Жамият ҳаётининг танаси – иқтисодиёт, жони ва руҳи – маънавият


Download 75.39 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi75.39 Kb.
#1619774
  1   2   3

Жамият ҳаётининг танаси – иқтисодиёт, жони ва руҳи – маънавият
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси еттита устувор йўналишни қамраб олгани, моҳиятига кўра, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш масаласи ана шу устувор йўналишлардан бири этиб белгилангани билан Ҳаракатлар стратегиясидан ажралиб туради. Шу маънода, ушбу тарихий ҳужжатда белгиланган маънавий тараққиётни таъминлаш билан боғлиқ мақсад-вазифалар хусусида сўз юритиш айни муддаодир.
Тараққиёт стратегиясининг бошқа олтита устувор мақсади:
инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;
мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш – буларнинг барчаси маънавий тараққиёт мезонлари билан чамбарчас боғлиқ.
«Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси, бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси, аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият».
Ушбу фикрлар Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича 2021 йил 19 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йиғилишда сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кейинчалик Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ўз аксини топди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси «Инсон қадри учун 100 та мақсад»дан иборат бўлиб, шундан 8 таси, яъни 71-78-мақсадлар бевосита маънавий тараққиётни таъминлаш масалаларига тааллуқли ҳисобланади. Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга доир Давлат дастурида 398 та банд бўлиб, шунинг 29 таси – 257-285-бандлар айнан маънавият соҳасига оид чора-тадбирлардир.

Download 75.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling