Йилларга мўлжаллаб қабул килинган


Download 19.13 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi19.13 Kb.
#1523018
  1   2
Bog'liq
moliya


КИРИШ

Ҳозирги даврда давлат молияси (жумладан, давлат бюджети, давлат кредети, бюджетдан ташқари жамғармалар, ижтимоий таъминот, суғурта ва бошқалар) жаҳондаги ҳар бир давлатнинг энг муҳим институтларидан ҳисобланади. Унинг самарали фаолияти иқтисодий ўсишнинг сифати ва ижтимоий фаровонлик даражасига бевосита таъсир кўрсатади.


Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ замонавий давлат молиясини барпо этиш бошланган эди. Бу мамлакат иқтисодиёти олдида турган жуда кескин ўзгаришлар шароитида содир бўлиб, улар ўз навбатида, давлат молиясининг асосий вазифаларини ҳам белгилаб беради. Молия талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида молиявий муносабатлар давлатимизнинг олиб бораётган ислоҳотлари пул-кредит муносабатлари марказлашмаган молияни рағбатлантириш бу эса ўз навбатида марказлашган молияни барқарорлигига таъсир кўрсатади.
Мамлакатимизда жахон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул килинган.
Биринчи навбатда иқтисодиётнинг мафкурадан холи бўлиши, иқтисодиётнинг сиёсатданн устунлигида ўз ифодасини топган прагматик иқтисодий сиёсат, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини ўз зиммасига олиши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, ислоҳатларни босқичма-босқич ва вазминлик билан амалга ошириш каби тамойиллар айниқса дунёда авж олиб бораётган молиявий ва иқтисодий инқироз шароитида ўзининг долзарблиги ва хаётийлиги яна бир бор кўрсатмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизни, аввало, иқтисодиётимизни ислоҳ этиш, эркинлаштириш ва модернизастия қилиш, унинг таркибий тузилишини диверсификастия қилиш борасида амалга оширилаётган, хар томонлама асосли ва чуқур ўйланаётган сиёсат бизни инқирозлар ва бошқа тахдидларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қиладиган кучли тўсиқ, айтиш мумкинки, мустаҳкам ва ишончли химоя воситасини яратади.
Мамлакатимизни, иқтисодиётимизни молия тизимини ислоҳ этиш ислоҳ этиш, эркинлаштириш ва модеринизация қилиш, унинг таркибий тузилишини диверсификация қилиш борасида амалга оширилаётган,хар томонлама асосли ва чуқур ўйланган сиёсатлигини англаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Дехконобод туман хокимлиги молия бўлими давлат фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. Сиёсий таъсир объекти ҳисобланган ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ равишда иқтисодий ёки социал, маданий ёки техникавий, бюджет ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсат тўғрисида гапирилади.
маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа социал эҳтиёжларнинг ривожланиши тушунилибгина қолмасдан жамиятнинг социал тузилмаси ҳам тушунилади. Шунинг учун ҳам молиявий сиёсатни фақат иқтисодий сиёсатга боғлаб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас.
Молиявий сиёсат ўз-ўзини босиб турувчи мустақил аҳамиятга эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида ижтимоий фаолиятнинг ҳар қандай соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бу ерда унинг иқтисодиёт, социал соҳа, ҳарбий ислоҳотлар ёки халқаро муносабатлар бўлиши принципиал аҳамиятга эга эмас.
Сиёсат, сиёсий таъсир ва сиёсий раҳбарлик қуйидаги уч элементлардан таркиб топади:

  • бош мақсадни аниқлаш ва қўйиш ҳамда жамият ҳаётининг маълум бир даврига хос қўйилган мақсадларга эришиш учун ечилиши зарур бўлган истиқболдаги ва яқин кунлардаги вазифаларни конкретлаштириш;

  • ёрдамида қўйилган мақсадларга қисқа муддатларда эришиладиган, яқин кунлардаги ва истиқболдаги вазифалар эса оқилона тартибда ҳал қилинадиган муносабатларнинг методлари, воситалари ва конкрет шаклларини ишлаб чиқиш;

  • қўйилган вазифаларни ечишга қодир бўлган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг бажарилишини ташкил қилиш.

Демак, такрор ишлаб чиқаришнинг алоҳида эҳтиёжларини қондириш ва узлуксиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ижтимоий бойликни шакллантириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларига йўналтириладиган мақсад ва вазифаларнинг ечилишини аниқлашга молиявий сиёсат дейилади.
Молиявий сиёсатга қуйидагича бошқа таъриф ҳам бериш мумкин: молиядан фойдаланишнинг методлари, уни ташкил қилишнинг амалий шакллари ва методологик принципларининг мажмуига (йиғиндисига) молиявий сиёсат дейилади.
Айрим ҳолларда молиявий сиёсат давлатнинг ўз функцияларини бажариши учун молиявий муносабатлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган давлат органларининг маълум бир фаолияти сифатида талқин қилинади. Бундай талқин ўзида бир неча хавфни мужассам этади. Бунинг боиси шундаки, миллий хўжалик тараққиётида давлатнинг роли тўғрисидаги жамиятда ҳукмрон бўлган тасаввурларга мувофиқ равишда давлатнинг вазифалари ва функциялари ҳам ўзгаради, трансформацияланади. Масалан, мамлакат иқтисодиётига давлатнинг аралашуви, аҳоли турмуш даражаси социал-иқтисодий шароитларини тенглаштириш ва шунга ўхшаш давлатнинг функциялари ва вазифаларини аниқлайдиган бошқа бир қанча масалалар ҳамон мунозаралигича қолмоқда. Бунинг устига, молиявий сиёсатдан фақат давлатнинг функцияларини бажариш воситаси (инструменти) сифатида фойдаланиш давлат ҳокимият органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан молия тизимининг бошқа субъектлари, яъни айнан мамлакатнинг аҳолиси ва хўжалик юритувчи субъектлари манфаатлари ўртасида қарама-қаршиликларни келтириб чиқади.
Масалан, кўплаб мутахассислар, шу жумладан, давлат ҳокимият органларининг вакиллари томонидан амалдаги солиқ механизмининг носамарали эканлиги, бизнеснинг айрим соҳалари учун эса унинг оқибати жуда ёмон натижаларга олиб келиши мумкинлиги илмий ва амалий жиҳатдан асосланса-ю, молиявий сиёсат узоқ вақт давомида ўзгармасдан қолаверса, амалга ошириладиган солиқ ислоҳотлари унинг моҳиятини ўзгартирмаса, бундай ҳолда давлатнинг молиявий сисати давлат ҳокимиятининг тегишли органлари томонидан фаол равишда ҳаётга тадбиқ этилаётган алоҳида шахслар гуруҳининг молиявий сиёсатига айланади, қолади.

Хулоса
Молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти “Бошқарув” атамаси умумий тарзда объектни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида унга онгли равишда таъсир кўрсатишни англатади. Молия тизими доирасида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ҳар доим маълум бир мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлади. Бу нарса маълум бир тарзда бошқарув схемасини ташкил этишни тақазо этади. Шу маънода ва энг умумий кўринишда бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадга йўналтирилган таъсири бошқарув дейилади.


Давлат жамиятнинг социал-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган молиявий ресурсларни соғломлаштиришга (нормаллаштиришга) қаратилган муносабатлар тизимини такомиллаштириши ва бу ресурсларнинг самарали ҳамда оқилона фойдаланиши устидан назоратни амалга ошириши керак. Ана шу вазифани (муаммони) бажариш (ечиш) молиявий бошқарувнинг зиммасига юклатилган.
Молиявий бошқарув мураккаб жараён бўлиб, бошқариладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимларнинг ягоналигидан иборатдир. Бошқарувчи тизим, бу ерда молиявий институтларнинг (ташкилотларнинг) тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молия тизимини назарда тутса, бошқариладиган тизим эса пул муносабатлари тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молия тизимини ўз ичига олади. Бунда молиявий бошқарув жараёни бир хил тарзда бўлмасдан, у бир томондан, фақат объектларни бошқаришни эмас, балки иккинчи томондан, бошқарув субъектларини ташкил қилишни ва улар фаолиятини такомиллаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Молиявий бошқарувнинг объекти сифатида молиявий муносабатларнинг турли кўринишлари, шу жумладан, давлатнинг социал тузуми (тузилиши), мамлакатдаги сиёсий кучларнинг жойлашиши (нисбати) ва қайта тақсимлаш жараёнларига таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар билан белгиланадиган ўзига хос бўлган молиявий муносабатлар майдонга чиқади. Давлат молияси, маҳаллий молия ва хўжалик юритувчи субъектлар молиясида молиявий бошқарувнинг субъекти бўлиб молиявий аппарат деб номланувчи махсус хизматлар ҳисобланади.
Давлатнинг хўжалик юритувчи субъектлар ва уй хўжаликлари билан молиявий муносабатлар соҳасидаги ўзаро муносабатлари солиқ тизими, кредит муносабатларини регламентация қилиш (тартибга солиш), молия бозорини тартибга солиш, давлатнинг қўллаб-қувватлаш тизими, пенсия таъминоти тизими, ишловчи аҳолининг даромадларини тартибга солиш механизми ва ҳ.к.лар орқали амалга оширилади.


Download 19.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling