3. Ишлаб чиқариш захираларини омборда юритишнинг ўзига хослигини ўрганинг. (1.160-161)
4. Ишлаб чиқариш захираларини бухгалтерияда ҳисобини юритишда фойдаланиладиган бирламчи ҳужжатларни таҳлил қилинг. (1.161-168)
5. Ишлаб чиқариш захиралари ҳаракати бўйича қуйидаги бирламчи ҳужжатлар билан танишиш: М-1-келган юкларни ҳисобга олиш журнали; М-2а- ишончнома; М-4-кирим ордери; М-7-материалларни қабул қилиш далолатномаси; М-11-материалларни бериш (ички кўчишда); М-8-лимитли олиш картаси; М-10-материалларни алмаштириш (қўшимча бериш) далолатномаси; М-12-материалларни омбор ҳисобининг 10-варақаси; М-14-омбордаги қолдиқ материалларни ҳисобга олиш қайдномаси.
Адабиётлар:
1. М.Умарова., Ў.Эшбоев. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: «ЎАЖБТ» Маркази, 2004. 153-172 бетлар.
2. Н.П Кондраков. Бухгалтерский учет: Учебное пособие. –М.: ИНФРА-М, 1997.-560с, стр. 179-220.
3.И.Завалишина. Янгича бухгалтерия ҳисоби. –Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашриёт уйи, 2004.
5.7. Мехнат ва иш хақи ҳисоби
Дарс мақсади: Талабаларда мехнат ва иш хақи турлари, уларни ҳисоблаш тартиби ва ҳисобини юритиш тўғрисида тушунчалар хосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
5.7.1. Мехнат ва иш ҳақи турлари ва уларни ҳисоблашни айта олади.
5.7.2. Иш ҳақидан ушланмалар ва ажратмаларни счётларда акс эттира олади.
Керакли манбалар: Ходимлар таркибини ҳисобга олувчи ходимлар бўлими ҳужжатлари: шахсий варақа, таржимаи ҳол, табель, нарядлар, штат жадвали.
Ишни бажариш тартиби:
1. Корхона ходимларининг оператив ҳисоби қандай юритилишини айтиб беринг (1.129-132)
2. Иш ҳақи шакллари ва турларига тавсиф беринг (1.132-139)
3. Иш ҳақидан ушланиб қолинадиган ушланмаларни ва уларнинг счётларда акс эттирилишини кўрсатинг (1.139-146)
4. Иш ҳақидан ажратмалар қандай амалга оширилишини аниқланг
5. Ҳисобот маълумотлари асосида иш ҳақи ҳисобланг ва ушланмаларни счётларда акс эттиринг
Do'stlaringiz bilan baham: |