Jasorating mangu barhayot
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
18 - мавзу
Elbek NORMUMINOV,
Toshkent shahar IIBB Ma’naviy-ma’rifiy ishlar va kadrlar bilan ta’minlash xizmati bosh inspektori, mayor. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi 18-мавзу ЖАСОРАТИНГ МАНГУ БАРҲАЁТ Ўзбекистон халқи бутун тараққийпарвар инсоният қатори Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Аждодларимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун чинакам ибрат мактаби, ғурур-ифтихор манбайи бўлиб, йиллар ўтгани сари бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириш, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга эътибор ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда олижаноб анъанага айланган. Урушнинг илк кунлариданоқ, Ўзбекистон ички ишлар органларининг кўплаб мард ходимлари ўз ихтиёри билан фронтга отланиб, унинг энг қайноқ нуқталарида қаҳрамонона жанг қилдилар. Урушнинг дастлабки кунлари Собиқ иттифоқ Ички ишлар халқ комиссарлигининг буйруғи асосида республика бўйича 57 нафар раҳбар ходим тезкор равишда армия сафларига юборилди. Бу даврда Тошкент ўрта-махсус милиция мактаби фронт учун кадрлар тайёрловчи асосий базалардан бирига айланди. Урушнинг биринчи йилида мактаб тингловчиларининг 60 фоизи, командир-ўқитувчиларнинг 30 фоизи, Самарқанд вилояти ички ишлар органларидан 1489 нафар, Тошкент темирйўл милицияси бўлимининг 204 нафар ходими ўзбек миллий дивизияси, шунингдек, генерал Панфилов дивизияси сафида жангга кирди. Кадрлар етишмаслиги туфайли Тошкент ўрта-махсус милиция мактабида ўқиш муддати 2 йилдан 9 ойга қисқартирилди, бундан ташқари, 3 ою 20 кунлик курслар ташкил этилиб, тезкор равишда ҳарбий тайёргарликдан ўтган курсантларнинг бир қисми фронтга юборилган бўлса, қолган қисми милиция органларида хизмат қилиш учун йўлланма олди. 1941 йил 30 июнда Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссарлигининг «Ички ишлар органлари ходимларига таътил беришни бекор қилиш ва таътилдаги ходимларни хизматга чақириб олиш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди. Унга асосан, жиноят қидирув соҳасида тезкор тадбирлар янада кучайтирилиб, милиция органларида раҳбарларнинг суткалик навбатчилигини ташкил этиш, раҳбарларнинг жиноят содир этилган жойларга шахсан чиқишлари йўлга қўйилди. Шахсий таркибнинг асосий қисми фронтга сафарбар этилиши натижасида республика ички ишлар органларида кучли кадрлар етишмовчилиги юзага келди. Шароит тақозосига кўра, милиция сафлари ҳарбий комиссарликлар орқали ярадор бўлиб фронтдан қайтиб келган кишилар, соғлиғи ва ёши туфайли армияда https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi хизмат қилиши чекланган шахслар, аёллар, қариялар ва ҳаттоки вояга етмаган ўсмирлар ҳисобига тўлдирилди. Шу ўринда ички ишлар органларининг фронт ортидаги фаолияти ҳам осон кечмаганлигини таъкидлаш жоиз. Зеро, халқ хўжалиги ва фронт учун муҳим бўлган стратегик объектларни қўриқлаш, ҳарбий юкларни талон-торож қилишнинг олдини олиш, озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат карточкалари олди-сотдисини назорат қилиш, оккупация қилинган ҳудудлардан эвакуация қилинган болаларнинг қаровсизлиги ва назоратсизлигига қарши курашиш, яқинлари билан алоқаси узилган инсонларга уларни топишда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар ходимлардан фидокорона хизматни талаб қилар эди. 1942 йил 23 январда собиқ иттифоқ Халқ комиссарлари кенгашининг «Ота- онасиз қолган болаларни тегишли муассасаларга жойлаштириш тўғрисида»ги қарори асосида маҳаллий ижроия қўмиталарда махсус комиссиялар, болаларни қабул қилиш ва тақсимлаш марказлари тузилди. Уларда ички ишлар органлари ходимлари ва ўқитувчиларнинг кечаю кундуз навбатчилиги ташкил этилди. Махсус комиссиялар ички ишлар органлари билан ҳамкорликда босиб олинган ҳудудлардан эвакуация қилинган, ота-онасиз қолган болаларни қабул қилиш, тақсимлаш, тегишли муассасаларга жойлаштириш баробарида, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва назоратсиз қолишининг олдини олиш билан шуғулланиши лозим эди. Худди шундай, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва бошқа йирик шаҳарлардаги темирйўл вокзаллари ҳамда аҳоли кўп йиғиладиган жойлардаги милиция органлари ҳузурида 30 дан ортиқ болаларни қабул қилиш ҳамда тақсимлаш пунктлари (хоналари) ташкил этилди. Айни вақтда, турли ҳудудлардан эвакуация қилинган, тайинли машғулоти бўлмаган шахслар ҳисобига каби йирик шаҳарларда уюшган жиноятчилик, қасддан одам ўлдириш, босқинчилик каби оғир жиноятлар сони кўпайди. Ички ишлар халқ комиссарлиги кўрсатмасига биноан, ушбу жиноятларга қарши кураш кучайтирилиб, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда 102 нафар қуролли жиноятчи қўлга олинди. Натижада Тошкент шаҳрида оғир жиноятлар содир этилиши ҳолатлари бирмунча камайди. Шу ўринда ички ишлар органлари ходимларининг фронтда кўрсатган жасоратига алоҳида тўхталиш ўринли. Чунки улар ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйиб, Украина, Белоруссия, Ленинград, Харков, Курск ёйи, Шимолий ва Ғарбий фронтларда фашистларга қарши жангларда юксак қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатдилар. Мард ва жасур ходимлардан Совет Иттифоқи қаҳрамонлари – Мўйдин Ҳасанов, Алексей Голубенко, Иван Кирпиченко, Полша Республикаси қаҳрамони Қаҳҳор Шарипов, учала даражадаги «Слава» ордени соҳиблари – Тожибой Ражабов, Ғани Валиев, Алимбай Аманбаев, фронтдаги жасорати учун ўнлаб орден ва медаллар билан тақдирланган Шариф Ҳасанбоев, https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi Тилла Абдуллаев, Зуннун Имамов, Тўхтасин Ибрагимов, Ислом Сатторов, Мўмин Ўринов, Бурхон Сирожиддинов, Уммат Убайдуллаев, Ғани Усмонов, Андрей Кравченко, Мейрман Кенжабоев, Абдужамил Ташметов, уруш йилларида «Смерш» контрразведка бўлимида хизмат қилган Нортожи Аҳмедовларнинг номларини алоҳида келтириш мумкин. Қувонарлиси, уларнинг айримлари фронтдан соғ-омон қайтиб, ички ишлар органларида хизматни давом эттирди, жангларда тобланган иродаси, фидокорона меҳнатлари эвазига раҳбарлик лавозимларига кўтарилиб, полковник, гене¬рал унвонларигача бўлган шарафли йўлни босиб ўтдилар ва ҳақли равишда Ўзбекистон ички ишлар органларининг шонли тарихида ўчмас из қолдирдилар. Уруш йиллари 13 ёшидан фронт ортида меҳнат қилган, ке¬йинчалик кўп йиллар ички ишлар органларида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган генерал Ғофур Раҳимов таъбири билан айтганда: «Уруш иштирокчилари, уруш қаҳрамонлари бўлган бу кишилар Ўзбекистон милициясининг ҳам қаҳрамонлари эдилар. Улар урушдан кейинги йилларда ҳам ҳудди фронтдаги каби ўз жонлари¬ни аямасдан жиноятчиликка қарши кураш олиб боришди. Улар ички ишлар органларидаги кейинги фаолиятида доимий равишда ўз хизматига содиқлиқ, қатъиятлилик, матонатлилик ва фидойилик хислатларини намоён этдилар». Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, бугунги геосиёсий жараёнлар кескин тус олган, турли қарама-қаршилик ва таҳдидлар юз кўрсатаётган глобаллашув замонида ҳар бир ватандошимиз каби, энг аввало, ички ишлар органлари ходимларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда, уларда ўз она Ватани тақдирига, унинг келажагига дахлдорлик ҳиссини қарор топтиришда Иккинчи жаҳон урушида аждодла¬римизнинг кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликларига таянамиз. Тарих кўрсатадики, ҳар қандай уруш аслида инсоният учун улкан фожиадир. Зеро, Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимиз чеккан кулфатлар, жангларда қурбон бўлган минглаб йигитларнинг бева қолган аёллари, етим бўлиб қолган фарзандларининг, фарзанд доғида қайғу-алам билан бу дунёдан кўз юмган ота-оналарнинг, уруш туфайли орзулари армонга айланган, бир умр ногирон бўлиб қолган инсонларнинг чеккан ҳасратлари, кўрган азоб-уқубатлари халқимиз хотирасида ўчмас из қолдирди. Бу хотира сизу бизни, ҳар он ҳушёр ва огоҳ бўлишга, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг, миллатлараро тотувликнинг қадрига етиб, уни кўз қорачиғидай асрашга, бор куч-ғайратимизни Ватанимизнинг порлоқ келажаги йўлида сафарбар қилишга даъват этади. Зотан, бу бизнинг бугунги озод ва обод Ватанимиз, тинч-осойишта кунларимиз учун қурбон бўлган аждодларимиз https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi олдидаги фарзандлик бурчимиз, қолаверса, келажак насллар олдидаги масъулиятимиздир. Элбек НОРМУМИНОВ, Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бош инспектори, майор. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling