Йиғилиш б а ё н н о м а с и


Download 78 Kb.
Sana27.02.2020
Hajmi78 Kb.

Ургут тумани ХТБга қарашли 152-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш



Б А Ё Н Н О М А С И
25.02.2020 йил Бешкапа2 МФЙ
Қатнашдилар:

Мактаб директори; Ш.Саидов

ЎИБДЎ Х.Эралиев

ММИБДЎ У.Алимов

Ёшлар етакчиси М.Мухаммадиев

Хотин кизлар раиси К.Турсунова

Барча педагог ҳодимлар
К У Н Т А Р Т И Б И Д А:
Ургут туман ХТБ га карашли 152-мактабда худуд мактаблари уртасида “Ораста қизлар” тўгараги етакчи қизларини аниклаш ва уларни рағбатлантириш.

Йигилишда эшитилди
Ушбу йигилиш юзасидан 152-мактаб директори Ш.Саидов сўзга чиқиб, бугунги йиғилишнинг асосий мақсад-вазифалари ҳақида айтиб, йигилиш катнашчиларига таништирди хамда Таълим муассасаси “Ораста қизлар” тўгараги етакчи қизларини тугаракнинг 2020- йилги “Мавзулар ягона режаси” билан таништирди, Ўқувчи қизларни безовта қиладиган муаммоларни аниқлаш ва зарур холда режа дастурига янги мавзу киритиш ва қўшимча машғулот шугулланиш хакида йиғилганларга тушунчалар берди. Таьлим жараёнини ташкил этишда замонавий ёндошувларни ва илгор хорижий тажрибаларни куллаш, ўкувчиларнинг кишикишларини инобатга олиш, мактаб битирувчиларининг олий ўкув юртларига кириш имтихонларига тайёргарлик куришларига кенг имкониятлар ярятиш барчамизнинг вазифамиз эканлиги хакида гапириб утди. Ҳамда ушбу вазифаларни ота-оналар ва педагог жамоанинг вазифаси эканлигини айтиб утди.

Шундан сўнг мактаб ММИБДЎ У.Алимов 2017 йил “Xaлк билан мулокот ва инсон маънфаатлари йили” муносабати билан Юртбошимизнинг Конституциямиз қабул қилинган куннинг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқи асосида юртимизда қиз болаларнинг - бўлғуси оналарнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг ўрта мактабдан сўнг лицей ва олий таьлимларда албатта таълим олишини таъминлаш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилганига эътибор қаратиш. Маҳалла маслаҳатчиси, раиси ва фаоллари ҳам иштирок этиши тавсия этилади деб уз фикр мулохазаларини айтиб утди.

Худуд мактаблари(79, 152, 106, 24, 22, 134, 94, 27) ўртасида “Ораста қизлар” тўгараги етакчи қизлари қизлар 4 та шарт буйича беллашдилар

Худуд мактаблари ўртасида ғолибликни 152-мактаб қизлари эгаллаб, туман боскичига йулланма олди



КАРОР КИЛАДИ:


  1. Ургут туман ХТБ га карашли 152-мактаб таълим муассасасида “Ораста қизлар” тўгараги етакчи қизларини аниклаш ва уларни рагбатлантириш юзасидан бажарилиши керак буладиган вазифалар борасидаги мактаб директори Ш.Саидовнинг маъруза маълумот учун қабул қилинсин;

  2. “Ораста қизлар” тўгараги етакчи қизларини аниклаш ва уларни рагбатлантириш жараёнлари утказилиши белгилансин;

  3. Ушбу йиғилишни ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Йигилиш раиси: Ш.Саидов
Йигилиш котиби: Ж.Собиров



Do'stlaringiz bilan baham:


Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2019
ma'muriyatiga murojaat qiling