Ызбекистон давлат жащон тиллари университети
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
jahon adabiyoti [uzsmart.uz]
XVII аср адабиёти.
XVII аср инглиз адабиётида маньеристик, барокко ва классицистик йўналишлар. XVII аср инглиз адабиётининг босқичлари: 1- инқилобгача давр; 2. 20-50 йиллар; 3- Реставрация даври. Бу босқичларнинг ўзига хослиги. Пуританлик адабиётининг шакилланиши, унинг антифеодал антимонархик характери. Бен Жонсон ижоди. Инглиз буржуа инқилобининг умумевропа аҳамияти. Мильтон инглиз инқилобининг энг йирик шоири ва публицисти. Мильтон ижодини даврлаштириш. Мильтон шеъхрияти. 40-50 йиллар публицистикаси. «Ареопагитика « асарида сўз эркинлиги. «Инглиз халқини ҳимоя қилиш» асарида республика ҳимояси. Мильтон публицистик услубига хос образлилик. »Йўқотилган жаннат» поэмасида Мильтон қарашларидаги зиддиятлар ва уларнинг поэмадаги бадиий ифодаси. «Топилган жаннат» поэмасидаги сиёсий ғоялар. «Самсон курашчи» драматик асарида иқилобий ғояларга мурожаат қилиниши, ёзувчининг ўз даври актуал масаласига эътибори. Лильберин публицистикаси. Уин. Стенли рисолалари. Драйден ижоди. Реставрация йилларида инглиз комедиясининг хусусиятлари. Ж. Беньян ижоди. Беньян эпосида аллегоризм. Батлернинг ижоди ва унинг «Гудирес» асари инглиз сатирасининг ривожланишида тутган ўрни. Инглиз адабиётида илк маърифатчилик тенденциялари. XVIII аср инглиз маърифатчилик адабиёти Инглиз адабиётида маърифатчилик йўналишининг шакилланиши. XVII аср охири XVIII аср бошларидаги инглиз ижтимоий муносабатларининг ўзига хослиги ва маърифатчиликдаги қарама- қаршиликлар. Маърифатчилик адабиётининг эстетик қарашлари. Маърифатчилик реализмнинг ўзига хослиги. Бу давр инглиз адабиётида ҳукумрон доираларнинг босқинчилик урушлари ваколониал сиёсатнинг ҳажв остига олиниши. Д. Дефо ижоди. Дефонинг журналистик фаолияти. Дефо бадиий услубининг ўзига хослиги. Дефонинг реалистик, маърифатчилик руҳдаги романлари. Дефо адабиётнинг халқчиллиги учун курашувчи. «Робинзон Крузо» романининг жанри. Дефо романлари роман жанрининг тикланишидаги хизматлари. Ж. Свифт ижоди. Ж. Свифт ижодини даврлаштириш. «Китоблар жанги», «Бочка ҳақида эртак» помфлети. Свифт публицистикасининг сиёсий мазмуни ва бадиий хусусиятилари. Ирланд миллий мустақиллиги ҳаракати ва «Бўзчининг халари», «Гулливернинг саёҳатлари» асарларида инглиз воқейлигининг сатирик тасвири. «Гулливернинг саёҳатлари» асарининг жанр масаласи. Свифтнинг идеали ва Гулливер образи. Гулливер образининг эволюцияси. Свифт эстетикасининг ўзига хослиги. Свифт фантастикасининг реалистик асослари. Свифт ижодий услуб масаласи. Свифт ижодида халқ масаласи. Свифтнинг «Гулливернинг саёҳати» асари ўзбек тилида. Инглиз маърифатчилик романидаги турли йўналишлар. Сомюэл Ричардсон оилавий- маиший роман ижодкори.Ёзувчи дунёқараши ва ижодий услубининг хусусиятлари. Генри Фильдинг ижоди. Фильдинг ижодини даврлаштириш. Фильдинг сатирик драматургиясида инглиз сиёсий тартибларининг танқиди. Фильдинг роман устаси. Фильдинг дунёқарашининг материалистик асоси. Фильдинг романларида ижобий қаҳрамон ва образлар мажмуаси. «Жозеф Эндрис тарихи», «Том Жонс топилдиқ тарихи» романлари. Том Жонс образи. Характерни қарама-қаршиликлар орқали очиб беришга интилиш. Фильдинг ва Ричадсон ижодий тортишув. Фильдинг романларида сюжет қурилиш ва типиклаштириш муаммоси. «Амелия» романида маърифатчилик хом-хаёлларининг акс этиши. Тобойас Жорж Смоллет ижоди. «Родерик Рэндом саргузаштлари», «Пиригрин Пикл саргузаштлари» романларида инглиз жамиятининг танқиди. Инглиз реалистик романи ва Смоллет. Смоллет ижодида сатира воситаларининг чуқурлаштирилиши. Смоллет асарларида публицистик унсурлар.Смоллет ижодида сетиментализмга хос белгилар. «Гэмфри Клинкер» романида Смоллет ва Фильдингларнинг ғоявий ва эстетик қарашларидаги фарқлар. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling