Жаҳон савдо ташкилотининг низоларни ҳал қилиш тизими


Download 409.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/19
Sana15.09.2023
Hajmi409.76 Kb.
#1678968
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
9d33c5e503295a512549b0a6610045f288f61de1125eb3ed29ca3860ca75c698 (2)

«Қудрат устидан ҳуқуқнинг устунлиги»
Ташкилотга қўшилиш жараёни муваффақиятли якунлангандан сўнг ўтган 
ойда Агрикола ЖСТнинг янги аъзоси бўлди. Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) 
аъзолик туфайли яратилган имкониятлардан зудлик билан фойдаланиш мақсадида, 
Агрикола какао ишлаб чиқарувчилари федерацияси (АКИЧФ) ЖСТнинг аъзоси бўлган 
ривожланган давлат – Алпиния томонидан АКИЧФ ишлаб чиқарувчиларининг какао 
хом ашёси (уруғи) импортини тақиқловчи чораси устидан Агрикола Савдо вазирлигига 
шикоят қилди.
Ўтган йилгача турли тайёр шоколад махсулотларининг (конфеталар ва 
ичимлик) муҳим ишлаб чиқарувчиси бўлган Алпиния Агриколанинг какао хом ашёси 
экспорт қилинадиган асосий бозорларидан бири бўлган. Бироқ истеъмолчиларнинг 
какао ишлаб чиқаришда оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ хавотирларининг 
кучайишига жавобан Алпиния миллий сертификатлаштириш идораси томонидан 
Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига мувофиқ сертификатланмаган какао 
хом ашёсининг импортини тақиқловчи қонунларни жорий этди. Агрикола какао ишлаб 
чиқарувчилари, асосан кичик фермерлар, бундай сертификатлаш учун сарфланадиган 
катта харажатларни қоплай олмасликлари сабабли, улар Алпина бозорига киришдан 
маҳрум бўлишди ва натижада катта иқтисодий йўқотишларга дуч келдилар.
Ташкилотнинг янги аъзоси сифатида Агрикола ЖСТнинг низоларни ҳал қилиш 
тизими ва унинг процессуал қоидалари бўйича тажрибага эга эмас. Аммо ўзининг 
какао саноатига янада кўпроқ зарар етишининг олдини олиш ва ЖСТга аъзоликни 
жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланишини сақлаб қолиш мақсадида, ушбу ўзи 
учун муҳим бўлган низони ЖСТда кўриб чиқилишини истайди. Шунинг учун Агрикола 
ҳукумати ЖСТ ҳуқуқи бўйича маслаҳат марказига (ЖҲММ) ушбу низони ЖСТда кўриб 
чиқилишига тайёрлашда ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Сиз ушбу низо юзасидан келиб 
чиқадиган барча процессуал масалалар бўйича Агрикола ҳукуматига маслаҳат бериш 
вазифаси юкланган ЖҲММнинг ҳуқуқшуносисиз. Бу низо бўйича ЖСТ ҳуқуқининг 
тегишли моддий нормалари сизнинг ҳамкасбларингиз томонидан кўриб чиқилади. 
Агрикола томонидан берилган қуйидаги саволларнинг ҳар бирига қисқача жавоб 
тайёрланг. Ўз жавобларингизни ҳуқуқий жиҳатдан асосланг.
1. 
Агрикола ушбу низо ишини тайёрлашда ва қўзғатишда АКИЧФ тажрибаси 
ва ресурсларидан фойдаланишни хоҳлайди. Ушбу низо доирасида АКИЧФ 
ЖСТнинг низоларни ҳал қилиш тизимида мустақил даъвогар ёки Агрикола 
давлати билан биргаликда даъвогар сифатида иштирок этиши мумкинми? 
АКИЧФ ўз фикрини ҳайъатга қандайдир бошқача тартибда етказиши имкони 
борми?
2. 
Ушбу низонинг тезкор ҳал этилишини таъминлаш учун Агрикола ўзининг 
ЖСТдаги доимий ваколатхонаси орқали Низоларни ҳал қилиш органининг 
(НҲҚО) навбатдаги йиғилишида низони кўриб чиқиш учун ҳайъатни 
шакллантиришни сўрамоқчи. Бундай сўров НҲАга мос келадими? Агар йўқ 
бўлса, НҲО ҳайъатни ташкил этишни рад этадими?
3. 
Агрикола Алпиния низо фақат савдо масалаларида бўлмай, балки меҳнат 
стандартлари билан боғлиқ бўлгани сабабли, мазкур низо ЖСТнинг 
юрисдикцияси доирасида эмаслигини важ қилмоқчилиги ва шу асосда 
низони БМТ Халқаро суди томонидан кўриб чиқилишига эришмоқчи экани 
ҳақида хабар топди. Алпиниянинг ушбу важи ҳуқуқий жиҳатдан асослими?
4. 
Агрикола Алпиниянинг низони ҳал қилиш жараёнига имкон қадар тўсқинлик 
қилишга ёки уни кечиктиришга уринишидан хавотирда. Алпиниянинг ушбу 
низони эшитиш учун ҳайъатни ташкил этилишини ва/ёки уни таркибини 


ТРЕНИНГ МАТЕРИАЛЛАРИ │ Маърузачи: Петер Ван ден Бош ва Умид Якубходжаев 
25
шакллантиришни кечиктириш учун қандай имкониятлари мавжуд? Ушбу 
кечикишларни камайтириш учун Агрикола нима қилиши мумкин?
5. 
Алпиниянинг таъкидлашича, у ҳайъат бешта иштирокчилардан иборат 
бўлишини, улардан бири Халқаро меҳнат ташкилоти стандартлари 
бўйича таниқли мутахассис бўлган Алпиния фуқароси ва қолганлари 
ривожланаётган давлатлар фуқаролари бўлмасликлари лозимлигини талаб 
этмоқчи. Агрикола ушбу талабларнинг ҳар бирига самарали қаршилик 
кўрсата оладими?
6. 
Ҳайъат ташкил этилгани ва унинг таркиби шакллантирилганидан сўнг, 
ўзида ҳам аҳлоқий асосларга кўра импортга нисбатан қатъий талабларни 
ўрнатган ЖСТга аъзо бўлган қўшни давлат Утопия ҳам ушбу низо бўйича 
ўз қарашларини билдириш мақсадида, ишда учинчи томон сифатида 
қатнашмоқчи. Агрикола, Утопия какао хом ашёси билан савдо қилмаслиги 
сабабли, бу низони кўрилишида иштирок этиш учун манфаатдорлиги 
йўқлигини таъкидлаб, бунга тўсқинлик қила оладими? Агар Утопия ишда 
учинчи томон сифатида қатнашса, у барча муҳокамаларда қатнашиши ва 
ушбу низодаги барча ҳужжатлар билан танишиши мумкинми?
7. 
Ҳайъатни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномасида Агрикола 
Алпиниянинг ХМТнинг маълум стандартларига мувофиқлиги сертификати 
олинмаган какао хом ашёси (уруғи) импортини тақиқлаш бўйича чораси 1994 
йилги ТСБКнинг III моддаси 4-параграфи ва/ёки XI моддаси талабларининг 
бузилади деб даъво қилди. Аммо шундан бери сизнинг ЖҲММдаги 
ҳамкасбларингиз Агриколага ушбу низо бўйича Савдодаги техник тўсиқлар 
тўғрисидаги шартномани ҳам қўллашни таклиф этди. Натижада Агрикола 
ўзининг биринчи ёзма аризасида ушбу тақиқ Савдодаги техник тўсиқлар 
тўғрисидаги шартномасининг 2-моддаси 1 ва 2-параграфлари талабларини 
ҳам бузган деб даъво қилмоқда. Панел ушбу янги даъволарга қандай жавоб 
қайтариши лозим?
8. 
Агрикола 1994 йилги ТСБКнинг III моддаси 4-параграфи ва/ёки XI моддаси 
талаблари бузилганини исботлаши талаб этиладими? Агар шундай бўлса, 
Агрикола, шунингдек, берилган тақиқ 1994 йилги ТСБКнинг ХХ моддасининг 
умумий истисноларидан бири асосида оқлана олмаслигини ҳам исботлаши 
шартми?
9. 
Алпиниянинг таъкидлашича, ТСБКнинг ХХ моддаси истисноларини 
шарҳлашда, унда минимал меҳнат стандартларига риоя қилиш чоралари 
учун истисно аниқ кўрсатилмаган бўлса ҳам, шарҳлаш шартнома ушбу 
ҳолатининг матни асосида эмас, балки ТСБК музокарачиларининг давлат 
сиёсати мақсадларига эришишга қаратилган чораларни қабул қилиш учун 
кенгроқ имконият яратиш бўйича ниятидан келиб чиқилиши лозим. Панел 
ушбу шарҳлаш бўйича ёндашувга амал қилиши мумкинми?
10. Ҳайъат Алпиниянинг чораси 1994 йилги ТСБКнинг III моддаси 4-параграфи 
талабини бузишини, аммо уни 1994 йилги ТСБКнинг ХХ моддаси (а)-
банди (жамоат ахлоқини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриш) 
билан оқланиши мумкин деб топди. Ҳайъат ТСБКнинг XI моддаси бўйича 
келтирилган даъвони вақтни тежаш мақсадида кўриб чиқмади. Агрикола 
низони келтириб чиқарган чора ТСБКнинг ХХ моддаси (а)-банди талабига 
биноан, «зарур» экани, шунингдек, Алпиния фуқароларининг ахлоқий 
қадриятлари адолатли меҳнат меъёрларини ўз ичига олгани ҳақидаги 
ҳайъат хулосаси устидан апелляция тартибида шикоят қилмоқчи. Ва, ниҳоят, 
Агрикола таққосланган меҳнат қонунчилиги бўйича Агрикола мутахассиси 
томонидан берилган далилларга қараганда, алпиниялик социолог томонидан 


ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИНИНГ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТИЗИМИ
26
ушбу масала бўйича келтирилган далилларга ортиқча вазн берилди, 
деб таъкидламоқда. Ушбу учта масала устидан апелляция тартибида 
шикоят қилиш мумкинми? Агрикола, шунингдек, Апелляция органидан 
1994 йилги ТСБКнинг XI моддаси бўйича ҳуқуқий таҳлилни якунлашини 
сўрайди. Апелляция органи бу ҳолатда ҳуқуқий таҳлилни якунига етказиши 
мумкинми?
11. Алпиния, гарчи у судда ғолиб чиққан бўлса-да, ҳайъат томонидан унинг 
чораси 1994 йилги ТСБКнинг III моддаси 4-параграфи талабини бузгани 
ҳақидаги хулосадан норози. Агрикола аллақачон апелляция тартибида иш 
қўзғатганидан сўнг, у ушбу хулоса устидан шикоят қилиши мумкинми?
12. Шаффофликни таъминлаш ва фуқаролик жамиятининг қўллаб-
қувватлашини кучайтириш учун, Алпиния Апелляция органининг 
маслаҳатлари жамоатчилик учун очиқ ўтказилишини сўрайди. Шунингдек, 
у ўзининг ва Агрикола ёзма тақдимотларини Савдо вазирлигининг веб-
сайтида келтирилишини хоҳлайди. Агрикола бундай талаблар фуқаролик 
жамиятининг Апелляция органи аъзоларига ортиқча босим ўтказиши 
учун имкониятлар яратиб беришидан хавотирда. Агрикола Алпиниянинг 
сўровини қондириш ва/ёки Алпиниянинг ёзма аризаларини нашр этишига 
йўл қўймаслик учун нима қилиши мумкин?
13. Апелляция суд ишларини юритиш жараёнида Агрикола апелляция 
шикоятини кўриб чиқаётган ҳайъатдаги Апелляция органи аъзоларидан 
бири ўз мақолаларида ТСБКнинг ХХ моддаси (а)-бандининг кенг 
шарҳланишини илгари сурган ҳуқуқшунос экани ва, бундан ташқари, у 
Алпиния фуқароси эканини аниқлади. Агрикола бу ҳолатда нима қилиши 
мумкин?
14. Апелляция органи ҳайъатнинг ТСБКнинг III моддаси 4-параграфи талабини 
бузгани ҳақидаги хулосасини қўллаб-қувватлайди, аммо ҳайъат томонидан 
ушбу ҳуқуқ бузилиши ТСБКнинг ХХ моддаси (а)-бандига мувофиқ оқланиши 
мумкин деган хулосасини бекор қилади. Панел ҳисоботи (ўзгартирилган) 
ва Апелляция органининг ҳисоботи НҲО томонидан қабул қилинади. Шу 
билан бирга, Алпина масаланинг сиёсий жиҳатдан нозиклиги, шунингдек, 
қонунчилик процедурасининг мураккаблиги сабабли НҲО тавсиялари ва 
қарорини зудлик билан ижро эта олмаслигини эълон қилади. Аксинча, 
Агрикола мавжуд чорани (импорт бўйича тақиқни) дарҳол бекор қилиш 
кераклигини таъкидламоқда. Ушбу келишмовчиликни қандай ҳал қилиш 
мумкин?
15. Ижро учун берилган оқилона муддат (4 ой деб белгиланган) тугагандан сўнг, 
Агрикола ушбу ўрнатилган тақиқ ҳали ҳам мавжудлигини таъкидлайди. 
Бошқа томондан, Алпиния ўз чоралари НҲМнинг тегишли қарорлари ва 
тавсияларига мувофиқлигини тасдиқловчи далил сифатида ҳозирда у қадар 
оғир бўлмаган сертификатлаш тизимини йўлга қўйганини таъкидламоқда. 
Агрикола эса тақиқни буткул олиб ташланишидан бошқа чоралар чиқарилган 
қарорга мувофиқ келмаслигини уқдирмоқда. Агрикола бундай ҳолда қарши 
чора кўриши мумкинми?


ТРЕНИНГ МАТЕРИАЛЛАРИ │ Маърузачи: Петер Ван ден Бош ва Умид Якубходжаев 

Download 409.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling