Jamoatchilik binolarining xajmiy-rejaviy va me’moriy kompozisiya yechimlari


Download 16.76 Kb.
Sana03.11.2023
Hajmi16.76 Kb.
#1743463
TuriKompozisiya
Bog'liq
3-Mavzu


3-Mavzu:Jamoatchilik binolarining xajmiy-rejaviy va me’moriy kompozisiya yechimlari.
Режа:
1.Кинотеатрлар.
2.Театрлар.
3.Цирклар.
1. Кинотеатрлар эксплатация хусусияти бўйича-йил давомида ва мавсумий; томоша залларидаги ўринлар сони бўйича-200, 300, 400, 600, 800, 1200, ва 1600 ўринли; томоша залларининг сони бўйича-бир залли, икки залли ва уч залли; кинопроекция системаси бўйича-кенг экранли, кенг форматли, панорамали ва стерокино ва бошқа белгилари билан турланади.
Шахар худудидаги ахоли сонига қараб белгиланади. Ўртача хар 1000 нафар шахар ахолисига 30-40 томоша ўринлари лойихаланиб, қурилади.
Кинотеатрлар хажмий-режавий ечими бўйича қуйидаги хоналарга бўлинади.
1.Томоша комплекси.
2.Киноаппарат комплекси.
3.Хизмат хўжалик хоналари.
Кинотеатрларнинг асосий хонаси томоша заллари хисобланади. Унинг планировкаси экранни қисилмасдан кўриниши, яхши акустик шароит яратилганлиги талабларига мос бўлиши шарт. Бундан ташқари зал ва хоналардан томошабинларни эвакувация қилиш ва уларни харакати учун хоналар рационал жойлаштирилиши асосий рол ўйнайди.
Кинотеатрларда кўришни яхшилаш учун заллардаги ўриндиқлар амфитеатр жойлаштирилиб, биринчи ва охирги супачалар орсидаги баландлик 3-4 метрни ташкил этиши шарт. Катта томошабинли залларда куриш сифати бўйича ўриндиқлар жойлашган майдон 5 та зонага бўлинади.
Томоша залининг баландлиги ўриндиқлар жойлашиши, экран баландлиги ва акустик хисоблар орқали аниқланади. Кўп холатларда кинотеатрларни томоша залларини геометрик ўлчамлари узунлиги-кенглиги-баландлигига нисбатда олинади. Яъни У : К : Б = 2,5 : 1,5 : 1,0 дан 4,5 : 2,5 :1,0 гача белгиланади.
Томоша залларига кўтариладиган юмшоқ ўриндиқлар ўрнатилади. Мавсумий кинотеатрларда қаттиқ креслолар полга махкамлаб, ўрнатилади. Кресло ўриндиқларни чуқурлиги 0.4 метр ва кенглиги 0.5 метр бўлади.
Киноаппарат комплекси ва хизмат хўжалик хоналарининг сони ва майдони Қурилиш меъёрий қоидалари асосида белгилаб, лойихаланади.Билет сотадиган кассалар окнаси сони ҳар 200-250 томошабинга битта бўлган холда хоналар майдони хар бир окна учун 1.3-1.5 м2 майдон лойихаланади. Комплекс ичидаги буфетларда хам фойега ҳам ташқарига чиқадиган эшик бўлади. Хизмат хўжалик хоналарининг тоза полдан шифтгача бўлган баландлиги 2.5 метрдан кам бўлмайди.
Театрлар ичида энг кенг қурилиб, фойдаланидигани 800 дан 1500 ўрингача мўнжалланган драматик ва опера театрларидир.Улар ҚМҚ ва ШНҚ лар асосида лойихаланади ва қурилади.Хажмий- режавий ечими бўйича театрлар сахна , томоша ва ишлаб чиқариш омборхоналардан ташкил топади.Театрларнинг асосий хоналарига сахна ва томоша зали киради.Сахналар чуқур, ғилдираксимон ва ярим айлана ёки эстрада бўлади. Бунда томоша залларидаги ўриндиқлар сахна турига қараб жойлаштирилади. Масалан сахна айлана шаклида бўлса, ўриндиқлар сахнани ўраб туради. Асосий сахнадан ташқари икки ёнда ва сахна ости сахналар хам бўлади. Сахналарнинг асосий чуқурлиги 6-9 метр қабул қилинади. Томоша залларининг узунлиги 27метрдан 30 метргача белгиланади.
Томоша залларининг режадаги формалари: тўғритўртбурчакли, бурчаги кесилган, секторли,ўстирилган секторли , ярим айланали бўлади.
Циркларнинг томоша заллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
-манеж (арена);
-амфитеатр;
-купола (гумбаз);
-эстрада;
-оркестр жойи;
-ёритиш жойи ва кўприклар.
Манеж доимо 13 метр диаметрда қабул қилинади ва 4 та жойидан очиладиган 0.5 метр баландликда барьер билан айлана шаклида тўсилади.
Амфитеатр манежни тўла халқа холатда ўраб жойлашади. Диаметри залнинг томошабинлар сиғимига боғлиқ бўлади.Биринчи қатор пол отметкаси манеж билан бир хил отметкада бўлади.Кўринишни сифатли бўлиши учун амфитеатр тик холатда жойлаштирилади. Эстрада асосий артистлар чиқиш йўлагида жойлашади ва у томоша орасида артистларни чиқиши учун хизмат қилади. Халқасимон ёритиш кўприги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун мўнжалланган бўлиб, у амфитетр охирида жойлаштирилади.
Download 16.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling