- Давлат хизматчилари фаолияти самара-дорлигини баҳолаш кўрсаткичлари аниқ, ўлчаб бўладиган, маълум бир натижага эришишга йўналтирилган ва аниқ муддат билан чегара-ланиши керак. Шунингдек, баҳолаш ҳар ойда амалга оширилиши ва ижро интизомининг яго-на электрон тизимига уланган бўлиши лозим. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлар тизи-мига индивидуал режалар, операцион режалар ва стратегик режалар киритилиши муҳим. Бу ўринда, энг асосийси, Ўзбекистон Республика-си давлат хизматчилари фаолияти самарадор-лигини баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш, фаолият самарадорлигини баҳолашнинг он-лайн дастурий таъминоти(«KPI-Drive», «1C: Мақсадларни бошқариш ва KPI», «HighPer», «KPI Monitor», «Elma KPI», «KPI Suite», «Sucsess Factors»)ни яратиш самарадорлик-нинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) тизими-ни автоматлаштирилган тарзда ташкил этиш, шаффофлик ва очиқликка эришиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |