ЖаҲон тарихи


Download 0.5 Mb.
bet9/12
Sana28.12.2022
Hajmi0.5 Mb.
#1014969
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
529408-Jahon tarixi maruza matni. Xolliyev Aziz

Италия


Итальян давлатлари ва Италиядаги Австрияга тегишли ерларда бўлиб ўтган инқилобий воқеаларга Германиядагига ўхшаш сабаблар мавжуд эди. Италиянинг хусусияти шундан иборат эдики-мамлакатнинг салмоқли қисми Австрияга тегишли эди. Ломбардия ва Венеция вилоятлари Австрия империяси таркибида бўлиб, улардан катта миқдорда солиқлар унидирилар эди. Парма, Модена ва Тосканада Габсбурглар хонадонидан бўлган герцоглар Ҳукмронлик қилар эдилар. Рим вилоятида папа Ҳокимияти сақланиб қолинди ва миллий бирлашиш жараёнида асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолди. Бошланиб келаётган инқилобда асосий масалалар сифатида миллий мустақилликка эришиш ва мамлакатнинг сиёсий бирлашиши бўлди.
1848 йилнинг дастлабки ойларида инқилоб Неаполитан қироллигини қамраб олди ва шимолга ёйилди. Бир қатор давлатларда халқ тазйиқи остида либерал вазирликлар тузилди ва конституциялар қабул қилинди.
Март ойида Австрияга тегишли итальян ерларида қўзғолон бошланди. Қўзғолон Австрия Ҳокимияти зулмидан қутилиш учун кўтарилди. Милан шаҲрида халқ баррикадани қўра бошлади. Беш кунлик кўча жангларидан сўнг австриялик қўшинлар шаҲардан Ҳайдаб чиқарилди. Ҳокимиятни мўътадил ва либерал сиёсий доиралар қўлга олдилар. Милан Ҳукуматининг асосий мақсади конституцияси мавжуд қўшни Сардиния қироллигига қўшилиш бўлди Сардиния қироли халқ тазйиқи остида ўзининг Пьемонт қўшинларини австрияликларга қарши юборди, лекин Ҳарбий Ҳаракатларни жадал олиб бормади. Шу сабабли унинг армияси ва Милан қўзғолони австрияликлардан мағлуб бўлишди. 1848 йил мартида Венецияда Ҳам озодлик қўзғолони кўтарилди ва республика эълон қилинди. Венеция қўзғолони Ҳам Австрия армияси томонидан бостирилди. Пьемонт армияси мағлуб бўлгандан сўнг итальян давлатларида аксилинқилоб хужўмга ўтди. Неапольда қирол конституцияни бекор қилди, инқилобчиларнинг қатллари бўлиб ўтди.
Лекин халқ ва демократик доиралар инқилобий Ҳаракатларни давом этишга чақирдилар. 1849 йил бошида Римда халқ қўзғолони кўтарилди. Рим папаси шаҲардан қочишга мажбур бўлди. Римда республика эълон қилинди.
Папа ёрдам сўраб Франция республикаси президенти Луи Наполеонга мурожат этди. Рим республикасига қарши йирик француз армияси юборилди.
Рим мудофаасига инқилобчи-демократ Джузеппе Гарибальди раҲбарлик қилди. Итальян республикачиларининг мардонавор қаршилигини француз артиллериясининг шаҲарни ўққа тутиши бостирди. Француз қўшини ёрдамида Римда папа Ҳокимияти тикланди, шаҲарда француз гарнизони қолдирилди. Гарибальди бир гуруҲ инқилобчилар билан Адриатина денгизи орқали Италияни тарк этди. Шундай қилиб Италияда 1848-1849 йй. якунланмаган инқилоб мағлубиятга учради. Лекин шунга қарамасдан Сардиния қироллигида конституция сақланиб қолинди.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling