Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида


Download 470.5 Kb.
bet35/44
Sana20.01.2023
Hajmi470.5 Kb.
#1104334
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
баённомалар

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг 80 йиллигини муносиб кутиб олиш.
2. МТМ Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб барча гурухларда тадбирлар ўтказиш тарбиячиларга юклатилсин.
Йиғилиш раиси: З.Ғафурова


Йиғилиш котиби: Н.Хайдарова

Тасдиқлайман”


Сариосиё туман мактабгача
таълим бўлими мудири:
________ Р.Қораева
2018 йил 19 феврал


Сариосиё туман 4-сонли мактабгача таълим муассасасида
ўтказилган семинар йиғилиши


Б А Ё Н И


2018 йил 19 феврал А.Навоий махалласи


Йиғилиш раиси: Р.Қораева
Йиғилиш котиби: Ж.Исма
дияров
Иштирок этди: Мактабгача таълим муассасалари мудиралари

К У Н Т А Р Т И Б И:




1. Таълим-тарбия жараёнида замонавий инновацион ва педагогик технологияларни жорий этиш борасидаги қилинаётган ишлар.
2. Мактабгача таълим муассасалари мудираларини жалб этган холда таълим-тарбия жараёнини давлат талабларига мувофиқ ташкил этилиши юзасидан
Э Ш И Т И Л Д И:
Кун тартибидаги масала юзасидан 4-сонли мактабгача таьлим муассасаси мудираси Б.Темирова йиғилиш қатнашчиларини таништириб сўзни Мактабгача таълим бўлими мудири Р.Қораевага берди. Семинарни ташкил қилишимиздан мақсад, жорий йилнинг 5-9 феврал кунлари Вазирлар Махкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан вилоятдаги 42 та мактабгача таълим муассасаси фаолияти ўрганилганлигини айтиб ўтди. Ўрганиш натижаларига кўра туманлардаги мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёни давлат талабларига мувофиқ ташкил этилмаётганлиги, таълим-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни жорий этиш ишлари жуда секинлик билан олиб борилаётганлиги ҳамда қатор камчиликлар кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларни инобатга олган холда туманимизда 4-сонли мактабгача таълим муассасасида энг намунали муассаса таълим-тарбия жараёнини давлат талабларига мувофиқ ташкил этиш борасида ўқув семинари ташкил этилди. Ташкил этилган семинар давомида машғулотлардаги таълим-тарбия жараёнида замонавий инновацион ва педагогик технологиялардан фойдаланиш ва жорий этиш борасидаги қилинаётган ишлар тарғиб этилди. Мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган машғулотлар давомида замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш улар орқали машғулотлар сифатини таъминлаш борасидаги ишларнинг самарадорлиги хусусида гапирилди. Мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган машғулотлар инновацион технологиялардан фойдаланган холда ташкил этилган бўлиб бу борадаги ишларнинг сифати, тарбияланувчиларда машғулотларга бўлган қизиқишларнинг ортиши, машғулотларда фаоллиги ортгани кузатилди.
Кузатилган машғулотлар тахлил қилиниб, тумандаги бошқа таълим муассасаларида ҳам машғулотлар замонавий инноцион ва педагогик техналогиялардан фойдаланган холда ўтиши кераклигини таькидлаб ўтдилар. Айниқса, таълим муассасаларида ташкил этилган қисқа муддатли гурухларда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда машғулотларни сифатли ва талаб даражасида муассаса тарбияланувчиларини машғулотларга қизиқтирган ҳолда ташкил этилиши лозимлиги тушунтириб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Педагоглар томонидан таълим-тарбия жараёнида замонавий педагогик техналогиялар хамда Ахборот коммуникацион техлогияларни қўллаш кераклиги хамда, машғулотлар орқали олиб боришга харакат қилинаётгани, шу билан бирга машғулот сифатини ошганлиги, болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашда берилаётган таълим-тарбия жараёни мухим ахамиятга эга эканлиги айтиб ўтилди.
Йиғилиш давомида 7-мактабгача таълим муассасаси мудираси Олтиева Гулбахор сўзга чиқиб ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. Ўз сўзи давомида таълим муассасасида кўрилган машғулотлар давомида замонавий педагогик технологиялар ҳамда АКТ дан фойдаланган ҳолда машғулот сифатли ўтказилганлиги ҳақида айтиб ўтди. Ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилган машғулотлар давомида тарбияланувчиларни нутқини ўстириш, атроф-муҳит билан таништириш, ўқиш, ёзиш, атроф-муҳит гигиенаси ҳақида слайд асосида тайёрланган саволлар орқали тушунтириш самарали эканлиги тадбиқ этилди. Мактабгача таълим муассасасининг таёрлов гуруҳида тарбиячи (Г.Абдураҳмонова)нинг машғулоти таҳлил қилинди. Кўрилган машғулотнинг мавзуси “Ўзбекистон менинг ватаним”, мавзусидаги машғулотни олиб бориш жараёнида тарбиячи замонавий инновацион ва педагогик технологиялардан унумли фойдаланди. Машғулотнинг мақсади Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурларни бойитиш ва танга садоқат руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон байроғининг белгиларини ватна билан фахрланиш, болаларда ватнага бурч, моддаларни билиш, миллий мафкуранинг асосий ғояларини болалар онгига сингдириш, билим доирасини кенгайтириш яшаб ўтган алломалар ҳақида билган ва уларнинг қилган ишларини, ёзган асарларини, нутқ равонлигига ифодали ўқишга эътиборлигини қаратиш, ёш авлодни комиллакка эгаллаш болаларнинг хотира ва тафаккурини ривожлантириш жисмонан соғлом, манан баркамол шахснинг кўмаклашишдан иборат эканлиги айтиб ўтилди. Тарбияланувчиларга слайдлар асосида тайёрланган саволлар, топишмоқлар, тез айтишлар, ҳикматли сўзлар калити каби қатор топшириқларни ноанънавий усулларда тарбияланувчиларга тушунтириб топшириқлар берди. Машғулотлардан кўзланган асосий мақсад тарбияланувчиларнинг дунёқарашларини шакллантириш, олаётган билимларини мустаҳкамлаш эканлиги, замонавий педагогик технологиялар асосида тушунтириб ўтди. Кўрилган иккинчи машғулот катта гуруҳнинг машғулот жараёни бўлиб (тарбиячиси Х.Мухаммадова) машғулотда барча болалар иштирок этди. Машғулотлар давлат талаблари асосида ҳамда янги инновациялардан фойдаланган ҳолда машғулотни олиб борди. Машғулот давомида тезкор савол-жавоблар, хотира машқларини тарбияланувчиларга бевосита ахборот муникацион технлогиялардан фойдаланган ҳолда тушунтириб берди. Машғулот давомида тарбиячи (Х.Мухаммадова) жўрлигида тарбияланувчилар доира ёрдамида топишмоқлар, ғазалларни айтишди. Тарбиячи томонидан тарқатма материаллар орқали машғулотнинг қай даражада мустаҳкамлангани текшириб борилди. Тарбиячи Рус гуруҳи (тарбиячиси М.Холмуродова) “Алишер ва булбул” ривояти, ўрта гурух (тарбиячиси Х.Ғаниева) “Беркинмачоқ ҳикояси” (нутқ ўстириш бўйича), кичик гуруҳ (тарбиячиси Г.Обиддинова), “Қўғирчоқ Лолахонни меҳмон қиламиз” (Таълимий ўйин), қисқа муддатли гуруҳ (тарбиячиси М.Мирзаалиева) “Кийиниш одоби” мавзуларида машғулотлар кўрилди. Бундан ташқари муассаса тарбияланувчиларининг таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, таълим муассасасида машуғолотлар сифатини ошириш, тарбияланувчиларнинг машғулотлардан ташқари тўгаракларга иштирок этиши бунинг учун гуруҳларда рус тили, инглиз тили, тасвирий санъат, рақс шахмат-шашка, бидиий гимнастика тўгаракларини ташкил этилганлиги ва тўгарак машғулотлари ноаньанавий усуллардан фойдаланилган холда олиб борилиши хақида хам айтиб ўтилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар эшитилиб йиғилиш

Download 470.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling