Жамият фалсафаси


Ижтимоий фалсафада шахс ва жамият муносабатларининг тарихий типлари масаласи ишлаб чиқилган


Download 14.36 Kb.
bet3/3
Sana09.11.2023
Hajmi14.36 Kb.
#1760223
1   2   3
Bog'liq
Фан-илмий дунёқараш шакли

Ижтимоий фалсафада шахс ва жамият муносабатларининг тарихий типлари масаласи ишлаб чиқилган.

  • Ҳозирги замон фалсафа ва ижтимоий-гуманитар фанларда “шахс” тушунчасига бир неча талқин берилган. Яъни, шахс деб ўзининг ижтимоий-иқтисодий тузум шароитларига боғлиқ бўлган, ўз тақдирининг эгаси бўла олган, индивидуал ҳолатида: интелектуал, эмоционал ва иродавий сифатларига эга бўлган инсонга айтилади.
  • Ижтимоий тарақкиётнинг қанчалик юксак
  • ривожланганлик даражаси маънавий омилларнинг
  • жамият ҳаётидаги ўрнининг ошиб бориш
  • даражаси билан ўлчанади.
  • Ҳар бир кишининг маънавий
  • баркамоликка бўлган интилиши бир
  • вактнинг ўзида жамиятнинг
  • ҳам тараққиётининг мезони сифатида
  • баҳоланиши лозим.
  • Чунки, давлатнинг канчалик
  • тез куч-қудратга эга бўлиши, дунё
  • мамлакатлари орасида уз ўрнига эга
  • бўлиб боришн биринчи навбатда ундаги хар
  • бир фуқаронинг' маънавий савиясининг
  • қай даражада экани билан улчанади.

Жамиятнинг маънавий ҳаёти дейилганда, одатда, жамиятни ташкил этувчи кишиларнинг онги, тафаккури, дунёқарашлари, хотираси, ақли ва фаросатлари, маънавий-руҳий дунёларидан тортиб илм-фан, таълим-тарбия, санъат ва адабиёт, ахлоқ, дин, сиёсат ва ҳуқуқ, илмий ва диний ташкилотлар, муассасалар, мактаблар, листейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, академиялар, музейлар, театрлар, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва таҳририятларда хизмат қиладиган ҳодимларнинг ақлий-ижодий интеллектуал бойликларининг жами тушунилади. Жамиятнинг маънавий ҳаёти, бир жиҳатдан, жамият моддий ҳаётининг инъикоси бўлса, бошқа жиҳатдан, у ўзига хос қонуниятларга, хусусиятларга, моҳиятга эга бўлган нисбий мустақил ҳодисадир.

  • Жамиятнинг маънавий ҳаёти дейилганда, одатда, жамиятни ташкил этувчи кишиларнинг онги, тафаккури, дунёқарашлари, хотираси, ақли ва фаросатлари, маънавий-руҳий дунёларидан тортиб илм-фан, таълим-тарбия, санъат ва адабиёт, ахлоқ, дин, сиёсат ва ҳуқуқ, илмий ва диний ташкилотлар, муассасалар, мактаблар, листейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, академиялар, музейлар, театрлар, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва таҳририятларда хизмат қиладиган ҳодимларнинг ақлий-ижодий интеллектуал бойликларининг жами тушунилади. Жамиятнинг маънавий ҳаёти, бир жиҳатдан, жамият моддий ҳаётининг инъикоси бўлса, бошқа жиҳатдан, у ўзига хос қонуниятларга, хусусиятларга, моҳиятга эга бўлган нисбий мустақил ҳодисадир.
  • Шу жиҳатдан ижтимоий борлиқда амал қиладиган қонунлар обектив характерга эга бўлиб, кишиларнинг онги ва иродасидан ташқарида, уларга тобе бўлмаган ҳолда амал қилади.
  • Жамиятнинг маънавий ҳаёти моддий ҳаётсиз, моддий ҳаёти эса маънавий ҳаётсиз мавжуд бўла олмайди. Маънавий ҳаётнинг равнақ топиши ёки инқирозга юз тутиши моддий ҳаётнинг равнақ топиши ёки инқирозга юз тутишига олиб келади ва аксинча.

Download 14.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling