Жадидларнинг асосий хизматларидан бири шу бўлдики, улар миллий алифбога
Download 45.42 Kb.
|
1 2
Bog'liq3 мавзу
Лотин алифбосига ўтиш масаласини ўтган асрнинг бошларида яшаб ижод этган жадидлар кўтариб чиққан эди. Улар миллатнинг миллат сифатида шаклланиши, танилишида маълум қонун-қоидалар асосида тизимлаштирилган, маълум меъёрга келтирилган адабий тил зарурлигини англаб етганлар. Бошқа туркий халқларда бўлаётган лотинлаштириш ҳаракатига жадидлар ҳам қўшилдилар. 1926 йилда Бокуда бўлиб ўтган Биринчи Бутуниттифоқ туркология қурултойида туркий халқларнинг лотин алифбосига ўтишлари ҳақида қарор қабул қилинади. Ўзбекистонда ҳам лотин ёзувига ўтиш, лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини яратиш бўйича жиддий ҳаракатлар бошланади. Турли анжуманларда, матбуотда мавзу юзасидан қизғин муҳокамалар бошланади. Ўша пайтда алифбодаги ҳарфларни белгилашда жадидлар иккита гуруҳга бўлинган эдилар. 1-гуруҳ – туркий тилларда мавжуд сингармонизм қонуниятини ўзбек тилида ҳам борлигини эътироф этувчилар. 2-гуруҳ – ўзбек тилида сингармонизм қонунияти бузилган деб эътироф этувчилар. Биринчи гуруҳ қарашларига кўра, ўзбек тилида ҳам бошқа туркий тиллардаги каби 9 та унли бор (сингармонизм қонуниятига кўра, унлилар қаттиқ-юмшоқ вариантга эга) ва улар алифбода акс этиши керак. Иккинчи гуруҳ эса ўзбек тилида 6 та унли бўлиши керак, деган таклифни илгари суради. 1929 йилда Самарқандда бўлиб ўтган Тил ва имло анжуманида лотин алифбосига ўтиш ҳақида қарор қабул қилинади ва биринчи гуруҳ тавсия қилган алифбо тасдиқланади. Жадидларнинг асосий хизматларидан бири шу бўлдики, улар миллий алифбога «ng» (ңг) товуши учун алоҳида ҳарф киритдилар. Бу ҳақда ўтган аср бошлари тарихи бўйича тадқиқотлар олиб борган Боймирза Ҳайит шундай ёзган эди: «Жадидчилар араб ҳарфларини қулай ўргатмоқ ва туркчани тўғри талаффуз эттирмоқ учун араб ҳарфларидаги фатха, касра ва замма ишоратлари ўрнига алоҳида ҳарфларни илова қилгандилар. Улар бу алифбога туркларнинг энг эски «ng» ҳарфини ҳам қўшдилар. Туркистонда алифбо шу тариқа яратилганди». «ng» товуши туркий тилларнинг энг қадимий товуши экани тилшунослар томонидан эътироф этилган (бу ҳақда қаранг: Ҳ.Неъматов. Ўзбек тилининг тарихий фонетикаси, 1992, 65-б). Шу билан бирга, 2 хил j (портловчи ва сирғалувчилари учун) ҳарфлари қабул қилинди: ç (жўжа), ƶ (аждод), ch товуши esa c билан белгиланди. Ҳозирги ўзбек тилидаги ярим лабланган о товуши учун ҳарф белгиланмаган. Бу товуш мавжуд эмас, деб ҳисоблашган (эътибор беринг: одам – адам, бош – баш) Ўша даврда қабул қилинган ўзбек алифбоси қуйидагича эди (33 та ҳарф ва 1 белги)*: Лекин сингармонизм тарафдорлари ва уларга қарши бўлганлар ўртасидаги баҳс-мунозаралар тўхтамайди, алифбо тасдиқланганига қарамай, унга амал қилмаслик, имлода ҳар хилликлар юзага келади. 1934 йилда Тошкентда алифбо ва имлога бағишланган Республика қурултойи ўтказилиб, унда ўзбек адабий тилида унлилар миқдори 9 та эмас, 6 та деб ҳисоблаш кераклиги ҳақида қарор қабул қилинади. Алифбодан ө (о (o‘) нинг юмшоқ варианти), у (u нинг юмшоқ варианти), ь (i нинг юмшоқ варианти) чиқарилади. Янги таҳрирдаги алифбо қуйидаги кўринишда бўлган (30 та ҳарф ва 1та белги): Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, республикада ўзбек ёзувини рус графикасидан яна лотин графикаси асосидаги ёзувга ўтказиш ҳақида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Бу масала бир йил давомида оммавий ахборот воситаларида кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, 1993 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонуни эълон қилинди. Янгидан қабул қилинган ўзбек алифбоси 31 ҳарф ва бир тутуқ белгиси (апостроф)дан иборат деб белгиланди. Янги таҳрирдаги алифбо қуйидаги кўринишда бўлган (31 та ҳарф ва 1 белги): Эътибор берилса, ç (ch), ş (sh) ҳарфлари эски алифбодан айнан олинган, ğ (g‘), ö (o‘), ñ (ng), ɉ (қоришиқ j) ҳарфлари янгидан белгиланган. Таҳрир қилинган алифбога 1та ҳарф – c (ц) киритилган. Лекин орадан икки йил ўтар-ўтмас, биз билмаган номаълум сабабларга кўра, алифбога яна ўзгартириш киритилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1995 йил 6 май куни алифбога ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қонун қабул қилади. Бу ҳужжатга биноан: янги ўзбек алифбоси 26 та ҳарф, 3 та ҳарфлар бирикмасидан иборат экани белгиланди; Download 45.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling