Жаҳонда таълим тизимида олиб борилаётган туб ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг муҳим мезони сифатида қаралади
Download 26.37 Kb.
|
Тақриз Халманов математика тарихи
Жиззах давлат педагогика университети, Сиртқи бўлим, табиий ва аниқ фанларда масофавий таълим кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан математика ва информатика йўналиши учун тузилган тест топшириқларига ТАҚРИЗ Жаҳонда таълим тизимида олиб борилаётган туб ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг муҳим мезони сифатида қаралади. Бутун дунёда таълим тизимининг олдида турган энг муҳим вазифа умумий ўрта таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий ва интелектуал камол топтиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув тарбиявий жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш бўлиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ҳар бир олий таълимда таҳсил олаётган талаба ёшлар учун характерли бўлган касбий компонентликни ривожлантиришнинг педагогик омилларини илмий-амалий асосда янада чуқурроқ ўрганиш муқаррарлигини тақозо этмоқда. Республикамизда сўнги йилларда амалга оширилаётган ёшларнинг таълим-тарбиясига оид қатор ислоҳотлар туфайли, юртимиз келажаги учун масъулиятли, юқори малакали мутахассисларни юксак интелектуал салоҳиятга эга бўлган ёшларни тарбиялаш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, зарур ҳуқуқий-меъёрий асослар яратилди. Бу борада математика тарихи фани математика ва информатика таълим йўналиши талабаларига ўтилиши муносабати билан математика тарихи фанидан тайёрланган 300 та тест олий таълим меъёрий ҳужжатлари ва ДТС талаблари ва 2020 йилги фан дастурлари асосида тузилган. Тайёрланган тест топшириқлари талаб даражасида тузилган ва саволлар қайтарилмаган, математика ва информатика таълим йўналиши ушбу тест жамланмасидан фойдаланиши мумкин. Эксперт, ЖДПУ математика фани ўқитувчиси: Ў. Халманов Download 26.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling