Жазирамада овқатланиш тартиби қандай бўлиши керак?


Download 15.95 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi15.95 Kb.
#1575761
Bog'liq
Жазирама иссиқда овқатланиш тартиби


ЖАЗИРАМАДА ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Ёз фаслининг жазирама кунларида қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш лозим? Қайси озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолини чеклашимиз лозим? Бу ҳақида батафсил мутахассисимиз Абдурахмон Исмоиловнинг тавсиялари



Ёз фаслида куни билан сарф қилинган энергиянинг ўрнини озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, меҳнат фаолияти сустлашиб бориши мумкин. Ўз ўрнида саломатликни асраш учун тўғри овқатланиш тартиби ҳақида ҳам унутмаслик керак. Хўш саратон кунларида қандай овқатланиш керак? Кунлик таомномада қандай егуликлар бўлиши мақсадга мувофиқ?
Албатта бундай шароитда тўғри овқатланиш нафақат танани иссиқдан совутишга, балки уни сув ва фойдали микроэлементлар билан тўйинтиришга ҳам катта ёрдам беради. Яъни, сувсизланиш, офтоб уриши ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олади.
Шу боис ёз кунлари кўпроқ таомномага ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни киритиш лозим. Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтиради.
Аномал иссиқда кунига 5 маҳал оз-оздан овқатланиш керак. Овқатлангандан сўнг, 30 дақиқа давомида сув ичиш мумкин эмас. Шунингдек, иссиқ овқатлар ўрнига совуқ овқатлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ, масалан, окрошка ва совуқ сабзавотли шўрвалар.
Организмга доимий оқсил моддалари зарур. Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Бироқ, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин экани сабабли қайнатилган ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли таомларни ейиш тавсия қилинади.
Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди. Чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.
Кўп сув ичиш организмнинг ҳаёт фаолиятини яхшилайди. Иссиқ пайтида ҳар куни суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш керак. Оддий ичимлик суви истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Пиво ва бошқа алкогол ичимликлар ичиш тавсия этилмайди. Чунки улар қон босимини оширади ва юрак қон томирлар фаолиятига жиддий таъсир этади.
Download 15.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling