Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Download 1.12 Mb.
|
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish
ТАРМОҚЛАР
Ф икрларнинг тармоқланиши – бу педагогик стратегия бўлиб, у ўқувчиларни бирон бир мавзунни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, ўқувчиларни мавзуга тааллуқли тушунча ёки аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма-кетлик билан узвий боглаган холда тармоқлашларига ўргатади. Бу метод бирон мавзуни чуқур ўрганишдан аввал ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини жаддалаштириш хамда кенгайтириш учун хизмат қилиши мумкин. шунингдек, ўтилган мавзуни мустахкамлаш, яхши ўзлаштириш, умумлаштириш хамда ўқувчиларни шу мавзу бўйича тасаввурларини чизма шаклида ифодалашга ундайди. БУМЕРАНГ Мазкур технология бир машгулот давомида ўқув материалини чуқур ва яхлит холатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга йўналтирилган. у турли мазмун ва характерга (муаммоли, мунозарали, турли мазмунли) эга бўлган мавзуларни ўрганишга яроқли бўлиб, ўз ичига огзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади хамда бир машгулот давомида хар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши, навбат билан ўқувчи ёки ўқитувчи ролида чиқиши мумкин. “бумеранг” технологияси танқидий фикрлаш, мантиқни шакллантиришга имконият яратади; хотирани, гояларни, фикрларни, далилларни ёзма ва огзаки шаклларда баён қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Таълим билан бир қаторда мазкур метод тарбиявий характердаги қатор вазифаларни амалга ошириш имконини беради: жамоа билан ишлаш махорати; муомалалик; хушфеъллик; кўникувчанлик; ўзга фикрига хурмат; фаоллик; рахбарлик сифатларини шакллантириш; ишга ижодий ёндашиш; ўз фаолиятининг самарали бўлишига қизиқиш; ўзини холис бахолаш. Асосий тушунчалар қуйидагилар: очиқ саволлар – бу саволлар муомала, сўзлашувни давом эттиришга имкон беради. уларга қисқа, бир хил жавоб бериш мумкин эмас. Ёпиқ саволлар – бу саволлар олдиндан “ха” ёки “йўқ” типидаги тўгри, очик, жавобларни беришни кўзда тутади. кўндаланг сўроқ – бир-бирига гурухлаб берилувчи қисқа саволлар қатори бўлиб, бу ўзига хос ахборотлар излаш хамда далилларни, оппонентлар позициясини аниқлаш ва муайян қарорлар қабул қилиш учун ажойиб имкониятдир. кўндаланг сўроқ пайтида мунозарага киришиш мумкин эмас. бу вақтда фақат саволлар берилади, мунозарага киришилмайди. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling