ва бошқа тўсиқларни енгиб ўгиб, катта саноат корхоналарида илғорлар сафида ишлаб юрган юрагида ўти бор ўзбекларимизни курсак кўнглимиз кўтариларди. Жумладан, менинг раҳматли Жўра акам Бекободдаги металлургия заводининг энг мураккаб техника билан жиҳозланган мартен цехила минг даражали оловлар яқинида йигирма йил қандай маҳорат билан ишлаганини ўз кўзим билан кўриб, кузатган, илгари қишлоқда қўй боқиб юрган соддагина чўпон йигит бу улкан саноат корхонасида қадр- қиммат топиб, маънавий жиҳатдан таниб бўлмас даражада ўсганига гувоҳ бўлган ва шу асосда миллий ишчи кадрлар ҳаетидан бир қисса ёзиб, бизни камситувчи ақидаларнинг ёлғон эканини кўрсатмоқчи эдим. Бу ижодий ниятни яхлит ва мароқли бир сюжст орқали амалга ошириш имконини берадиган ёрқин воқеалар ва тақдири менинг акам тақдирига ўхшайлиган ажойиб ёшлар Қашқадарё вилоятининг Муборак деган жойида катта конларни очган оловкорларнинг орасида учраб қолди. 1959 йилнингёзида Қарши билан Муборакнингоралиғида топилган кондан жуда кучли газ отилиб чиққани ва етмиш- саксон метр баландликкача фаввора бўлиб кўтарилгани чиндан 3 www.ziyouz.com kutubxonasi содир бўлган ҳодиса экан. Уни жиловлашнинг иложини топгунларигача газ ёниб кетиб, афсонавий улкан бир аланга ўттиз чақиримгача уэоқликларни ёритиб тургани «Правда восгока» газетасида ёзилган эди. Бу улкан ёнғинни ўчиришда одамларимиз катта жасорат кўрсатганликлари \ақида ахборот берилган эди. Мен бу ҳодисада ечими топилмаётган ижодий режамнинг илк сюжетини кўргандай бўлдим. Газ кони очилган ўша жойларни бориб кўриш ва улкан ё н ғи н н и ўчирган одамларнинг ҳаётини яқиндан ўрганиш мен учун энг муҳим заруратга айланди. Поездга тушиб Муборак деган жойга бордим. Ҳозир бу ер катга саноат шаҳрига айланган Аммо мен 1959 йилда илк бор кўрган Муборакда ҳали поезд бекати ҳам йўқ, фақат «разъезд» деган кичик бир манзил бор эди. Газ қидирувчилар темир вагончаларда яшар эдилар. Мени ўша пайтда Муборак газ қидирувчиларининг бошлиғи бўлган Ғуломов деган ўттиз беш ёшлардаги азамат бир йигит кутиб олли (Қиссада мен уни ўэ насаби билан тасвирлаганман). Ниятимни айтган эдим, унга маъқул бўлди. Катта газ кони қандай топилгани ва улкан ёнғин қандай ўчирилганини барча тафсилотлари билан сўзлаб берди. Мени бу воқеа содир бўлган жойга ўз машинасида олиб борди, ёнғин пайтида оқар сув олиб келиш учун қазилган ариқ ўзанини, портловчи моддани махсус вагончада ёнғин тубига йўналтириш учун қурилган муваққаттемирйўл кўтармасини кўрсатди. Ёнғин ўчирилгандан кейин инсон иродасига бўйсинган газ мустаҳкам бетон ва пўлат қопқоқлар билан маҳкам беркитилган эди. Ғуломов менга сўэлаб берган жуда кўп тафсилотлар ва ёнғинни ўчириш жараёни ҳаётда қандай юз берган бўлса, қиссада ҳаммаси аслидай кўрсатилган. Айниқса, ҳарбий қисмдан танк чақирилгани, ёнғин тубидаги қувурни текислаш учун ўқотилгани, бироқтанк ҳам, унинг ўқи ҳам қилолмаган ишни жасур инсон уддалагани афсонага ўхшайди. Лекин булар ҳам чиндан содир бўлган ҳодисалар эканини мен бир ҳафтача воқеа иштирокчилари орасида юриб, ҳаммасини ўз кўзи билан кўрган, беҳад мушкул ишларни қойил қилиб адо этган одамларнинг ўзларидан эшитдим. 4 www.ziyouz.com kutubxonasi Афсонани эслатадиган мана шу шидцатли ноқеалар жараёнида қишлоқцан газ конларига келиб ишлаётган икки еш қалб — Искандар ва Зулайҳонинг мактабда бирга ўқиган пайтларидан бошланган муҳаббатлари халоскор бир кучга айланади. Уларнинг энг оғир ҳастий синоалардан чиниқиб ўтишларига ва ёнғин пайтидаги ўта хатарли вазиятларда жасорат кўрсатишларига кдлбларини тўлдирган муҳаббат ва садоқатлари ёрдам беради. Ҳозир истиқлол даврида Искандар ва Зулайҳога ўхшаб янги конлар очаётган, улкан корхоналарда энг мураккаб замонавиЙ техникаларни жасорат ва маҳорат билан бош- қараётган ёшларнинг сафи беқиёс даражада кенгайди. Бугунги китобхонлар, айниқса, ёшлар бизнинг авлодга мансуб бўлган Искандар ва Зулайҳоларнинг қалб бойлик- ларидан ва ибратли ҳаётий тажрибаларидан баҳра оларлар, деган умидда «Қадрим» қиссасининг янги нашрини жузъий таҳрир ва тўлдиришлар билан уларга тақдим этаман. Download 5.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling