Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судига


Download 54.03 Kb.
Pdf ko'rish
Sana07.11.2023
Hajmi54.03 Kb.
#1753740
Bog'liq
Untitled.FR12



2023 йил 25 октябр
Жиноят 
ишлари 
бўйича 
Бувайда туман судига
Фуқаро Қодиров Юунусжон 
Муҳамаджоновичдан
Манзил: Бувайда тумани Янги 
қўрган қишлоғи.
Тел 91 699 19 58
Шикоят
Мен Қодиров Юунусжон Муҳамаджонович 1969 йилда Бувайда 
туманида туғилганман.
Бувайда тумани Янги қўрғон қишлоғида яшайман.
2023 йилнинг 17 октябр куни ЯА23698852558-рақамли Жарима 
солиш тўғрисидаги қарор менинг номимда бўлган Cobalt русумли
40J396QA давлат рақам белгили транспорт воситасида 70 км/с тезлик 
чегараланган жойда 84 км/с (84-5=79 км/с) км/с тезликда ҳаракатланиб 
келганлигим ва бу билан ЎзР МЖтКнинг 1283 моддаси 1-қисмида назарда 
тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганим учун чиқарилган.
Мен Тошкент вилояти Юкоричирчиктумани ИИБ ЙҲХБ инспектори 
Байменов Абдували Абдуганиевич томонидан чиқарилган юқоридаги 
қарордан норозиман.
Чунки, мени тезлигим "Multiradar CD" воситаси орқали аниқланган 
бўлиб, ушбу восита "мобил комплекс” ҳисобланади.
Шу сабабли, ушбу восита орқали аниқланган қоидабузарликни УзР 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2018 
йил 
975-сонли 
қарори 
билан 
тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати 
қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан 
фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бобида кўрсатилган 
"Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ 
ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб
қоидаларни бузган хайдовчиларни таништириши, унинг талаби билан 
мосламанинг 
сертификати 
(нусхаси]ни 
кўрсатиши 
лозимлиги, 
шунингдек, мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган 
баённомалар юридик кучга эга бўлмаслиги ва хуқуқий оқибатлар 
келтириб чиқармаслиги” ҳақидаги талаблар асосида амалга оширилиши 
лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ 
инспектори Байменов Абдували Абдуганиевич томонидан чиқарилган 
юқоридаги 2023 йилнинг 17 октябр куни ЯА23698852558-сонли жарима


солиш тўғрисидаги қарорни ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига 
асосан тугатишингизни сўрайман.
Ушбу аризамни менинг иштирокимсиз МЖтКнинг 304-моддаси 
иккинчи қисми бўйича транспорт воситаси рўйхатдан ўтган худуд яъни 
жиноят 
ишлари 
бўйича 
Бувайда туман 
судида 
кўриб 
чиқиб, 
қаноатлантиришингизни сўрайман.
Фуқаро
Ю.Қодиров
25.10.2023Й.
Илова:__варақда.

Download 54.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling