Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet197/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   201
Bog'liq
БХИТА

9. ЯКУНИЙ ХУЛОСАЛАР:

  1. Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил фани корхона фаолиятида юз берадиган барча хўжалик жараёнларини ўрганади. Ушбу фан корхоналарда ҳисоб ишларини ташкил этиш, уни бошқаришда муҳим аҳамият касб этади.

  2. Бухгалтерия ҳисоби асосий воситалар, ишлаб чиқариш захирали, меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби, тайёр маҳсулот ва пул маблағлари ҳисоби каби корхона иқтисодиётида муҳим ўрин эгалловчи кўрсаткичларни ҳисобга олади ва бошқарув ҳисобида фаол иштирок этади.

  3. Корхона ҳисоботларини тузиш, тақдим этиш ва уни тузишга тайёргарлик кўриш корхонада ҳисоб сиёсатининг қай даражада ташкил этилганлиги ва амалдаги ҳолатини билдиради.

  4. Иқтисодий таҳлил корхона ишлаб чиқариш фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди, чунки бу ишларнинг қандай йўлга қўйилганлиги бугунги кунда, яъни бозор муносабатларига ўтиш даврида ўзига хос хусусиятларга эга.

  5. Аудит ва аудитолик ишларининг ҳолати бевосита корхона иқтисодий фаолияти билан боғлиқ. Тўғри берилган аудиторлик хулосалари корхона ишлаб чиқариш, молиявий фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади.



9. ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН ИЛМИЙ МУАММОЛАР:
1. Хўжалик маблағларидан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш
2.Бекор туриб қолган асосий воситалардан унумли фойдаланиш механизмини яратиш
3.Иш вақтидан унумли фойдаланиш ва мехнат самарадорлигини оширишга таъсир қилувчи омиллар таъсирини ўрганиш
4. Давр харажатларини қисқартириш ва фойда хажмини ошириш борасида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
5.Тайёр маҳсулотларни омборда сақлаш ва жавобгарликни ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш
6.Корхона фойдасидан унумли фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш
7.Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзларини ундириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш
8. Ҳисобот ишларини енгиллаштириш мақсадида ҳисоб ишларини компьютерлаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш
9. Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш мобайнида ишлаб чиқариш харажатларига, унга боғлиқ бўлмаган харажатларни қўшиш натижасида даромаднинг яширилганлиги ҳолатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш



Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling