Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
4.3. Бизнес-режа структураси
Бундан олдинги материаллар шундан далолат берадики, бизнес-режа бу одиий бир хужжат эмас. У корхонанинг конституцион асосини ташкил этиб, унинг ишлаб чиқариш бизнесини, келгусида ривожланиш стратегиясини белгилаб беради. корхона стратегияси эса, маълумки, турли хил бўлади: кимдир махсулдор, яъни ишлаб чиқариш стратегиясини афзал кўрса, бошқаларга молиявий стратегия кўпроқ тў\ри келади. Бозорга янги махсулдор \оя билан киришга харкат қилаётган янги корхона ва фирмалар одатда молиявий стратегияга катта эътибор қаратадилар. Бозорда маълум маънода барқарор ўринга эга бўлган бошқа корхоналар эса асосий эътиборни ишлаб чиқариш стратегиясига қаратадилар. Хамма корхоналар бир хил эмаслиги сабабли уларнинг хар бири учун бизнес-режани ишлаб чиқиш бўйича деталли тавсия беришнинг имкони йўқ. Шундай бўлсада, замонавий иқтисодиёт фанида бизнес-режанинг тахминий структураси ишлаб чиқилган бўлиб, қуйида унинг айрим вариантлари келтирилган.
Келтирилган вариантлардан кўриниб турибдики, бизнес-режанинг қатъий тартибга солинган тузилмаси мавжуд эмас. Бироқ бизнес-режаларнинг хар бир тури учю-дун характерли бўлимлар мавжуд бўлиб, уларда танланган бизнес (ишлаб чиқариш) концепцияси, таклиф қилинаётган махсулот ёки хизматнинг ўзига хосликлари, маркетинг ва менежмент, рискни бахолаш, молиявий таъминот ва натижалар акс эттирилади. +абул қилинган хар бир бизнес-режа тузилмаси қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим: ишлаб чиқаришни нимадан ёки қандай бошлаш керак, ишлаб чиқаришни қай тарзда самарали ташкил қилиш мумкин, илк даромад (фойда) қачон олинади, инвесторлар ва кредиторлар билан қанчалик тез хисоб-китоб қилиш мумкин, риск даражаси ва уни камайтириш имкониятлари қандай. Йирик ёки ўрта хажмли корхона учун бизнес-режа структурасини қуйидаги схема шаклида акс эттириш мумкин. Расм 4.1 Фирмада ички режалаштириш Бизнес-режанинг хар бир бўлими ўз мазмунига, кўрсаткичлар тизими ва уларни хисоб-китоб қилиш усулларига эга бўлади. Бироқ, бу бизнес-режанинг яхлит ва тўлиқлигига путур етказмайди. Барча бўлимлар ўзаро бо\лиқ бўлиши хамда корхонанинг потенциал ишлаб чиқариш имкониятларини амалга оширишга хизмат қилиши лозим. Бизнес-режанинг бўлимларини мазкур қўлланманинг мос келувчи бобларида алохида кўриб чиқишни назарда тутамиз. Бозор муносабатлари шароитларида қонун мақомига эга бўлмаслиги хамда бозордаги вазиятга бо\лиқ бўлган холда турли ўзгаришларга учраши, истеъмолчиларнинг хали қондирилмаган эхтиёжларига мослаштирилиши лозим. Бироқ бун тарзда қайта кўриб чиқиш хар бир холатда жидий равишда етарлича асослаб берилиши зарур. Айтиш керакки, шўролар даврида амал қилган иқтисодиётдан фарқли ўлароқ, замонавий бизнес-режаларда асосий эътибор молиявий-иқтисодий, ундан кейин эса илмий-техник ва технологик муаммоларга қаратилади, гарчи илмий-техник ва технологик муаммоларсиз хеч бир корхона, хеч бир бизнес кўнгилдагидек ривожлана олмасада. Шу сабабли бизнес-режаларда илмий-техник муаммоларга хам етарлича эътибор қаратилиши, улар умумий жихатдан акс эттирилиши лозим. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling