Қўй-эчкилар орасида кенг тарқалган ошқозон-ичак стронгилятозлардан яна бири нематодироз бўлиб, бу гелминтоз ҳам қўйларни, айниқса ёш молларни юқори даражада зарарлантириб катта иқтисодий зарар етказади


Download 14.58 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi14.58 Kb.
#1599407
Bog'liq
Хуршид


Ушбу тадқиқотлар натижасида республикамизнинг турли географик-иқлим минтақаларида қўйларнинг маршаллагиоз, нематодироз, гемонхоз ва бошқа трихостронгилятозлар билан зарарланганлиги, инвазияларнинг экстенсивлиги ва интенсивлиги, бу гельминтозларнинг қўйларнинг ёши ва йилмавсумларига қараб ўзгариши бўйича муҳим маълумотлар олинган. Ушбу тадқиқотлар натижалари асосида бу гельминтозларга қарши даволаш-профилактика чора тадбирлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотчилар қўйлар орасида кенг тарқалган, аммо деярли ўрганилмаган гельминтоз – маршаллагиознинг қўзғатувчи, яъни Marshallagia marshalli (Orloff, 1933) Trabassos, 1937 нематодаларнинг қўйлар (қўзилар) организмида ривожланиши ва касалликнинг патогенези, клиник кўриниши, бу гельминтозларнинг паразитлик қилиб яшайдиган орган – ширдоннинг секретор фаолиятининг бузилиши, қўйлар қонида вужудга келадиган морфологик ва биокимёвийкўрсатгичларнинг инвазион жараённинг турли босқичларида ўзгариши каби кўпгина маълумотларни экспериментал, яъни қўзиларни маршаллагиоз билан турли даражада (5, 10, 15, 30 минг нусха инвазион личинка) зарарланган қўзиларда ўрганганлар (Орипов А.О., 1968; Содиқов А.М., 1972).
Қўй-эчкилар орасида кенг тарқалган ошқозон-ичак стронгилятозлардан яна бири – нематодироз бўлиб, бу гелминтоз ҳам қўйларни, айниқса ёш молларни юқори даражада зарарлантириб катта иқтисодий зарар етказади. Бу гельминтознинг республикамизнинг турли ҳудудларида тарқалиши, инвазиянинг қўйлар ёши ва йил мавсумлари бўйича динамикаси ўрганилган ва унга қарши даволаш-профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган (Рўзимуродов А.Р., 1967).
Ошқозон-ичак стронгилятозларидан яна бири – гемонхоз бўйича республикамизда кенг кўламли ва махсус (диссертацион) тадқиқот олиб борган муаллиф, ушбу гельминтоз ҳам асосий гельминтоз бўлиб, у республикамиз, Ўзбекистоннинг барча қоракўлчилик хўжаликларида кенг тарқалганлиги, инвазиянинг экстенсивлиги 90-95 фоиз, инвазия интенсивлиги эса 9060 нусхагача бўлиши ҳақида маълумот берган (Мирзаев Ш.М., 1970).
Ўзбекистоннинг қоракўлчилик ривожланган ҳудуди – Қизилқум массивида қоракўл қўйлар гельминтозлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар ҳам ушбу чўл-яйлов минтақада қўйлар орасида ошқозон-ичак стронгилятозлар – маршаллагиоз, гемонхоз, нематодироз, остертагиоз ва трихостронгилёзнинг тарқалиши бу гельминтозларнинг қўйлар ёши ва йил мавсумлари бўйича динамикасини аниқлаб, уларга қарши чора-тадбирлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган (Петросян А.С., 1975, Нематов Т.К., 1977).
Download 14.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling