Ызбекистон республикаси
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Download 2.14 Mb.
|
2016.Куриклаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг дастури
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Бу фани махсус фан ҳисобланиб” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш, ўқитишнинг замонавий техник воситалари, шу жумладан компьютер,видеопроектор, мультимедия технологияларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллари, электрон материаллар, виртуал стендлар,маъруза, амалий дарсларда мос равишда илғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланилади. Намунавий мавзулар режаси
Фаннинг дастури1-БЎЛИМ. УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР.1. ҚЁС тизимлардаги терминлар ва тушунчалар. Хабарловчиларнинг тавсифланиши. Хозирги даврда «Қўриқлаш» хизматининг асосий ривожланиш йўналишлари. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари структурасида «Қўриқлаш» хизматининг ўрни. «Қўриқлаш» хизматининг ривожланиш босқичлари ва хозирги вактда унинг олдида турган масалалар. Инженер-техник хизмати ва унинг шу масалаларни ечишдаги тутган ўрни. Алоқа, сигнализация, назорат тизимлари кафедрасида «Қўриқлаш» ҳизмати мутахассисини тайёрлаш боскичлари. Қўриқлаш ёнғин сигнализациясининг назарияси ва техникаси фанинг вазифаси ва бошка фанлар билан боғлиги. «Қўриқлаш» хизматининг умумий тушунчалари. «Қўриқлаш» хизмати ривожланишининг асосий принциплари. Қўриқлаш-ёнғин сигнализация тизимлардаги терминлар ва тушунчалар. Ҳавфсизликнинг техник воситалари ва уларнинг синфланиши. Ягона техник сиёсат принципларини қўллаш. Қўриқлаш сигнализация мажмуаларини тузиш принциплари. Телесигнализация каналларини тузиш. Марказлаштирилган қўриқлашнинг тузилиши. Хабарловчиларнинг мўлжалланиши бўйича синфланиши. Бузувчи хонанинг ичида харакатланганда ёки ёнғин содир булганда аниклашнинг физик принципи, электр таъминот, марказлаштирилган қўриқлаш пунктига хабарни узатиш ва сезиш зонасининг шакли бўйича синфланиши. 2-БЎЛИМ. НУКТАВИЙ, СИРТИЙ ВА СИГИМЛИ ХАБАРЛОВЧИЛАР. 2-Нуктавий хабарловчилар. «ФОЛЬГА» ва «ОКНО»-русумли сиртий хабарловчилари Электр контактли ва магнит контактли хабарловчиларни мўлжалланиши, ишлаш принципи, техник характеристикалари ва ўрнатиш коидалари. Ёнғин хабарловчилари ва уларни ўрнатиш коидалари. «ОКНО» ва «ФОЛЬГА» -русумли зарба-контакли ва омик сиртий хабарловчиларнинг мўлжалланиши, ишлаш принципи, тузилиши, таркиби, техник характеристикалари ва ўрнатиш коидалари. 3. «АРФА», «FG-1015» ва «FG-1025» русумли акустик сиртий хабарловчилар. «АРФА», «FG-1015» ва «FG-1025» русумли акустик сиртий хабарловчиларнинг мўлжалланиши, тузилиши, таркиби, техник характеристикалари ва ўрнатиш коидалари. 4. «ПИК»-русумли хажмли сиртий хабарловчиси. «ПИК»-русумли сиртий сиғимли хабарловчиларнинг мўлжалланиши, ишлаш принципи, тузилиши, таркиби, техник характеристикалари ва ўрнатиш коидалари. 3-БЎЛИМ. ЧИЗИҚНИ КЕСИБ ЎТУВЧИ БУЗУВЧИНИНГ ХАРАКАТИНИ СЕЗУВЧИ ХАБАРЛОВЧИЛАР. 5 . «ВЕКТОР-2» ва «ВЕКТОР-3» - русумли хабарловчилар «ВЕКТОР-2» ва «ВЕКТОР-3» - русумли чизиқни кесиб ўтувчи бузувчининг харакатини сезувчи хабарловчиларнинг мўлжаланиши, ишлаш принципи, тузилиши, таркиби, техник характеристикалари ва ўрнатиш коидалари. 4–БЎЛИМ. ХАЖМЛИ ХАБАРЛОВЧИЛАР. 6.«ЭХО-3», «ВОЛНА-5» ва «АРГУС-2» - русумли хажмли хабарловчилар «ЭХО-3», «ВОЛНА-5» ва «АРГУС-2» - русумли ультратовушли хажмли хабарловчиларнинг мўлжаланиши, уларнинг турлари, ишлаш принципи, тузилиши, таркиби, техник характеристикалари ва ўрнатиш коидалари. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling