C
Caution
Огоҳлантириш — тартиб-интизом ташкилотларига хабар бериладиган интизомий чора; сариқ карточка кўрсатиш орқали ифодаланади; учрашувдаги иккита огохлантириш ўйинчи ёки жамоа расмий шахсининг четлатилишига олиб келади.
Challenge
Яккакураш — ўйинчининг рақиб билан тўп учун ракобатлашиши/курашиши.
Charge (an opponent)
(Рақибга) ҳужум — одатда елка ёки қўлнинг юқори (танадан ажратилмайдиган) қисми билан ўйинчига жисмоний таъсир кўрсатиш.
"Салқинланиш" учун танаффус — ўйинчиларнинг саломатлиги хақида кайғуриш мақсадида маълум иқлим шароитларида (юқори намлик ва ҳарорат) тана ҳароратини пасайтириш учун "салқинланиш учун танаффус" (бир ярим дақиқадан - уч дақиқагача)га мусобақалар регламенти рухсат бериши мумкин; у “ичимлик ичиш учун танаффус”дан фарқ қилади.
D
Deceive
Муғомбирлик - ўйинчи ва/ёки унинг жамоасига устунлик берадиган, ҳакамни нотўғри қарор/интизомий чора қўллашга олиб келадиган, чалғитувчи/алдовчи хатти-ҳаракат.
Deliberate
Атайин — ўйинчи кўзлаган/содир этишни истаган ҳаракат; бу рефлекс эмас ёки касддан қилинмаган реакция.
Direct free kick
Жарима зарбаси - оёк билан зарба бериб, рақиб дарвозасига бевосита, тўпга бошқа ўйинчининг тегишисиз гол уриш мумкин бўлган зарба.
Discretion
Фикр - ҳакам ёки учрашувнинг бошқа расмий шахси томонидан қарор қабул қилишда мулохаза юритиш.
Dissent
Норозилик - учрашувнинг расмий шахси қарорига ошқора эътироз ёки норозилик билдириш (сўз билан ва/ёки жисмонан); огохлантириш (сариқ карточка) билан жазоланади.
Distract
Чалғитиш - халақит бериш, чалкаштириш ёки диккатини бўлиш (одатда ғирромлик билан)
"Drinks" break
Ичимлик ичиш учун танаффус — ўйинчиларнинг организмидаги сувсизликнинг олдини олиш учун “ичимлик ичиш учун танаффус"га (бир дақиқагача)га мусобақалар регламенти рухсат бериши мумкин; у “салқинланиш учун танаффус”дан фарқ қилади.
Dropped ball
Do'stlaringiz bilan baham: |