Женгелди майдони мисолида интерпретация данных о каротаже при разделении зон урановой руды
Download 49.57 Kb.
|
Farhod Boltayev
- Bu sahifa navigatsiya:
- (НА ПРИМЕРЕ РАЙОНА ДЖЕНГЕЛЬДИ) OF INTERPRETATION OF CORROT DATA WHEN SEPARATING URANIUM ORE ZONES (ON THE EXAMPLE JENGELDI SQUARE)
- Калит сўзлар
- Keywords
УРАН МАЪДАНЛИ ЗОНАЛАРНИ АЖРАТИШДА КАРОТАЖ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ИНТЕРПРЕТАЦИЯ ҚИЛИШ (ЖЕНГЕЛДИ МАЙДОНИ МИСОЛИДА) ИНТЕРПРЕТАЦИЯ ДАННЫХ О КАРОТАЖЕ ПРИ РАЗДЕЛЕНИИ ЗОН УРАНОВОЙ РУДЫ (НА ПРИМЕРЕ РАЙОНА ДЖЕНГЕЛЬДИ) OF INTERPRETATION OF CORROT DATA WHEN SEPARATING URANIUM ORE ZONES (ON THE EXAMPLE JENGELDI SQUARE) Болтаев Фарходжон Шарифжон угли - Геология фанлари Университети, Фойдали қазилма конлари геологияси факультети 3-курс талабаси boltayevf480@gmail.com Аннотация. Ушбу мақолада Марказий Қизилқум регионига тегишли Томдитов тоғлари шимолий-шарқий қисмида жойлашган Женгелди уран маъданли майдонининг геологик–геофизик тузилиши ва уран маъданлашувининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган.Уран маъданли қатламлар тадқиқ этилган. Аннотация. В данной статье исследовано геолого-геофизическое строение Генгельдинского уранорудного месторождения в северо-восточной части Томдитовских гор, относящегося к региону Центрального Красного Креста, и специфика добычи урана. Изучены пласты урановой руды. Annotation. This article studied the geological geophysical structure of the Gengeldi uranium ore field in the northeastern part of the Tomditov Mountains, which belongs to the Central Red Cross region, and the specifics of uranium mining. Uranium ore layers have been studied. Калит сўзлар. Женгелди майдони, қумтошли тип, ўтказувчи горизонт, гамма- каротаж, оксидланиш-қайтарилиш. Ключевые слова. Район Дженгельди, тип песчаника, проводящий горизонт, гамма-каротаж, окисление-возврат. Keywords. Jengeldi area, sandstone type, conductive horizon, gamma-carotage, oxidation-return. Кириш. Сўнги йилларда жаҳон миқёсида ёқилғи ва электр энергетикасига бўлган талабнинг ортиши кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида соҳа учун ёқилғи сифатида ишлатиладиган уран конларини қидириб топиш орқали уларнинг захираларини кенгайтиришни талаб қилади. Марказий Қизилқум ҳудуди Республикамизнинг асосий уран маъданли региони ҳисобланади. Регионда қумтош типидаги уран конлари саноатбоп ҳисобланиб, ҳудуд миқёсида улар 200 м дан 600 м гача бўлган чуқурликда жойлашган ва уларни қидириб топишда геофизик тадқиқот усуллари етакчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистондаги экзоген серияларга асосан Бўр ва Палеоген даврларининг ўтказувчан қумли горизонтларида ҳосил бўлган оксидланиш зоналарининг оксидланувчи-тикловчи баръерларидаги маҳаллий уран маъданларининг стратиформ конлари киради. Чет эл таснифларида бу конлар "қумтош" тури деб юритилади. Женгелди майдони Томдитов, Аристонтов ва Сангрунтовларнинг шимолий-шарқий ён бағирлари бўйлаб кенг чизиқ шаклида чўзилган. Ётқизиқ қатлами ҳудудида турли ўлчамдаги сейсмик тадқиқотлар ўтказилган, магнит ва гравитацион майдонларининг xариталари тузилган. Женгелди ҳудудидаги қудуқларни геофизик тадқиқотлаш қудуқларнинг геологик кесимини тузиш ва маъдан сақловчи горизонтларининг саноат xусусиятларини дастлабки ўрганишларни бажариш учун электр-каротаж (КС + ПС), гамма-каротаж (ГК), инклинометрия ва кавернометрия усуллари комплекси ёрдамида амалга оширилди. Амалдаги ускуналар қудуқларда геофизик тадқиқотлар услубияти ва теxникаси, иш турлари бўйича ёзиб олиш кўлами ва тезлиги хакида маълумот ГК, КС, ПС диаграммаларини қайд қилиш бир вақтнинг ўзида амалга оширилди, бунинг учун КСП-60, КСП-48 комплекс қудуқ асбоблари ва ёзувчиси сифатида УГИ (геофизик ўлчовлар қурилмаси) фойдаланилди Электр-каротажни ўтказиш туюлувчи қаршилик (КС) усуллари ва табиий электр майдонининг ҳусусий қутбланиш потенциали (ПС) ёрдамида амалга оширилди. КС диаграммаларини 5 Омм/см ва ПС - 10 мв/см га ёзиб олиш кўлами тоғ жинсларининг электр қаршилиги ўзгариши чегараларини ва иккала ҳудуд жинсларининг табиий қутбланиш потенциали катталигини ҳисобга олган холда ўрнатилди. Инклинометрия Қудуқнинг оғиш ўлчовлари Женгелди ҳудудидаги чуқурлиги 80 м дан ортиқ бўлган барча қудуқларда ўтказилди. Қудуқларнинг азимутал ва зенит бурчакларини ўлчаш 20 метрлик қадам билан ИЭМ-36 инклинометр билан амалга оширилди. Ҳудуднинг истиқболлари, авваламбор, Компан-Маастрихт ва Юқори Эоцен ётқизиқларида (Лавлакон горизонтида) шаклланадиган оксидланишнинг руда ҳосил килувчи зоналарини ривожланиши билан боғлиқ. Ҳудуд қудуқлари участкасини литологик-филтрлаш дискрецияси асосан электр каротажи КС йўли билан М1.0А0.01Б зонд ёрдамида пастки градиент зонд томонидан аниқ қаршиликни рўйxатдан ўтказиш билан амалга оширилди, бу эса чўкинди қоплама қисмини ўрганишда юқори деталликни беради. Қўшимча усул сифатида табиий қутбланиш (∆Uпс), гамма-каротаж (ГК) эгри ёзувлари, шунингдек қудуқларнинг керн материаллари ишлатилган. Тоғ жинсларининг физик xусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. Гамма-каротаж маълумотларининг миқдорий талқини маъдан оралиқларининг қалинлигини, ураннинг шу оралиқдаги миқдори ва поядаги заҳирасини (метро фоиз) аниқлаш учун амалга оширилди. Талқин қилиш ушбу параметрларнинг гамма-каротаж натижасида олинган гамма-фаоллик эгри чизиғининг шакли ва жадаллилигига бевосита боғликлигига асосланади. Гамма каротаж диаграммаларини миқдорий талқин қилиш услубияти қуйидагига олиб келди: Кучланиш даражаси 50 мкР/с дан юқори бўлган аномалиялар квантлаш босқичи 10 см бўлган холда олдиндан рақамлаштирилди. Бутун аномал оралиқ нормал майдонга кириш учун камида 7 сантиметрли квантлаш оралиғи билан рақамлаштирилди. Қалинлиги 0,5 м гача бўлган битта маъдан оралиғидан юқори бўлган Гамма каротаж диаграммалари максимал майдондан, шунингдек нормал майдонга чиқиш билан рақамлаштирилган. Рақамлаштириш натижалари тўғридан-тўғри мкР/с билан ифодаланган бўлиб, тугалланган xусусиятлардан фойдаланиб, қийматларни бутун сонларга яxлитланди. Хар бир қудуқ учун ҳисоблаш параметрлари (маъдан оралиғининг қалинлиги - m, ураннинг ўртача миқдори - СU, метро фоизи - mCU) ГК маълумотларини компьютерда қайта ишлаш натижасида олинган жадваллар бўйича бажарилди. Табулограммани қайта ишлаш услубияти ва кетма-кетлиги, m, CU и mCU параметрларини ҳисоблаш Гамма каротаж йўрикномасида батафсил баён этилган. Гамма каротаж миқдорий талқинининг натижалари маъдан оралиқларининг геологик устунига чиқарилди, маъдан оралиқлари эса маъдан мезбонлик килувчи жинсларнинг литологик боғликлигига қараб ўтказувчанлиги билан ажралиб турди. Женгелди майдонида гамма-каротаж маълумотларини миқдорий талқини пайтида, лойиҳа томонидан тақдим этилган 2,0 г/см3 га тенг бўлган маъдан тутувчи жинсларнинг зичлик коэффициенти кўлланилди, бу Вк коэффициентни аниқлашда xатоликка йўл кўймайди. Геологик-геофизик маълумотлар асосида қабул қилинган маҳаллий стратиграфик шкала бўйича кесма табақаланди. Уран маъданлашув интервалларининг маъдандорлигини баҳолашда яъни уларнинг далилларини талқин қилиш радиоактивлик қиймати 50мкр/соатдан ошган қисми олинди. Талқин қилишд диференциал гамма каротаж дастуридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда тасвирлангани каби маъданлашув қатламларнинг устки ва остки чегараси, қалинлиги, ўртача миқдори, метропроцент (1 метрдаги маъданлашув фоизи) дастур автоматик ҳисоблайди. Бунинг учун бурғи қудуғининг ЛБД маълумотлари (рақамли каротаж станциялари учун) зарур бўлади. Хулоса
Download 49.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling