Жаҳонгир Муҳаммад: Президент тансоқчисининг кундалиги


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/30
Sana27.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1299494
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
6-qavat

 
29. Наврўз
Италиядан қайтишимиз билан адам “Батя”нинг ҳузурига кирди. Бир ойда нима гаплар 
бўлди, унчалик хабарим йўқ. Билганим шуки, “Батя” шу орада бировни дўппослатмаган 
ёки “тинчит”маган. У гап-сўз тарқалиб кетади, деб бошқа тансоқчиларга бундай иш 
буюрмайди. Мени ўйлатаётгани ҳам шу. Нега “Батя”нинг “қора ишлари”ни бажарувчи 
бўлиб қолдим? У менга эркинлик бераман. деганди. Эркинлик шу бўладими? 
Адам чиқиб, ичкарига мен кирдим. “Батя” эшикнинг ёнида турган экан. Демак, адам 
билан оёқда гаплашган. Кайфияти яхши эмас.
-Чақирмасам, давр келди давронингни сур бегим қилиб, юраверар экансанда-а? 
-… 
-Аданг айтди, мазза қилибсан. Италиядаги уй ёқдими? 
-Раҳмат! 
-Ният қилгандим. Сенга ёққан бўлса бўлди. Ҳар йил бир таътилга юбораман, мазза қилиб 
келасан. 
-… 
-Аммо аданг ёмон йиқилибди. Умрида йиқилмаган одам, Италияга бориб, қошини ёриб 
келганини қара. 
-… 
-Ҳа, майли, бу сени ишинг эмас. Аммо соғиниб қолдим. Бугун олдимда тур. 
У шундай деб столи устидаги мактубларга назар ташлади. Ҳаммаси Наврўз табриклари 
эди. Биттаси океаннинг нарёғидаги катта давлатдаги элчимиздан экан: 
-Ўқи буни,-деди у маслаҳатчини чақириб. 
“Бугун Наврўз муносабати билан номингиздан юқори лавозимли кишиларга зиёфат 
бермоқчимиз. Таклифномага келган жавобларда улар вақтлари жуда зиқ бўлишига 
қарамасдан фақат Сизнинг ҳурматингиз учун ташриф буюришларини маълум қилишган. 
Сизни дунёдаги энг ноёб лидер эканлигингизни алоҳида қайд этмоқдалар. Эртага зиёфат 
якунларини ҳам ёзиб юбораман. Шу ўринда сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим, 
хориждаги “овоз”лардан бири Наврўз муносабати билан суҳбат беришимни сўраган. 
Шунга нима деб жавоб қилсам бўлади? Эҳтиром билан қулингиз…” 
-Зиёфатга қанча харажат қилишини алоҳида текшириб кўр,-деди “Батя”. -Нима, бу 
радиога чиқиб ўзини кўз-кўз қилмоқчими? Буни ўрнига йўлини қилиб сафаримни 
тезлаштирсин. Борганимда биргалашиб интервю берамиз, агар керак бўлса. 
Кейин Каспий ортидан келадиган меҳмонни кутиб олишга тайёргарлик билан қизиқди: 
-Яхшилаб кутишимиз керак, анча уста бола, кам деганда 20 йил тахтда ўтиради, 
отасининг номига бир-иккита кўчани қўйиб юборсак у ҳам келажакда шундай йўл 
тутади,-деди. 


83 
Шу пайт невараси югуриб келди ва: 
-Дед, дед, бабушкамдан “Нега сартарош бобомнинг соқолини олгандан кейин юзига 
атир сепади?” деб сўрасам, “Бобонг ўсироқ, устанинг кўнгли айниган бўлса керак”, деди.
-Тўғри, шунинг учун ҳам бабушкангни ташлаб Ҳарамга бораман, – деди “Батя” жиддий 
оҳангда ва тортмасидан юз доллар олиб бериб: 
-Ма, байрамлик,-деди. 
Кейин телевизорга назар ташлади. Эрон шоҳининг хотини Фараҳ Паҳлавий эри ҳақида 
“Ўлмас муҳаббат” деган китоб ёзган экан, шу бўйича суҳбат ўтказилаётганди.
-Бизники ҳам бир куни Фараҳга ўхшаб китоб ёзар, лекин Фараҳ қариган бўлса ҳам 
чиройини йўқотмабди… 
Маслаҳатчи чиқиб кетгандан кейин:
-Шу аблаҳни ҳам бир кун дўппослайсан. Ана у элчи билан яқинлиги бор. Ўшани тарғиб 
қилгани қилган, хатни ҳам атайлаб олиб кирган,-деди ижриғиниб. 
Тушлик ҳам эсига келмади. Кечгача вақтини телефонда ўтказди. Наврўз, Наврўз, 
Наврўз!
Кечқурун пойтахтдан унча олис бўлмаган тепаликда иншо этилган Ҳарамга йўл олдик. 
Вертолётда бордик. Ташқарида ҳаво хира. Майда-майда ёмғир ёғмоқда.
Соқчилар вертолётнинг ёнида ва Ҳарамга кираверишда шай бўлиб туришди.
“Батя” овқатланиб, конякдан ичиб, теннис ўйнамоқчи бўлди, ҳафсаласи етмади. Ўзига 
оид хонанинг эшигини очди. Оқ ҳарир кўйлакдаги гўзал бир қиз унга пешвоз чиқди. 
Қандайдир хуш ҳид таралди.
Менга эрталабгача эшик ёнида қоровуллик қилиб туришни айтди. Ўтирган жойимда 
мизғиб қолибман. Эрталаб “Батя”нинг овозидан уйғониб кетдим: 
-Жуда яхши экансан… Қаерга ўқишга кирмоқчисан?- У қиз билан гаплашаётганди.
-Ёрдам берсангиз Туркияга бориб ўқисам…,- деди қиз. 
-Қайси йили биттаси Туркияга борганди. Мен билан бўлганини журналистларга 
гапириб, ўзини шарманда қилди. Лекин сен менга ёқдинг. Инжиқ эмас экансан. Шу ерда 
истаганингча тур, кейин Москвага юбораман, ўша ерда ўқийсан. Бошқа жойга кетаман, 
десанг, опанг бор Дубайга жўнатади. 
-Сиздан бошқа одам билан бирга бўлган эмасман, менга уйланиб қўя қолинг,- ёлворди 
қиз. 
-Ўҳҳў, иштаҳанг наҳанг-ку? Хотиним борлигини билмайсанми? 
-Мусулмончиликда тўртта уйланиш мумкин экан-ку,- деди қиз жовдираб. 
-Мени мусулмон деб ким айтди сенга, китобимда тўртта уйланиш йўқ, менинг 
китобимда Ҳарамда тўрт юзта сенга ўхшаганини сақлаш бор. Кайфиятим яхши бўлгани 
учун сени кечирдим, бўлмаса ана у қўриқчи болаларга бериб юборар эдим, улар ёмон, 
бир нечтаси бирданига ёпишади, билдингми? Бор йўқол! 
-Вой, нега йўқол дейсиз?-бирдан ҳунграб йиғлай бошлади қиз. 
Хон ака югуриб келди. “Батя” унга: 
-Қаердан топдинг буни? Тузук десам, бузуқ экан-ку? Ақли бузуқ!
Кейин мен томонга юзланиб: 
-Тинчит! Падарига лаънат!-деди. 
Қиз қўрққанидан чинқириб юборди. 


84 
-Оғзини ёп, шипга осиб қўй,-деди “Батя” жаҳлга миниб. 
Қизни “ухлатиб” қўйдим. 
-Мен сенга осиб қўй,-дедим. “Батя” шундай ўшқирдики, вужудим зириллаб кетди. 
Қаерга осаман? Шифтда осадиган жой йўқ. Теп-текис. Аммо йўлини топишим ва 
буйруқни бажаришим керак. Белимдаги тасмани ечиб олдимда, қизни бўйнига ўраб, 
девордаги исиқлик батареяси томонга тортиб, боғлашга уриндим. 
-Бунақа ўзини осадиганлардан олиб келмасин бошқа,-деди “Батя” Хон акага. Кейин 
менга қараб, “Юр,”- деди.
Ошхонага чиқдик. Нонушта тайёр. Аммо ҳеч ким йўқ. “Батя” бақирган пайтда ҳамма 
ғойиб бўлади. Буйруқ шунақа. Пашша учмаслиги керак. Хон ака телевизорни қўйди. 
”Батя” ҳамма каналларни айлантириб қарай бошлади. 
Хон ака кўнгилочар одам, “Батя”нинг кайфиятини кўтарди. Ҳалим еб, латифалардан 
айтиб бериб, кулдирди ҳам. Яна нимадир қилди, билмайман, пиёлада нимадир ичирди 
ҳам. Шундан сўнг “Батя” очилиб-сочилиб кетди.
Шаҳарга қайтишимиз билан менга: 
-Бориб дамингни ол, -деб жавоб берди. 
Уйга келиб ёмон хаёлларга берила бошладим. Бу яхши эмас. Тўхта! 
Телевизорни қўйсам, “Батя” сайлгоҳга чиқибди. Қариялар унинг ҳақига дуо 
қилишмоқда. Ҳамма севги билан қарамоқда. Одамлар бахтни тутиб олгандек мамнун.
Кейин байрам тантанларига борганда “Батя” рақсга ҳам тушди. Бир қизчани кўтариб 
олиб, юзларидан ўпди. Ашулачи қиз келиб, кўксига бош қўйди. У бир-бир ҳамма билан 
кўришиб чиқди. 
Сухандоннинг товуши кўнглимдаги музни эритиб юбордими, ҳарқалай ухлаб қолибман. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling