Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Download 312.5 Kb.
|
Фалсафа ТМИ - 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф А Л С А Ф А фанидан бакалаврятнинг барча таълим йўналишлари учун ТАЛАБА МУСТАҚИЛ ИШИ ТОПШИРИҚЛАРИ
- Тузувчи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ “МҒ, МА ва ҲТ” кафедраси Ф А Л С А Ф А фанидан бакалаврятнинг барча таълим йўналишлари учун ТАЛАБА МУСТАҚИЛ ИШИ ТОПШИРИҚЛАРИ Гулистон - 2022 Мен кўплаб ажойиб фанларни биламан, аммо фалсафадан ажойиброғини топмадим. Г.В.Ф.Гегель “Фалсафа” фанидан фанидан бакалаврятнинг барча таълим йўналишлари учун ТМИ топшириқлари. - Гулистон. 2022. 24 бет. Ушбу “Фалсафа” фанидан бакалаврятнинг барча таълим йўналишлари талабалари учун ТМИ топшириқлари замонавий педагогик технологиялар асосида тузилган бўлиб, унда талабалар сессия оралиғида ўзлаштириши лозим бўлган назорат топшириқларини бажариш учун услубий тавсиялар ва фан бўйича олган билимларини баҳолаш юзасидан назорат саволлари берилган. ТМИ Гулистон давлат университети “МҒ, МА ва ҲТ” кафедраси томонидан (№ 1 баённома, 28.08.2022 йил) нашрга тавсия қилинган. Тузувчи: Ғофуров Б. Масъул муҳаррир: доц. С.Исмоилов Тақризчи: Кат. ўқ. Олимова М. © Университет К И Р И Ш Фалсафа фанининг долзарблиги бугунги глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш, халқимиз маънавий меъросини асраш ва янада юксалтириш, ёшларнинг фалсафий тафаккурини шакллантириш, онгини турли зарарли ғоялардан сақлаш, уларни фалсафий билимлар билан қуроллантириш зарурлиги билан белгиланади. Ушбу фан барча бакалавриат таълим йўналишларида ўтилиши белгиланган бўлиб, ўзида турли даврларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий қарашларини мужассамлаштириб, воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англашни, унга муносабат билдиришни шакллантиради ҳамда аналитик, синтетик, креатив тафаккурни ҳосил қилади. Шунинг учун фалсафа фани ёш мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Ёшларда фалсафий тафаккур ва илмий дунёқарашни шакллантириш уларда эл-юрт олдидаги маънавий бурчини тўғри англашни, фалсафа орқали уларда миллий урф-одат ва анъаналаримизга меҳр-муҳаббатни уйғотишни, уларни мустақил фикрлайдиган кишилар қилиб тарбиялашни тақозо этади. Мазкур фаннинг қонун қоидалари, тушунчаларини ўргатишда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш керак: фалсафанинг асосий тушунча ва тамойилларини англаш; ёшларни онгли яшашга, ўз ақли, фикрига ва дунёқарашига, ишониб ва суяниб яшашга ўргатиш; глобаллашув даврида ҳар бир инсон аввало бу жараённинг моҳиятини тўғри тушуниши; ахборот хуружларига қарши тура оладиган, уларга муросасиз курашадиган кенг тафаккурли бўлиш; ёшларни мустақил фиклашга, онгли яшашга, олам ва одам ҳақида ўз мушоҳадаларига эга бўлишига эътибор қаратиш зарур. Мазкур фан ижтимоий - гуманитар фанлардан бири бўлиб, уни ўзлаштириш учун талабалар ўқув режадаги бошқа бир қатор фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари талаб этилади ва бўлғуси мутахассисларда бу бўйича кўникма ва малака шаклланишида муҳим ўрин тутади. Download 312.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling