Жаҳон молия бозори: иқтисодий тушунча, умумий тавсиф ва назарий қарашлар
Download 132.16 Kb. Pdf ko'rish
|
15 R Xojimatov
2-расм. Жаҳон молия бозори тузилмаси Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан А. Ваҳобов, Н.Жумаев, У.Бурхоновларнинг “Халқаро молия муносабатлар” Ўқув қўлланмасида[6] “Халқаро молия бозорлар - мамлакатлар миллий манфаатларини ҳимоя қилувчи тамойилларига асосланган бўлиб; бу давлатлараро ҳар томонлама ҳамкорликни бир кўринишдаги халқаро молия бозорлари ва уларнинг фондли куринишдаги 1 Frederic S. Mishkin, The Economics of Money, Banking, and Financial Markets, Seventh Edition, Addison-Wesley, Boston, Ma. – URL: http://www.investopedia.com/terms/f/financial-market.asp . Таъкидлаш жоизки, Америка академик доираларида Фредерик Мишкиннинг “Деньги, банковское дело и финансовые рынки” дарслиги иқтисодиёт соҳаси талабалари учун асосий қўлланмалардан бири ҳисобланади. Жаҳон молия бозори Ички молия бозорлари Ташқи молия бозорлари Миллий бозор Хорижий валютада операциялар бозори Хорижий молия бозорлари Халқаро молия бозорлари (Европа бозорлари) “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил 7 www.iqtisodiyot.uz умумжаҳон бозорлар йиғиндисидир ёки давлатларни ягона молия ва кредит сиёсатини амалга оширувчи бозорлар мажмуасидир деб эътироф этишган. Ёки, давлатларнинг миллий ва халқаро молия институтлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус бозорлар мажмуасидир деб ҳам эътироф этиб, улар давлатлараро фондли бозорларни даромадларини ташкил этиш усуллари ва молиялаштириш турига кўра қуйидаги турлари орқали ёритиб беришга харакат қиладилар; - 1 чи турига: молия кредит ташкилотларига давлатлараро ва халқаро фондлари киради; - 2 чи турига: иштирокчиларнинг хар йиллик бадаллари эвазига ташкил этилган бюджетли ташкилотлар киради; - 3чи турига: халқаро ташкилотларга вақтинчалик тусига эга бўлган илмий дастурлар ва конгресслар киради; - 4чи турига: халқаро ташкилотлар – халқаро илмий лабораториялар, институтлар, иттифоқлар, яхлит ва соҳалар ассоциациялар, маълум илмий сохалар бўйича бюролар киради; - 5чи турига: фаолиятнинг маълум соҳаларига кўмаклашиш ва тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни йиғиш билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар киради(20 ва 21 бет). Жаҳон молия бозори иқтисодий (молиявий) ресурсларни бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтиши ёки аксинча, ушбу жараён чегараланиши, жаҳон иқтисодиётдаги манфаатларга хизмат кўрсатувчи мухитни бозор иштирокчилари орқали мувофиқлаштирувчи бозорлар мажмуасиди(28 бет) деб эътироф этадилар. Шунингдек, Ж.Х Атаниязов, Э.Д.Алимардоновларнинг “Халқаро молия муносабатлари» номли дарслигида жаҳон молия бозорини таркиби ва мазкур бозорга чиқиш механизми тўғрисида фикр билдиради. Хусусан, жаҳон молия бозори миллий молия бозори ва халқаро молия бозоридан таркиб топганлигини эътироф этади. Муаллифлар, чет эл қимматли қоғозлар яъни мамлакатларда еврооблигацияларни халқаро муомалага чиқариш орқали юзага келаётган бозорлар йиғиндисига асосий эътиборни қаратади[7]. Жаҳон молия бозорида сотиш учун чиқарилган молиявий активлар жаҳондаги халқаро фонд бозорларда котировка қилинсада, улар дунёдаги йирик молия марказларида сотилади. Масалан, London SE, Yaponya SE, Nyu York SE ва бошқа йирик молия марказларда халқаро савдоси ташкил этилади. Ўтказилаётган операцияларнинг хусусиятларини аниқлаштириш вазияти бошқа вариант ҳисобланади. Одатда хорижий бозорлардаги операциялар деганда маълум давлатлар бозорларида ўтказилаётган операциялардаги валюталарда ифодаланган молиявий активлар олди-сотдиси бўйича битимлар тушунилади. Агар молиявий активлар билан операциялар эмиссиялари мамлакат ташқарисидаги ҳисобрақамларда жойлаштирилган валюталарда амалга оширилса, у ҳолда халқаро молия бозорлари ёки Европа бозорларидаги операциялар сингари атамалардан фойдаланилади. Шунингдек, Европа бозорларидаги операциялар кўпинча оффшор операциялар дейилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling