Ызбекистон республикаси ички ишлар органлари
Download 197.28 Kb.
|
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари Р Е Ж А : 1. Ички ишлар соҳасида бошқарув тушунчаси ва унинг асосий белгилари. 2. Ички ишлар органларининг тизими ва ҳуқуқий мақоми. 3. Ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари. 4. Ички ишлар органларининг ташкилий тузилиши. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРУВИ - ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ БИР ТАРМОҒИ Ички ишлар соҳасида бошқарув тушунчаси ва унинг асосий белгилари. Ҳуқуқий давлат қурмоқчи бўлган ҳар қандай мамлакатда ҳуқуқий тартиботни мухофаза этувчи, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи маълум бир сиёсий тизим ишлаб чиқилиб, давлат томонидан бошқариб борилади ва улар олдига шу мамлакат ҳудудида қонун устунлигини таъминлашдек буюк вазифа қўйилади. Бу вазифаларни хал этиш учун дав¬лат ҳуқуқий тартиботни мухофаза қилишга қаратилган фаолиятининг ўзаро бо\лиқ бўлган ва айни пайтда нисбатан бир-биридан ажралган бир неча турларидан фойдаланади. Булар прокуратура, суд, хўжалик суди ва бошқа давлат назорат идораларидир. Давлат томони¬дан бу идораларнинг ваколат доиралари ишлаб чиқилиб, уларнинг ҳар бирининг олдига ўзига хос вазифалар қўйилади. Ички ишлар органлари давлат бошқарувининг таркибий қисми сифатида жамият ҳаётида асосий ўрин тутади. Ички ишлар органларининг асосий вазифаси ўз моҳияти ва мазмунига кўра Республикада ҳуқуқни муҳо¬фаза қилишга, қонун устунлигини таъминлашга, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шунга кўра ички ишлар сохасидаги бошқарувга давлат идораларининг жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга тегишли, шунингдек паспорт тизими қоидаларини амалга ошириш ҳамда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатда бўлиш тартибини бевосита амалга оширишга доир ижро ва идора этиш фаолияти деб таъриф бериш мумкин. Мазкур давлат бошқаруви тармо\ининг асосий вазифаси - давлат ва фуқароларнинг мол-мулкларини, қонуний манфаатларини \айриқонуний хуружлардан асрашдан, жамоат осойишталигини таъминлашдан, фуқароларнинг тинч меҳнат қилиши ва дам олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат. Бинобарин, ички ишлар соҳасидаги бошқарув моддий бойликлар ишлаб чиқармайди, балки бу бойликларни муҳофаза қилади. Шунга кўра маъмурий-сиёсий тизимнинг бу тармо\и завод, фабрика, давлат, жамоа бошқарув хўжаликлари ва бошқа хўжалик ташкилотларининг иншоотларини, мол-мулкларини, моддий бойликларини қўриқлайди, хужаликнинг нормал ишлаши учун тўсқлшлик қилувчи ҳқуқбузарликларни бартараф этади. Ички ишлар соҳасида бошқарув давлат номидан, давлат воситалари орқали ва давлат ҳокимият кафолатларидан фойдаланган холда амалга оширилади. Бу ваколатлар тегишли идораларнинг мажбурий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилишида, белгиланган қоидаларга риоя этилиши устидан маъмурий назоратни амалга оширишда, айрим ишларни, харакатларни таъқиқлаб қўйишда, давлат йўли билан мажбур этиш чораларини қўллашда намоён бўлади. Ички ишлар органларининг ходимлари маъмурий фаолият жараёнида хокимият вакиллари сифатида иш олиб борадилар, уларнинг йўл-йўриқлари барча фуқаролар ва мансабдор шахслар учун, улар қайси идорага қарашли эканлигидан қатъи назар, мажбурийдир. Ички ишлар органларига улар фуқароларнинг ҳуқуқларини, жамият ва давлат манфаатларини самарали муҳофаза қилишлари учун ҳуқуқий ваколатлар берилган. Ҳокимиятчилик қоидаси асосида юқоридан қуйига нисбатан муносабатлар билан бир қаторда ички ишлар¬ни бошқариш жараёнига тенгликка асосланган муноса¬батлар ҳам мавжудки, у бир босқичдаги идоралар ўртасида бўлади. Масалан, ички ишлар идоралари билан кўнгилли халқ дружиналари, ўртоқлик судлари, тартибни сақлаш жамоат пунктлари, давлат испекциялари ўртасидаги муносабатлар шундай тенгликка асосланган. Ички ишлар соҳасини бир-бирига узвий бо\лиқ икки белги билан тавсифланади: бир томондан, бундай бошқариш характери ва вазифаси жиҳатидан давлат идоралари қабул қилган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий хужжатларни амалда ижро этса, иккинчи томондан, ўз ваколатлари доирасида мажбурий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилади, уларга амал қилинишини таъминлайди. Ички ишларни бошқариш ташкилотчилик ижодий фаолиятини тақозо этади. Бу фаолият ўз моҳияти ва мазмунига кўра қонунлар ва улар асосида қабул қилинган хужжатларни рўёбга чиқариш, одамлар хулқ-атворини ҳуқуқий нормалар доирасида йўналтириб бориш, фуқаролар, жамоат бирлашмалари, давлат муассасалари ва мулкчилик шакли турлича бўлган корхоналарнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ва зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришлари учун шароит яратиш каби ташкилий масалаларни қамраб олади. Ҳуқуқбузарликка қарши курашнинг энг самарали ва айни пайтда инсонпарвар йўналиши—жиноятларнинг олдини олиш ишлари ички ишлар органларининг фаолиятида тобора катта ўрин тутмоқда. Бу эса мазкур тармоқ бошқармаларининг ташкилотчилигини кучайтиришни, ҳуқуқбузарликнинг сабабларини аниқлаш ва уни бартараф этиш, ҳуқуқбузарларни ишонтириш, тарбиялаш усулларининг мукаммал тизимини шакллантиришни, фуқаролар онгига ва хулқ-атворига таъсир этиш ишларини такомиллаштиришни талаб қилади. Ички ишларни бошқаришнинг ўзига хос белгиси мухофаза қилишга қаратилган бўлиб, бошқа соҳаларни бошқаришдан айни шу жиҳати билан фарқ қилади. Унинг асосий ижтимоий вазифаси давлат тузумини, жа¬моат тартибини ва фуқароларнинг ҳаёти, со\ли\и, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини \айриқонуний ху¬ружлардан сақлашни ташкил этишдан иборат. Муҳфаза йўналиши ички ишларни бошқаришнинг ўзагини ташкил этади. Бошқарувнинг ижтимоий муносабатларга таъсир ўтказиш усуллари ва шаклларининг ҳусусияти ҳам шу билан бо\лиқ. Муҳофазага оид кўп ваколатлар корхоналар, ташкилотлар, муассасаларни, улардаги мансабдор шахсларни, шунингдек фуқароларни ташкилий жиҳатдан бўйсундиришга эмас, балки махсус ҳуқуқий тартиб-қоидалар ўрнатиш, жумладан муайян ҳаракатларни таъқиқлаш, жамоат хавфсизлигига рахна солиши эҳтимол бўлган иншоотлардан фойдаланиш шартларини бажарилганлиги устидан назоратни амалга оширишга қаратилган. Давлат бошқарувининг бу тармо\ида хўжалик, ижтимоий-маданий соҳаларни бошқаришга нисбатан дав¬лат йўли билан мажбурлаш чоралари салмоқли ўрин тутади. Унинг муҳим вазифаси ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлашдан иборат. Шу бошқарув доирасида асосий маъмурий-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий мажбурлаш аппаратлари: суриштирув ва дастлабки тергов идораларининг вақтинча ушланган одамларни ва қамоқ жазосига хукм этилганларни сақлаб туриш учун авахталарнинг, тергов авахталарининг жазони ижро этиш ва тарбия колонияларнинг, махсус қабулхоналарнинг ва бошқа маҳкамаларнинг иши ташкил этилади. Ички ишлар органларида хизмат муносабатлари кичик ходимларнинг катта ходимларга бўйсуниши ва якка бошчилик қоидасига асосланади. Ички ишлар орган¬ларида хизматни ўташни ўзига хос белгилари бўлиб, махсус қоидалар билан тартибга солинади. Бу орган ходимлари хизматни бошлаш вақтида ўз халқига, ватанига садоқат билан хизмат қилиш учун қасамёд қиладилар. Ички ишлар органларининг ходимларига махсус унвон берилади. Улар учун бир хил шаклдаги кийим жорий этилган. Бу кийим жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш ваколати берилган хизматчиларнинг ташқи кўриниш рамзидир. Ички ишлар органларининг зиммасига юклатилган мураккаб ва хилма-хил вазифаларни муваффақиятли бажариш ҳар бир ходимнинг юқори даражада онглилигига ва чуқур эътиқодига, ўз хизмат бурчини ва топширилган иш учун шахсий масъулиятини чуқур англашига, интизомли бўлишига бо\лиқ. Ички ишлар органла¬рининг интизом низоми оддий ходимлар ва бошлиқлардан қонунларга о\ишмай амал қилишни, хизматни фидойилик билан ўташни, барча қийинчиликларга бардош беришни, хизмат бурчини бажариш чо\ида кучини, ҳаётини ҳам аямасликни, ҳалол ва хақиқатгўй бўлишни, хизматдан бўш вақтларда ўзини муносиб даражада тутишни, жамият ва фуқаролар манфаатларини фидокорлик билан ҳимоя этишни талаб қилади. Ички ишлар органларининг тизими ва ҳуқуқий мақоми. Ички ишлар органларининг тузилиши тартиби Республиканинг миллий-давлат тузилишига ва маъмурий-ҳудудий бўлинишига мувофиқ равишда ташкил этилади. Ички ишлар органларининг амалдаги тузилиш тар¬тиби марказий ва маҳаллий ички ишлар органларини ўз ичига олади. Марказий органлар Республика Ички ишлар вазирлиги ва қорақалпо\истон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан, махаллий органлар эса ижро махкамалари, туман, шахар хокимиятларининг ички ишлар булимлари (бошқармалари)дан иборат. Бу тизимнинг хамма бўқ\инлари ўзаро алохида бўлиб, зиммасига юклатилган вазифаларни ўзаро хамкорлик асосида амалга-оширади. Махаллий ички ишлар органлари юқори ишлар органлари билан биргаликда тегишли хокимликларга ҳам бўйсунади. Амалдаги қонунларга мувофиқ ҳокимиятлар ва уларнинг ижро этувчи тузилмалари ички ишлар органлари¬нинг ҳисоботларини тинглайди, ишни ташкил этишда, хўжалик масалаларини хал қилишда ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг маданий-маиший эҳтиёжлари борасида уларга ёрдам беради. Марказий ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган қарорлар махаллий органлар учун мажбурий хисобланади. Айни вақтда махаллий ички ишлар орган¬лари ўз ваколатлари доирасида зиммаларидаги вазифаларнинг кўпини мустақил равишда бажаради. Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти сохасидаги ҳуқуқий мақомни кўрсатувчи мухим белгилар давлат ҳокимияти идораларига бўйсуниши ва улар олдида ҳисоб бериши, ижро ва идора этувчи давлат-хокимият шаклида эканлигини кўрсатади. У ўз мазмуни жиҳатдан умумлаштирилган тарзда: жамоат тартибини, мулкчиликнинг хамма шаклларини, фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини жиноий хуружлардан ва бошқа харакатлардан маъмурий-ҳуқуқий мухофаза қилишни шартнома асосида айрим қурилмалар, корхоналар ва бошқа иншоотларни бегоналардан қўриқлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш чо\ида йўл харакатини ташкил этишни, халқ хўжалиги иншоотларида ён\ин хавфсизлигини таъминлашни ўз ичига ола¬ди. Маъмурий фаолиятнинг мазмунига мувофиқ равиш¬да ички ишлар органларининг тузилишида қуйидаги тармоқ хизматлари ташкил этилган: — жамоат тартибини сақлаш; — соқчилик бирлашмаси; — давлат автомобил назорати; — давлат ён\ин хавфсизлиги назорати. Мазкур хизматларнинг ҳар бирида ўз ташкилий тар¬тиби бўлинмалари мавжуд бўлиб, уларга Ички ишлар вазирлигининг тегишли бошқармалари раҳбарлик қилади. Шаҳар ва вилоят ички ишлар бошқармаларида, шаҳар ва туман ички ишлар. бўлинмаларида ҳам шунга ўхшаш аппаратлар ва уларга бўйсунадиган бўлинмалар бор. Милициянинг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари. Ўзбекистон милициясининг ҳуқуқий мақоми, яъни унинг вазифалари, бурчлари ҳамда давлат идоралари тизимида тутган ўрни тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланган. Милиция ўз фаолиятида Республи¬ка қонунларига, Республика Олий Мажлиси ва Президенти фармонларига, хокимликларнинг қарорларига, фармойишларига, шунингдек, Ички ишлар вазирининг буйруқ ва йўриқномаларига биноан иш тутади. 1990 йил 6 мартда қабул қилинган «Милиция тў\рисидаги қонун»да ва бошқа ҳужжатларда милициянинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгилаб қўйилган. Милициянинг асосий вазифалари қуйидагича: жамоат тартибини, фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва бирлашмаларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини жиноий хуружлардан ва жамиятга қарши хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилиш, жиноят ва бошқа қуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек, уларни келтириб чиқарадиган сабабларни аниқлаш ва чек қўйиш. Милиция Республика Ички ишлар вазирлиги тизимига киради ҳамда давлат бошқарув аппаратининг таркибий қисми бўлган ҳолда бошқарувнинг ўзига хос идорасидир. У жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашни ташкил этибгина қолмай, бу ишларни бевосита бажаради ҳам. Милициянинг ҳуқуқий мақоми, жамоат тартибини сақлашга доир вазифалари уни амалга оширишнинг шакл ва усулларига бо\лиқдир: унинг аппаратлари, хизматчилари, бцлинмалари, \айриқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш, жиноятларни фош этиш, жиноятчиларни қидириш ва қўлга олиш чораларини амалга оширади. Милиция оддий ходимлари ва зобитлари ватанга, ҳукуматга содиқлик, ўз халқига ҳалол хизмат қилиш ҳақида қасамёд қиладилар. Милиция ходимлари қонунга мувофиқ қурол ишлатишлари мумкин. Милицияда харбий интизом ўрнатилган. Милиция ўз фаолиятида давлат идоралари олдида тўла масъул ҳисобланади. Ички ишлар органларининг (милициянинг) иккиёқлама бўйсуниши давлат идора¬лари тизимида милициянинг ўрнини, унинг халқ олдидаги, ваколатли идоралар олдидаги масъулиятини акс эттиради. Маҳаллий хокимликлар ва уларнинг ижроия аппа¬ратлари ички ишлар органлари орқали милиция ишига раҳбарлик қиладилар, мажлисларда милиция фаолияти тў\рисидаги ҳисоботларни тинглайдилар, ишни таш¬кил этишда, хўжалик масалаларини ҳал қилишда, ми¬лиция ходимларининг маданий-маиший эхтиёжларини қондиришда милицияга ёрдам берадилар. Милиция ходимлари ҳокимият вакиллари сифатида иш олиб борадилар. Улар жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини бажаришлари учун фуқаролар ва мансабдор шахсларга муайян талаблар қўйиш, зарур ҳолларда давлат йўли би¬лан мажбур қилиш чораларини қўллаш ҳуқуқи берилган. Милиция ходимлари ҳалол, мард, интизомли ва хушёр бўлишлари, қатъият билан ҳаракат қилишлари, барча қийинчиликларга бардош беришлари, хизмат бурчини бажариш учун кучини, керак бўлса ҳаётини ҳам аямасликлари, ватанга чексиз садоқатли бўлишлари ва халққа халол хизмат қилишлари керак. Милиция фаолияти халқнинг кўз олдида бўлади ва кўпинча одамларнинг шахсий манфаатларига аралашиш зарурати билан бо\лиқ бўлади. Шу сабабли улар фуқаролар билан муомалада одоб доирасида иш тутишлари, жамоатчилик ва аҳоли билан алоқани мустахкамлаб боришлари лозим. Милиция олдига қўйилган вазифаларни тўртта асосий гуруҳга ажратиш мумкин: 1) жамоат тартибини сакқлаш; 2) жиноятчиликка қарши кураш; 3) мол-мулкни қўриқлаш; 4) ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш. Милиция ходими кўчаларда, майдонларда, бо\ларда, йўлларда, вокзалларда, кема тўхташ жойларида, аэропортларда ва бошқа жамоат жойларида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, жамоат тартибини мухофаза қилишга оид қарорларни фуқаролар ва мансабдор шахслар қандай бажараётганини маъмурий назорат қилади, халқ депутатлари ва мансабдор шахслар вазифаларини бажараётган пайтда уларга ўз ваколатлари доирасида ёрдам беради. Милиция бошқа давлат идоралари ва жамоат бирлашмалари билан хамкорликда ичкиликбозлик ва алкоголизмга қарши кураш олиб боради, ашаддий ичкиликбозликлар ва гиёҳвандларни мажбурий даволаш масаласини хал қилиш учун материалларни расмийлаштиради ва судга оширади, безориликка қарши кураш олиб боради, ижтимоий меҳнатдан бўйин товлаётган ва текинхўрлик билан кун кечираётган шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонунда кўзгда тутилтан чораларни кўради, болалар қаровсизлигининг олдини олиш юзасидан иш олиб боради ва бало\атга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлигига қарши курашади. Милиция хизматлари паспорт ва ижозатнома бериш тизими қоидаларини амалга оширади, харакат хавфсизлигини таъминлайди, автомототранспортнинг-холатини назорат қилади, фавқулодда шароитларда, шуниигдек, турли оммавий ва фуқаро мудофаасига доир тадбирларни ўтказиш чо\ида тартибни таъминлайди. Милиция со\лиқни сақлаш ва ветеринария назорати идораларига эпидемия ва эпизоотия чо\ида уларнинг карантин тадбирларини амалга оширишларига ёрдам бе¬ради. Со\лиқни сақлаш идоралари билан биргаликда кўча, ховли ва манзилгохларнинг санитария холатини назорат қилади. Жиноятчиликка қарши кураш сохасида милиция содир этилган ва тайёрланаётган жиноятлар тў\рисида тушган аризаларни, хабарларни ва бошқа маълумотларни рўйхатга олади, ҳамда уларни хал қилиш чорасини кўради. Милиция жиноятларнинг олдини олиш учун зарур тадбирларни кўради, жиноят содир қилган шахсларни аниқлаш мақсадида оператив қидирув ишларни амалга оширади, жиноят иши қўз\атади ва жиноят изларини аниқлаш ва қайд этиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида дастлабки терговни амалга оширади, қўлга олинган ва қамоқ жазосига махкум этилганларни қўриқлайди ва кузатиб боради, судларнинг жазолаш ҳақидаги хукмлари ва ажримларини ижро этади, жазоланган шахсларнинг жазони ўташларини, шартли равишда озодликдан маҳрум қилинган шахсларни назорат қилиб боради. Милиция халқ хўжалиги иншоотларининг қўриқланишини таъминлайди, саноатда, қишлоқ хўжалигида, транспорт қурилишда, савдода мол-мулкни ў\ирлашнинг олдини олади, халқ мулкини ў\ирлаган, тақиқланган касблар билан шу\улланаётган шахсларни аниқлайди; фош қилади ва ҳоказо. Бу соҳада милициянинг алохида эътибори мол-мулк¬ни катта миқдорда ў\ирлашга, тақиқланган фаолият билан шу\улланишга ва порахўрликка қарши курашга қаратилади. Бошқа давлат идоралари (давлат назорати идора¬лари, тармоқ бошқарув идоралари, молия идоралари) билан биргаликда милиция моддий бойликларни хисобга олиш ва сақлашда, тартибни таъминлашда, хўжасизликни, исрофгарчиликни, қўшиб ёзиш ва кўзбўямачиликни тугатишда фаол иштирок этади. Айрим, корхоналар, қурилмалар ва бошқа мухим иншоотлар (масалан, давлат идораларининг бинолари, давлат банки ва унинг бўлимлари, жам\арма банклари, тарихий бинолар, давлат хужжатхоналари, музейлар, ичимлик суви омборлари, гидроузеллар ва сув қувурлари станциялари, метрополптенлар) шартнома асосида милициянинг махсус бўлинмалари томонидан қўриқланади. Ички ишлар органлари соқчилик бўлинмаларига раҳбарлик қилади, турли вазирликлар ва идораларга қарашли тармоқ соқчилиги устидан назорат ўрнатади. Табиий бойликларни сақлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда, рухсатсиз ов қилиш ва овчилик қоидаларини бузишга қарши курашда тегишли идораларга кўмаклашиш милициянинг бу соҳадаги муҳим вазифалари қаторига киради. Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш милиция ишининг муҳим йўналишидир. Бу соҳада милиция жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни аниқлайди ва уларни тугатиш чораларини кўради. У ичкиликбоз, текинхўр, гиёхванд шахсларни, назоратсиз ўсмирлар ва бало\атга етмаган ҳуқуқбузарларни огохлантириб қўйиш, уларни халол турмушга қайтариш мақсадида профилактик тадбирларни амалга оширади. Жамоат тартиби соҳасида маъмурий чораларни ўз вақтида кўрмаслик жиноят содир этилишига олиб боради. Милиция оммавий ахборот воситаларидан (матбуот, радио, кино, телевидение) фойдаланган холда ахоли орасида ҳуқуқий билимларни тар\иб қилади. Милиция хизматлари профилактика ишларининг муваффақиятига, уларнинг жамоатчилик билан алоқасига, хуқуқни мухофаза қилиш ва бошқа давлат идоралари билан ўзаро муносабатларига, ишни оқилона ташкил этишга, кучлар ва воситалардан унумли фойдаланишга бо\лиқдир. Милиция бажарадиган вазифаларнинг умумий хажмида патрул-соқчилик хизматининг улуши катта. Мили¬ция нарядлари жиноят ва бошқа ҳукқуқбузарликларнинг олдини олади, давлат ва фуқароларнинг мол-мулкини қўриқлайди, ходисалардан жабрланганларга, ночор аҳволда қолганларга ёрдам қилади. Маъмурий қамоққа олинганларни қабул қиладиган махсус хоналар, қўлга тушганларни вақтинча сайлайдиган ва қамоққа ҳукм этилганларни ушлаб турадиган авахталар жамоат тартибини сақлашда, жиноятчиликка қарши курашда мухим ўрин тутади. Милиция участка инспекторлари кенг доирадаги вазифаларни бажарадилар. Улар бевосита ҳуқуқбузарликнинг олдини оладилар, жиноятчиликка қарши курашадилар, жамоат тартибини бошқарадиган хужжатларга риоя этилишини назорат қиладилар, халқ бойлигини ва фуқароларнинг шахсий мол-мулкини қўриқлаш чораларини кўрадилар, паспорт тартибини ва ижозатнома бериш қоидаларига риоя этилишини таъминлайдилар, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қиладилар. Ҳар бир участка инспекторлари ўзига топширилган жойда жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашнинг ташкилотчиси бўлмо\и лозим. Шу тариқа милиция ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, куч ва мабла\лардан оқилона фойдаланиш, илм-фан ва техника янгиликларини кенг жорий этиш йўли билан ўз вазифаларини бажаради. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, хўжалик алоқаларининг мураккаблашуви, ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва ихтисослаштириш, шахарларнинг ишлаб чиқариш ва маъмурий марказ сифатидаги аҳамиятини ошириш, йўл тармоқларининг кенгайишига, шахар ахолисининг кўпайишига олиб келади. Булар ҳаммаси ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини мураккаблаштиради, милиция хизматининг янги шаклларини жорий этишни, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни, мамлакатда қонун ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашга доир фаолиятни мунтазам равишда яхшилаб бажаришни талаб қилади. Милиция ишининг мураккаблиги унинг фаолияти хилма-хиллигида ва ўзига хос йўналишларида акс этади. Маъмурий фаолият милиция ишининг асосий йўналишларидан бири бўлиб буни хизмат аппаратлари ва милиция ходимлари бажарадилар. Бу ишда улар корхона, муассаса ва ташкилотлар, улардаги мансабдор шахслар ва фуқаролар билан маъмурий-ҳуқуқий муносабат ўрнатадилар. Милицияга, жиноятларнинг олдини олиш, фош этиш хамда қочиб кетган жиноятчиларни қидириш юзасидан оператив-қидирув ишларини олиб бориш ҳуқуқи берилган. Жиноий режаларни фош қилиш, содир этилгаи жиноятларга чек қўйиш, шунингдек, жиноятчиларни излаб топиш милиция ходимларидан махсус оператив-қидирув воситалари ва усулларидан фойдаланишни тақозо этади. Милициянинг оператив-қидирув ишларини давлат хокимияти ва бошқаруви, юқори идораларининг ҳуқуқий хужжатлари тартибга солади. Милиция жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш жараёнида дастлабки тергов вазифаларини ҳам бажаради, яъни жиноят иши қўз\атади, жиноят изларини аниқлаш ва қайд этиш ишларини амалга оширади, жиноят содир этилган жойни кўздан кечиради, тинтув ўтказади, гувоҳларни аниқлайди, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилади, бунда жиноят-процессуал кодекси нормаларига амал қилади. Мазкур йўналишни тахлил этаётганда шуни назарда тутиш зарурки, бу ишларнинг ҳаммаси милициянинг жамоат тартбини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, мол-мулкни қўриқлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган ягона фаолиятнинг бир томони бўлиб, амалда улар бир-бири билан узвий бо\лиқдир. Милициянинг ташкилий тузилиши Милиция аппаратлари ва хизматларининг ташкилий тузилишини белгилаб берадиган асосий омиллар давлат маъмурий-худудий тузилишидаги милиция бажарадиган вазифалардир. Милиция асосий вазифаларига мувофиқ ички ишлар органлари тизимида милициянинг қуйидаги мустақил аппаратлари ва хизматлари ташкил этилган: жамоат тартибини сақлаш, жиноят-қиднрув, мол-мулкни ў\ирлаш, паспорт ишлари, давлат автомобил назорати, тергов ва бошқалар. Милиция зиммасига юклатилган вазифаларни ички ишлар органларининг милиция бўлинмалари бажаради, айни шу хол милиция аппаратлари ва хизматлари ички тузилишини ўхшашлигини белгилаб беради. Айни чо\да милиция аппаратлари ва хизматларининг ташкилий туси бир хил эмас. Улар бош бошқарма, бошқарма, бўлим, бўлинма, ходимлар гурухи тусида бўлиши мумкин. Чунончи, Республика Ички ишлар вазирлигида бош бошқармалар, бошқармалар (масалан, жиноят-қидирув бош бошқармаси, автомобил назорати бошқармаси ва бошқалар) милиция аппаратлари ва хизматлари тузилган. қорақалпо\истон Республикаси Ички ишлар вазир¬лигида, шахар ва вилоятлар ички шплар бошқармаларида асосан бўлимлар, туман, шаҳар хокимликларининг ички ишлар бўлимларида (бошқармаларида) эса бўлинмалар фаолият кўрсатади. Транспорт ички ишлар органларининг ташкилий шакли милиция хизматини ихтисослаштириш асосида тузилган бўлимлар бўлиб, бўлинмалар ва ходимлар гуруҳлари (жиноят-қидирув, жамоат тартибини сақлаш хизмати, мол-мулкни ў\ирлашга қарши кураш бўлими ва бошқалар) ҳамда милиция йўл пунктларидан иборат. Милиция аппаратлари ва хизматлари тизими Республиканинг миллий давлат ва маъмурий-худудий тузили¬ши милиция бўлинмаларининг юқоридан қуйига қараб аппаратларни бошқаришнинг ташкил этиш даражасини, фаолиятининг худудий кўламини, шунингдек, милиция аппаратлари ва хизматлари ташкилий тузилишининг мураккаблиги даражасини белгилаб беради. Республика миқёсида ишлайдиган милиция аппарат¬лари ва ички ишлар вазирлиги хизматлари бевосита Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарларига бўйсунади. Вилоят, туман, шаҳардаги туман ички ишлар орган¬ларининг милиция аппаратлари ва хизматлари шу органларнинг бошликқларига бўйсунади. Ички ишлар ор¬ганларининг бошлиқлари айни чо\да вилоят, туман, шахар милициясининг бошли\и хисобланади. Шахар ва туман ички ишлар органларининг милиция аппарат¬лари ва хизматлари милиция ҳудудий аппаратида асо¬сий бў\ин хисобланади. Барча шахар ва туман ички иш¬лар органларида милиция бўлинмалари ташкил қилинади ва улар ана шу органларнинг асосий тузилмалари хисобланади. Бундан ташқари, шахар ёки туман худудининг катталиги, ахолининг сони ва бошқа омиллар хисобга олиниб, шахар ва туман ички ишлар органла¬рида милиция худудий бўлинмалари ва милициянинг шахарча бўлими ташкил этилади. Бундай милиция бўлимлари шахар ёки туман ички ишлар органларининг таркибий қисми хисобланади. Шахар, туман ички ишлар органларининг бўйсуниш тизими уч ёки тўрт бў\инли бўлиши мумкин. Бир қанча катта шахарлардаги шахар ва шахардаги туман ички ишлар органлари шахар хокимликлари ижроия аппаратларининг ички ишлар бошқармасига бўйсунади. Ҳудудий милиция тизимига милиция патрул-соқчилик хизматнинг бвлинмалари киради. Ҳудудий ички ишлар органларидан фарқли равишда транспорт ички ишлар органларида юкларга жиноий кўз олайтиришга қарши кураш хизмати мавжуд, лекин унда паспорт аппарати, давлат автомобил назорати ва бошқа хизматлар йўқ. Бу тафовут транспортдаги ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларга, шунингдек, темирйўл, хаво ва дарё транспортида жамо¬ат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашнинг ўзига хос хусусиятларига бо\лиқдир. Милициянинг турли мустақил аппаратлари ва хизматларининг, шунингдек, бошқа бўлинмаларнинг мавжудлиги милиция яхлит тизим эмас, деган маънони англатмайди. Тизимнинг барча жиҳатлари бир-бири билан узвий бо\лиқдир. Ҳар бир милиция аппарати, ҳар бир хизмат, ҳар бир булинма ўз зиммасидаги махсус вазифаларни бошқа аппаратлар ва хизматлар билан ўзаро хамкорликда бажаради. Масалан, жамоат тартибини сақлаш хизмати жиноят қидирув аппарати (ходимлари) иштирокисиз жамоат жойларида содир этиладиган жиноий хатти-харакатларга чек қўя олмайди, ўз навбатида жиноят-қидирув аппарати жамоат тартибини сақлаш хизмати ходимлари иштирокисиз жиноятчиларни қидириш вазифаларини муваффақиятли хал этиши қийин. Бинобарин, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчилик¬ка қарши кураш сохасида умумий мақсадларга эришиш учун милиция аппаратлари ва хизматларининг биргаликда харакат қилиши объектив заруратдир. Милиция аппаратлари ва хизматлари фақат таркиб топган тизими билан эмас, муайян ички ташкилий тузилиши билан ҳам ажралиб туради. Мазкур, тузилишда милиция аппарати ёки хизматнинг ички ташкилий қисмларининг тузилишидаги кўриниш назарда тутилади. Ап¬парат ёки хизматининг вазифаларига қараб унинг ички ташкилий тузилиши аниқланади. Аппарат ва хизматларда тегишли бўлинмалар ташкил этилади. Масалан, Рес¬публика Ички ишлар вазирлиги жамоат тартибини сакқлаш бошқармасининг таркибида қуйидаги тармоқ бўлинмалари (бўлимлари) мавжуд: патрул-соқчилик хиз-мати, махсус муассасалар, ижозатнома тизими ва бошқалар. Бу бўлинмалар жамоат тартибини мухофаза қилиш хизматининг қуйи аппаратлари фаолиятини таш¬кил этади хамда улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ўзлари ҳам иштирок этади. Милиция аппаратлари ва хизматларида тармоқ (айрим тармоқлар, хизмат фаолиятининг йўналишлари бўйича ихтисослашган) тузилмасидан ташқари милиция ходимлари орасида тарбиявий иш олиб борадиган, бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб турадиган, ил\ор иш тажрибасини ўрганиб, оммалаштирадиган, маълумотларни тўплаш, уларни ўргаииш ва тахлил қилиш билан шу\улланадиган бўлинмалар мавжуд. Улар қаторига тарбиявий ишлар, ахборот-таҳлилий хизмат бўлимлари ва бўлинмалари киради. Милициянинг бошқа хизматлари тузилишида ҳам шундай манзарани кўриш мумкин. Масалан, жиноят-қидирув хизмати фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига, уларнинг мулкий ҳуқуқларига, давлат ва жамоат мулкига жиноий тажовузларнинг олдини олиш, уларни фош қилиш, шунингдек,, яширинган жиноятчиларни ва бедарак йўқолган одамларни қидиришга доир ва бошқа ишларни амалга оширади. Бу вазифаларни бажариш учун жиноят-қидирув аппаратида тегишли тармоқ бўлинмалари ташкил эти¬лади. Давлат автомобил назорати хизмати йўл харакати хавфсизлигини таъминлайди, автотранспорт воситаларининг техникавий созлигини назорат қилиб боради, йўл ҳаракати қоидаларини тар\иб қилади ва хоказо. Шунга мувофиқ давлат автомобил назорати аппаратларида қуйидаги ички бўлинмалар (бўлимлар, бўлинмалар, ходимлар гурухлари) ташкил этилган: йўл-патрул хизмати, йўл назорати, автомотранспортнинг техникавий холатини назорат қилиш, йўл харакати хавфсизлигини тар\иб қилиш ва бошқалар. Давлат автомобил назорати аппа¬ратларида тармоқ бўлинмаларидан ташқари хисобга олиш, тахлил қилиш, имтихон олиш ва бошқа вазифалар билан шу\улланадиган ички бўлинмалар ҳам мав¬жуд. Бевосита ва билвосита фаолият бошқаруви — мили¬ция аппаратлари ва хизматлари ички тузилишидаги бўлинмаларни бошқаришнинг асосий туридир. Бошқарувни ташкил этишнинг бевосита турида ҳар бир бўлинма раҳбари ўз ваколатлари доирасида бошқарувнинг барча вазифаларини амалга оширади, бўйсунувчиларнинг эса фақат битта бевосита бошли\и бўлади. Бошқарувни ташкил этишнинг бу тури раҳбарга бе¬восита бўйсуниш, раҳбар ваколатлари ва шахсий масъулиятнинг аниқ-равшанлиги билан ажралиб туради, чунки раҳбар ўзи бошчилик қилаётган милиция бўлинмаси фаолиятининг ҳамма соҳалари учун бевосита жавоб беради. Download 197.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling