Қизилтепа тумангаз” унитар корхонаси бошлиғи Актамов А. га Нусхаси: Қизилтепа Ички Ишлар


Download 30.3 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi30.3 Kb.
#1508316
Bog'liq
Қизилтепа тумангаз


Қизилтепа тумангаз” унитар корхонаси
бошлиғи Актамов А.га


Нусхаси: Қизилтепа Ички Ишлар
бошқармасига


Нусхаси: Қизилтепа
тумани прокуратурасига


Нусхаси: Қизилтепа туман
Истеъмолчиларни хуқуқини ҳимоя қилиш”
бошқармасига


Нусхаси: Қизилтепа туман Адлия бошқармасига


Қизилтепа тумани “Оқработ”
маҳалласида яшовчи
Нуруллаев Ҳамро томонидан


Ш И К О Я Т Х А Т И


Ушбуни ёзиб маълум қиламанки, менга тегишли бўлган Нонвойхонага 2019 йил 11-сентябрда бир дона газ плитаси ва бир дона нон тандири учун техник шарт Навоий вилояти ҳудуд газ томонидан олинган эди. Нонвойхонага Ражабов Мухриддин Зойир ўғли иш юритар эди. 2020 йил феврал ойигача нон ишлаб чиқарди. Лекин нонни бозорга ўтказа олмаганлиги учун ишни ташлаб кетди. Сабаби нонвойхона марказдан четда жойлашган эди. Нонвойхона фаолиятини 2020 йил феврал ойидан тўхтатдим. 2021 йил феврал ойидан менга тегишли бўлган савдо дўкони юқорисида чойхона биноси бўлганлиги учун ишчи ўринни ажратиш мақсадида чойхонага газни улаш учун тумангаз мухандиси Ботир Қутлиевга мурожаат қилдим. У киши мени яхши кутиб олиб, ишчи ўринларини кўпайтириш мақсадида менга газ плитани чойхонага улаш учун рухсат бердилар. Мен чойхонага “Принс-10” газ ҳисоблагич орқали ҳар кубига 1000 сўмдан пулни ўз вақтида тўлаб бордим. 2022 йил сентябр ойида “Нурафшон” МФЙ бошлиғи менга келиб бир ногирон оила борлиги ва уни ўғли Шавкат ишсиз эканлигини ва унга иш топиб бериш мақсадида менга келиб учрашди. Мен 2022 йил сентябр ойида менга тегишли бўлган савдо дўконига нонвойчилик қилиши учун тандир ўрнатиб беришни айтдим ва яна тумангаз мухандиси Ботир Қутлиевга мурожаат қилдим. Ботир Қутлиев нонвойчилик фаолиятини юритиш учун газни улашга рухсат бердилар. 2022 йил ноябр ойида Қизилтепа газ таъминоти томонидан текшириш ўтказилган. Чойхона биносида ресторанский газ плитаси ишлаётган эди. Шунга 1964000 (бир миллион тўққиз юз олтмиш тўрт минг) сўм яъни 1964 куб ортиқча газ протокол қилиб, протоколга мени ходимларимдан, далолат қилувчи ходимлардан, маҳалла фуқаролар йиғини аъзоларидан бирортасини тасдиғисиз ўтказиб юборган. 2022 йил 27-декабрда менга “Остен-6” газ ҳисоблагични мени нонвойхонамга ўрнатдик. Шу протокол масаласида бир неча марта илтимос билан мурожаат қилдим. Гапимни инобатга олишмади, сабаби бу протокол қонуний ўтган деб айтишди. 2023 йил 8-январ куни чойхонага “Остен-4” газ ҳисоблагични ўрнатишда улгуржига тегишли бўлган мутахассислар уланг, кейин хужжатларни тахлайсиз деб айтишди. Мен газ ҳисоблагични ўрнатиб, фаолиятни давом эттирдим. 2023 йил 12-январ куни улгуржи шахобчани бошлиғи Умур Қаххоров келиб, 1047000 (бир миллион қирқ етти минг) сўмга яна қайта протокол қилиб, ички ишлар бўлими орқали судга топшириб, Қизилтепа туман газ унитар корхонаси ҳисобига ундирди. Судя иш кўргани учун 300.000 (уч юз минг) сўм давлат божи ҳам тўладим. Мен 2023 йил 9-март куни Қизилтепа тумангаз унитар корхонасига борганимда улгуржи биносида бир нотаниш инсон улгуржи ҳисобчиси Дилшод Тиллаевга ўзини ишлари масаласида мурожаат қилди. Дилшод Тиллаев 2019 йилдан токи ҳозир 2023 йил феврал ойигача 58.000.000 (эллик саккиз миллион) қарзи борлигини айтди. Мен 4 кун газ ҳисоблагични шартномасиз ишлатганим учун 1.047.000 сўм жарима тўладим. Мен Навоий вилоят ҳудудгаз бошқармасига бориб “Нонвойхона” гази ўчганлигини, ун ёқиб беришни сўраганимда 577.000.000 (Беш юз етмиш етти миллион) сўм қарзим борлигини айтди. Мен ундан 2021 йил ва 2022 йил учун таққослаш далолатномасини сўрадим. таққослаш далолатномасига асосан бир вақтда ишни ташлаб кетган Ражабов Мухриддин Зойир ўғлига ва “Малика-2019” оилавий корхонасига “Принс-10” газ ҳисоблагичдан бир вақтнинг ўзида нотўғри ҳисоблаганлиги менга маълум бўлди. Шунинг учун Сиз корхона раҳбаридан қўл остингиздаги ишчиларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чораларни кўришингизни сўрайман. Акс ҳолда Ички ишлар бошқармаси назоратида Қизилтепа тумангаз унитар корхонаси улгуржи бўлими фаолиятини текшириш ўтказишингизни сўрайман. Менга қўйилган 1964 куб газ пулини Сарой маҳалласига ҳудудига жойлашган “Хўжа-Ҳасан Андоқий” масжиди ҳисобига ўзтказиб беришингизни сўрайман. Чунки ҳурматли Президентимиз чиқарган қарорларига бўйсунмай ишлаган фуқаролар ўзларига тегишли бўлган хулосаларни чиқариб олишади деган умиддаман.
Қизилтепа тумани “Оқработ”
маҳалласида яшовчи Нуруллаев Ҳамро
Download 30.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling