Жавоб: Бу ерда қатл қилинадиган анжомга диққатни жалб қилиш керак эди. Улар арқон орқали беморни бўғиб хушсиз қилишган. Шу алфозда операцияга тайёрлашган.
Савол 156: Инсонда 2 та кўз мавжуд. Дарвоқе ҳайвонлардаям кўз 2 тадан-ку. Ёки 2 тадан ортиқ кўзли ҳайвон ёки ҳашоратларни биласизларми? Бегали ака 5 та кўзли жонли мавжудот бор, 2 та кўзи бошининг ён томонида, 3 таси нақд бошининг тепасида жойлашган. Бу кўзимизга кўринадиган жонзотнинг номи нима?
Жавоб: Шўрчилик Бегали ака 41 йил асалари боққанлар. Жавоб асалари.
Савол 157: 1951 йили англиялик Сер Хю Бивер Ирландияда ов қилиб юрган пайтда «Олтин лойхўрак» деб аталувчи тезучар қушга ўқ теккиза олмайди. У ўз муваффақиятсизлигини оқлашга уринса ҳам, барибир манбалардан бу қушнинг тезлиги ҳақида бирор бир маълумот ололмайди. Шунда унинг миясига антиқа фикр келади. Ўша фикрини амалга оширишни Англиядаги бир пиво тайёрловчи компанияга топширади. Ва 1955 йили дунёга машҳур манба яратилади. Савол: Ўша манбанинг номини бир дақиқадан сўнг сиздан эшитамиз.
Жавоб: Сер Хю Бивер ўша ғояни амалга оширишни пиво тайёрловчи фирмага яъни Артур Гиннес ва унинг ўғли компаниясига топширади. Натижада дунёга машҳур “Гиннес” рекордлар китоби дунёга келади.
Савол 158: Диққат. Қадимда, Мусулмон ҳуқуқида солиққа тортиш масаласи жуда пухта ишлаб чиқилган. Унга кўра кўпчилик экинлардан жумладан, буғдой, арпадан улар пишиб етилгандан сўнг солиқ олиш белгиланган. Лекин узумдан унинг мевалари ҳали пишиб етилмасидан олдин солиқ олиш белгиланган.
Савол: Нима учун узум меваси пишиб етилмасдан олдин солиқ олинган?
Жавоб: Узумни аниқ пишиб етилиши вақтигача унинг эгалари мевалардан бир қисмини сотиб ёки еб юбормасликларини олдини олиш учун.
Савол 159: Бир гўзал маликага бирданига 5 та шахзодадан совчи келибди: Малика эса шарт қўйибди. «Сизлар отингиз билан 1 чақирим узоққа борасизлар. Мен оқ рўмолимни силкитаман. Сизлар тагингиздаги отларни шундай савалангки – олдимга қуюндек учиб келинглар. Шунда мен энг охирида келган от эгасига турмушга чиқаман» дейди. Сўнгра малика рўмолини силкитибди. Шахзодалар эса жойларида туришганмиш. Отини савалай деса биринчи бўлиб бориб олади. Шу пайт бир чол уларга маслаҳат берибди. Бироздан сўнг улар қуюндек учиб кетишибди. Савол: Чол шахзодаларга нима деган?
Do'stlaringiz bilan baham: |