Қизириқ тумани Бош Прокурори хурматли Ж.Рахимовга
“Кунчиқиш” маҳалласида яшовчи фуқаро Шанаев Абдулла томонидан
АРИЗА
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки мен 1989-йилдан туғилганман. Бир неча йилдан бери автосервис корхонасида уста бўлиб ишлайман. 2022-йилда аукционда қатнашиб, автосервис қуриш учун ер ютиб олдим. Ерни олган куним кадастр бўлимига бордим, хужжатларимни кўрсатдим, мана мен шу ерни олдим, улар компютерни текширишди, хақиқатдан хам тўғри дейишди. Мен бир йил давомида олган ерни 50-60 млн сўм харажат қилиб, қурилиш учун тайёр холатга келтирдим. 2023-йил 10-апрелда хужжат ишларини тўғирлашга киришдим. Хужжат ишларим тугай деб қолганда Қизириқ тумани кадастр бўлими бошлиғининг олдига кирдим. Хужжатимга имзо қўйиши керак эди, лекин имзо қўймади. Бу жой сенга тегишли эмас деб, менга бошқа жойни кўрсатмоқда. Ерни бериб яна қайтариб олиш қонунда белгиланганми? Тадбиркорларга бу қандай муомала. Президентимизнинг фармон ва буйруқларига шуми хурмат. Хурматли прокурор ака сиз бизнинг ишонган тоғимиз, туман халқининг суянчиғисиз, сизга ишонаман, сизга узоқ умр соғлик-саломатлик сўраб.
Абдулла Шанаев 15.05.2023 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |