5. ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТУЗИШ
ВА РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Тергов процессуал ҳужжатларини тузиш ва расмийлаштириш суд-тергов амалиётида мавжуд бўлган айрим умумий талаблар (қоидалар) асосида амалга оширилади. Ушбу талаблар ҳужжатнинг турли қисмларини расмийлаштириш ва мазмунига оид бўлади.
Процессуал ҳужжатларни тузишда қонун талаблари ҳужжатнинг юридик кучини, яъни ҳужжатда мавжуд маълумотлар шубҳасизлиги
ва ишончлилигини таъминлайди. Ваколатли субъект томонидан қабул қилинган ва унинг ваколатига аниқ мос келган ҳужжат юридик кучга эга бўлади.
Шунингдек, ҳужжатларнинг ҳуқуқий маданиятини таъминловчи қоидаларни белгилаб олиш лозим. Улар асосан ҳужжатларда турли атамаларни юридик жиҳатдан тўғри қўллаш билан боғлиқ. Ҳужжатларни тузишда юридик атама ҳисобланган “ушлаб туриш”, “ҳибсга олиш”, “тинтув” ва бошқа атамалардан ҳар доим ҳам тўғри қўлланилмайди. Уларнинг ҳар бири қонун билан аниқ белгиланган жиноят-процессуал ҳаракатни англатади. Мазкур атамалардан фойдаланиш ҳужжатларда қайд этилган (кўрсатилган) процессуал ҳаракатларга юридик жиҳатдан мос келиши шарт.
Ҳужжатларнинг ахборот маданияти талаблари ҳужжат меъёр даражасида қисқа бўлиши, яъни кичик ҳажмдаги матн орқали максимал ахборотни етказиши лозимлигини тақозо этади. Ушбу нутқ услуби гаплардаги сўзларнинг тўғри тартиби билан тавсифланади. Мураккаб гаплардан фойдаланган ҳолда жумлаларни тузиш тавсия этилмайди. Узун мураккаб гаплар бир неча содда гаплар билан алмаштирилиши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатларда икки маънони англатадиган атама ва жумлаларни қўллаш мумкин эмас. Шунингдек, мазмунан муҳим бўлмаган, гапларни мураккаблаштирадиган сўзлар ёзма нутқдан чиқариб ташланиши лозим. Масалан, “жорий этишни амалга ошириш”, “ушлаб туришни амалга ошириш”, “илтимоснома билан мурожаат қилиш” сўзларини “жорий этиш”, “ушлаб туриш”, “илтимоснома киритиш” сўзлари тарзида ифода этиш тўғри бўлади.
I БЎЛИМ. ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИШ ВА РАД ҚИЛИШ
1.1-боб. Жиноят иши қўзғатиш
1-намуна
(жиноий ҳолатни аниқлаган терговчи)
(мансаби, унвони, Ф.И.Ш.)
(мансаби, унвони, Ф.И.Ш.)
(назорат қилувчи прокурор)
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |