Ҳ ар биримиз биргаликда
кучли эканлигимизни
билганимизда енгилмас кучга айланамиз ва ҳар биримиз
қадрли эканлигимизни тушуниб етамиз.
Биз биргаликда ақл бовар қилмас ишларга қодирмиз.
Ойга ва ундан узоққа учишимиз,
касаллик
сирларини
очишимиз, очлик ва азобни камайтиришимиз,
исталган
одамнинг сифат ва миқдор имкониятларини оширишимиз,
одамзод ҳаётини яхшилайдиган, ҳали ихтиро қилинмаган
нимадир яратишимиз мумкин. Коинотни ўрганишимиз,
океанларни тадқиқ этишимиз, инсон ақлининг чегарасиз
ижодий имконияти ва қобилиятини текширишимиз мумкин.
Барчамиз ишда, оилада, жамиятда, илм масканларида
бир-биримизга мураккаб тарзда боғлиқмиз.
Бизнинг ушбу ўзаро боғлиқликка бўлган муносабатимиз
келажагимизга кучли таъсир кўрсатади.
Муқим ўринга эга эканликни англаш
юксалишнинг бошланишидир
А қлий қоби ли яти м и зн ин г барини иш га,
китоб
мутолаасига, шахсий фалсафамизни мукаммалаштиришга
сарфласак нима бўлади?
Ҳаммамиз ўтмишга, бугунги кунга ва келажакка бўлган
қарашларимизни қайта кўриб чиқсак қандай қодиса рўй беради?
Ўзгаларга бўлган муносабатимизни ўзгартирсак ва
қар бир шахснинг муҳимлигини, унинг жамоа тақдирига
таъсирини тушуниб етсак нима бўлади?
Агар биз буларнинг барчасини амалга ошира олсак,
тасаввур қилинг, бу ахир келажагимизга ақл
бовар
қилмас даражада ижобий таъсир этади!
Эътиборни тортадиган жиқати шундаки, қар биримиз
орзу қилган даражага эришиш учун
руқий, ақлий ва
ижодий қувват ва қобилиятга эгамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: