Жаҳон банкининг баҳолашига кўра, ҳозирги кун тиббиётида эмлаш иқтисодий жиҳатдан профилактик чора-тадбирларнинг энг фойдали ва самаралиси ҳисобланади


Download 25.97 Kb.
Sana06.01.2023
Hajmi25.97 Kb.
#1081091
Bog'liq
profilaktik emlash


Жаҳон банкининг баҳолашига кўра, ҳозирги кун тиббиётида эмлаш иқтисодий жиҳатдан профилактик чора-тадбирларнинг энг фойдали ва самаралиси ҳисобланади. Оммавий эмлаш болалар ўртасида юқумли касалликлар билан касалланишни ва ўлим даражасини сезиларли камайтириб, келгуси ҳаёт давомийлигини ошириб, узоқ активликни таъминлаб, айрим антропоноз касалликларни йўқ қилади.
Ҳозирги вақтда дунёда эмлаш воситалари билан 40 та юқумли касалликларга қарши самарали кураш олиб борилмоқда ва бу ҳали барчаси эмас. Иммунопрофилактика бир қатор инфекцияларни нафақат йўқ қилиш балки, келажакда бошқариладиган юқумли касалликларга қарши эмлаш сонини ошириб борилишга йўналтирилади. Яқин келажакда тиббиёт амалиётида уларни оммавий қўллаш билан қўшимча миллионлаб одамлар ҳаётини сақлаб қоладиган янги вакциналар тадбиқ қилинади.
Ўзбекистонда юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш дастури ҳамиша асосий устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Жамият саломатлиги ва айниқса болалар соғлиғи бўйича давлат ҳар томонлама ғамғўрлик қилмоқда. Давлатнинг муҳим ютуқларидан бири кўп йиллардан бери миллий эмлаш дастурига давлат сиёсати сифатида қаралишидир. Бу эса, эмлаш билан қамраб олиш ва юқори кўрсаткичларга эришишда режали эмлашни иқтисодий таъминотида олдига қўйилган вазифаларни биргаликда ҳал қилинишида замин яратади. Дастур Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг тааллуқли қонунлари ва қонуности ҳужжатлари билан кучли сиёсий қўллаб қувватланган (1996 йил 29 августдаги «Фуқароларни саломатлигини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 2015й. 26 августдаги «Аҳолини санитария эпидемиологик осойишталиги ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республики Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги «Об основных направлениях дальнейшего углубления реформ и реализации государственной программы развития здравоохранения» УП-3923-сонли Фармони, Постановление Ўзбекистон Республикси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «О мерах по совершенствованию организации деятельности медицинских учреждений республики» ПП-700-сонли Қарори ва б.қ.)
Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида одамлар учун юқумли бўлган касалликларга қарши иммунопрофилактик чора-тадбирларини ўтказилиши, бошқарилувчи инфекцияларнинг махсус профилактикаси ва уларни камайтирилиши ҳамда элиминация қилиниши бўйича асосисий қонуний талабларни белгилайди.
Ўзбекистонда иммунопрофилактика бўйича миллий сиёсати ЖССТнинг тиббиёт соҳасида тасдиқланган талаблари бўйича белгиланган асосларга мўлжалланган бўлиб, эпидемик кўрастмалар асосида миллий эмлаш календари барчага бепул ва бир хил тайинланади.
Ўзбекистон эмлаш дастури бўйича кўпгина ҳамкорларлар билан самарали иш олиб бормоқда. ЖССТ, ЮНИСЕФ, ГАВИ, JICA каби Халқаро ташкилотлар ва ҳудудий марказлар билан яқин кўп тармоқли ва самарали ҳамкорлик қилмоқда.
Эмлаш доирасида эришилган ютуқлар давлатда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминламаоқда, мактабгача ва мактаб ёшдаги болаларнинг 98% эмлаш билан қамраб олинган бўлиб, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, бўғма ва бошқа касалликлар қайд этилмаяпти ва вирусли гепатит касалликларини камайишига эришилди.
Ҳозиги вақтда эмлаш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган мажмуавий режа амалга оширилмоқда.
Иммунопрофилактика бўйича стратегик йўналишлар қуйдигилар ҳисобланади:
1. Иммунопрофилактика дастурини юқумли касалликларга қарши кураш бўйича янада ривожлантиришда ҳудудий ва глобал мақсадларга эришиш;
2. миллий эмлаш дастурини доимий иқтисодий таъминлаш;
3. барча маъмурий ҳудудларда ўз вақтида ва режали, хавфсиз эмлаш қамровини 95% даржасида сақлаш;
4. махсус профилактик эмлаш воситалари билан бошқариладиган инфекциялар устидан эпидемиологик назоратни кучайтириш;
5. юқумли касалликлар қўзғатувчиларини кириб келиши/чиқиб кетишига йўл қўймаслик;
6. Миллий эмлаш дастурини сифатли ўтказилиши мониторинги устидан назорат қилиш ва баҳолаш;
7. дунёда эмлаш бўйича қўлланишга синовдан ўтган вакциналарни Миллий эмлаш календарга киритиб боришни йўлга қўйиш.
Стратегик маълумотларга кўра, қуйидаги вазифаларни бажариш талаб этилади:
профилактик режали эмлаш доирасида эмлаш ва қайта эмлаш;

  • эпидемик кўрсаткичлар бўйича эмлаш;

  • мамлакатда 2018-2020 йларда қизамиқ ва қизилча касалликлари элиминациясига эришиш;

  • Ўзбекистонда профилактик эмлаш билан барчани таъминалнишига эришиш;

  • Эпидемиологик кўрсатмалар бўйича бепул эмлашни Миллий эмлаш календарига киритиш.

Миллий эмлаш дастури (МЭД), Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) томонидан бошқарилади, МЭДнинг бошлиғи етакчи мутахассис ҳисобланади. ДСЭНМ маъмурий ҳудудлардаги туман ва шаҳарлардаги бўлимлари билан бирга эмлашни режалаштиради ҳамда сотиб олиш, етказиб бериш ва эмлаш билан қамраб олинишини мониторингини олиб боради. Эмлаш хизмати мамлакат бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдам (БТСЁ) муассасалари даражасида (поликлиникаларда, қишлоқ оилавий поликлиникаларида ва шу билан бирга Қишлоқ вирачлик пунктларида) олиб борилади.
Республикада 2000 йилдан буён МЭДни қўллаб қувватлашни мувофиқлаштириш учун Идоралараро мувофиқлаштирувчи Қўмита (ИМҚ) ташкил қилинган. Шу билан бирга эмлаш дастурини техник қуллаб қувватлаш учун махсус қўмиталар ташкил қилинган. Мисол учун, 2012 йили Эмлаш бўйича миллий техник маслаҳат гурухи (ЭБМТМГ), Полиомиелитни элиминациясини сертификатлаш бўйича Миллий қўмита (МСК), қизамиқ ва қизилча касалликларини элиминациясини верификациялаш бўйича Миллий қўмита (МВК) ва ЭКНТ бўйича Миллий қўмитаси ташкил қилинган. Ҳар бир санаб ўтилган қўмиталарни ўз ўрни бўлиб, вазифалари белгилаб берилган.
Асосан эътибор дунё тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, янги қўлланилаётган вакциналарни миллий эмлаш дастурига киритиб, уни такомиллаштириб боришга қаратилган. Миллий профилактик эмлаш календарида бўғма, кўкйўта, қоқшол, қизамиқ, қизилча, тепки, сил, полиомиелит, виусли гепатитнинг В тури, haemophilus influensae b тури (ХИБ), пневмококк инфекциялар ва одам паппилома вируси касалликларига қарши режали эмлаш амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.
Мамлакат вакцина ва инфекция материалларини етказиб бериш сифатини таъминлаш учун қонуний асосга эга. Ўз ваколатларини яхши биладиган тегишли органлар жараённи баҳолаш ва вакциналарни сотиб олиш билан шуғулланади. Миллий календар доирасида қўлланилаётган вакциналарнинг сифати аввал ЖССТнинг вакцинага берган малакаси билан кафолатланади. Профилактик эмлаш режаси асосида вакциналарга ва хавфсиз эмлаш воситаларига бўлган эҳтиёж аниқланади, бу эса ўз вақтида, сифатли, хавфсиз ва тўлақонли эмлашни таъминлайди.
Эмлаш фақат бу соҳада махсус поликлиникада тайёргарликдан ўтган ва ҳар йили тасдиқланган сертификатга эга бўлган ҳамда эмлаш хонасида ишлашга рухсати бўлган тиббиёт эмлаш ходими томонидан амалга оширилади. Силга қарши эмлаш ўтказадиган тиббиёт ҳамшираларининг тайёргарлиги ҳар йили сил деспансери мутахассислари томонидан ўтказилади. Сертификати бўлмаган, эмлаш хонасига рухсат берилганлиги тўғрисида бошлиқнинг буйруғи бўлмаган тиббиёт ҳамширалари эмлаш хонасига ишга қўйилмайди.
Иммунопрофилактика билан бошқариладиган юқумли касалликлар устидан эмлаш ва эпидемиологик назоратни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидаги директив ҳужжатлари асосида тартибга солинади ва амалга оширилади:

  • Вакциналарни сақлаш омборларида 2006 йилдаги 148-сонли буйруқ.

  • ХИБ-инфекцияси 2008 йилдаги 53-соли буйруқ.

  • Ротовирус инфекциялари 2007 йилдаги 420-соли буйруқ.

  • Полиоиелит ва ОПВ устидан эпидемиологик назоарт 672-сонли буйруқ.

  • 2015 йилдаги “Ўзбекистон Республиксида юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” СанҚваМлари №0239-07.

  • 2015 йил 27 январдаги “Бошқарилувчи юқумли касалликларни иммунопрофилактикасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 36-сонли буйруқ.

  • 2018 йилдаги ЭКНТ (ПППИ) устидан эпидемиологик назоратни ўтказиш бўйича 012-3/328-сонли қўлланма.

«Мамлакатимизда миллий эмлаш календаридаги 13 турдаги юқумли касалликларга қарши вакциналарни харид қилиш тўлиқ давлат бюджетидан қопланади. 2020 йилда ҳам ана шу вакциналарни харид қилиш 100 фоиз давлат бюджетидан амалга оширилди.
Жаҳон тажрибасига таяниб, соғлиқни сақлаш тизимида босқичма-босқич амалиётга янги вакциналар киритилмоқда, масалан:
2001 йил чақалоқларни вирусли гепатит В га қарши эмлаш;
2007 йил қизамиқ-паротит-қизилчага қарши уч валентли КПК вакцина билан эмлаш;
2009 йил пента-валент (АКДС+ВГВ+ХИБ) вакцина билан болаларни 2-3-4 ойликда эмлаш;
2014 йил ротавирус инфекциясига қарши болаларни 2 ва 3 ойлигида эмлаш;
2016 йил пневмококк инфекциясига қарши эмлаш;
2018 йил фаоллиги камайтирилган полиомиелит вакцина билан болаларни 4 ойликда эмлаш (ИПВ);
2019 йил Республикада 9 ёшдаги қиз болаларни одам папиллома вирусига қарши эмлаш.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган тавсияларга мувофиқ, ҳар йили ўткир бўшашган шолни эпидемиологик назорати ўрнатилган тартибда олиб борилади.
Ўткир бўшашган шолга гумон этилган ҳар бир бемордан намуна олиб, аккредитациядан ўтган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вирусология лабораториясида текширувлар ўтказилади.
Республикада 1994 йилдан полиомиелитга қарши оммавий эмлаш кунлари ва 8 та чегарадош вилоятларда тозалаш усулида полиомиелитга қарши эмлаш кунлари ўтказиб келинмоқда.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда иммунизация ва вакцинация тадбирларини юқорида даражада ташкил этиш борасида амалий тажриба ва етарли шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорлик таъминланиб келинмоқда», деди у.
Download 25.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling