Jigarlarim qo’shiq
Жонинг учун жигарларинг куяр экан
Суйса фақат ана шулар суяр экан.
Ўзгаларчи юрак бағринг ўяр экан
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.
Отам-онам ташлаб кетган ёдгоримсиз,
Йўғ-у борим юрагимга мадорим сиз
Менинг учун уюлмаган қабоғингиз
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.
Оғзидаги еб турганин менга тутган
Мени деса, ҳатто, ташвишин унутган
Сўзида бол ширин шакар шарбат тутган
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.
Сизлар билан яйраб кетар бу жонларим
Қанотимсиз учишга бор имконларим.
Меҳнаткаш- у камтар , сабрга конларим
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.
Улар боис яшнаб турар кўнгил боғим
Гар йиқилсам суянгувчи улкан тоғим.
Дуоларим ижобат эт эй , Аллоҳим
Бахтимга соғ-омон бўлсин жигарларим
✍️ Соҳибахон Шарипова.
Do'stlaringiz bilan baham: |