Жавоб: Ушбу вазиятга ҳуқуқий баҳо беришимиз учун аввало ундаги муаммоларни аниқлаб олишимиз керак. Биринчи муаммо


Download 19.01 Kb.
Sana05.02.2023
Hajmi19.01 Kb.
#1167672
Bog'liq
20 parlament


20. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод қилинади.
Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод рад этилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири янги номзодни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун киритди. Аммо иккинчи марта ҳам янги номзод Қонунчилик палатаси томонидан рад этилди. Бош вазир ушбу холатга эътироз билдирди, яъни бу Вазирликнинг нормал фаолиятини ташкиллаштиришга қаршилик дея баҳолади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси устидан шикоят билан мурожаат қилди.
Ушбу вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Жавоб:
Ушбу вазиятга ҳуқуқий баҳо беришимиз учун аввало ундаги муаммоларни аниқлаб олишимиз керак.
Биринчи муаммо: Вазирлар маҳкамасига аъзоликка таклиф қилинган номзодларнинг Олий Мажлис Қонунчилк палатаси томонидан рад қилиниш асослари қандай ва қай тартибда амалга оширилади?
Иккинчи муаммо: Вазирлар маҳкамаси аъзолигига тавсия қилинган номзодлар иккинчи марта ҳам Олий Мажлис Қонунчилк палатаси томонидан рад қилинганда бундан кейинги босқич тартиби қандай?
Учинчи муаммо: Бош вазирнинг Олий Мажлис Қонунчилк палатаси устидан Ўзб.Рес. Президентига шикоят қилиши қанчалик тўғри?
Ушбу муаммоларга жавоб беришимиз учун биз Ўзб. Рес.нинг Олий мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисидаги конституциявий қонуни, Ўзб.Рес.нинг Олий мажлиси Қонунчилик палатаси регламенти, Олий Мажлис Қонунчилк палатаси регламенти тўғрисидаги қонундан фойдаланамиз.
Биринчи муаммога жавоб: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисидаги конституциявий қонунининг
9-моддасига кўра, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш киради.
Ўзбекистон Републикаси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисидаги қонунининг 221-моддасига кўра, Ўзб.Рес. Бош вазири томонидан киритилган номзодлар қонунчилик палатаси томнидан маъқулланганидан кейин республика президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Қонунчилик палатаси мажлисида номзодлар кўриб чиқилгунига қадар, номзодлар масъул қўмита, фраксиялар ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилади. Агар номзодлар қонунчилик палатаси томнидан рад қилиндиган бўлса, Бош вазир кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодларни тақдим этади.
Иккинчи муаммога жавоб: Амалдаги қонунчилигимизга кўра, Бош вазир томонидан вазирлар маҳкамаси аъзолиги учун Қонунчилик палатасига киритилган номзодлар уларнинг номзодлари Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади1. Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод Қонунчилик палатасидаги масъул қўмита, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади2. Қонунга кўра, қонунчилик палатаси иккинчи марта қайтариши мумкинлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Агар номзодлар Қонунчилик палатаси томонидан рад этилса, Бош вазир томонидан янги номзодлар тақдим қилинади. Янги номзодлар ҳам қонунчилик палатаси масъул қўмиталари, депутатлар гуруҳлари ва фраксиялар томонидан кўриб чиқилганидан сўнг, Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилади. Иккинчи маротаба тақдим қилинган номзодлар қонунчилик палатаси томонидан яна рад этилса, ундан кейин қандай ҳаракатлар содир қилиниши ҳақида амалдаги қонунчилигимизда асос йўқ. Бундан келиб чиқадики, агар амалиётда ҳам худди шунақа ҳолат юзага келадиган бўлса, амалдаги қонунчилик билан бунга аниқ ечим бера олмаймиз.
Учинчи муаммога жавоб: Бош вазир Президент ва Олий Мажлис олдида ҳисобдор. бош вазирни тайинлаш жараёнида ҳам Олий Мажлис иштирок этади. Ишончсиз вотуми ҳам берилиши мумкин. Қонунчилик палатаси регламенти тўғрисидаги қонунга кўра ага бош вазир ва қонунчилик палатаси ўртасида доимий зиддиятлар юзага келадиган бўлса, қонунчилик палатаси депутатларининг камида учдан бир қисми томонидан республик президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади. Лекин, бош вазирнинг ўзи қонунчилик палатаси устидан президентга шикоят қилиши мантиққа зид деб ҳисоблаймиз. Сабаби, қонунчилик палатаси президентга бўйсунмайди. Бу бўйича ҳам қонунчиликда бўшлиқлар бор.

Хулосада шахсий фикриларни юқоридагиларга асосан умумлаштириб ёзасизлар.


ҲАММАГА ОМАД!!!

1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси регламенти тўғрисидаги қонун. 221- модда

2 Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида



Download 19.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling