Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти кассация судлов хайъятига


Download 101.5 Kb.
bet3/10
Sana01.11.2023
Hajmi101.5 Kb.
#1738131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MUZAFFAR 11

Бундан кўриниб турибдики, суднинг ҳукмига кўра, эрим А.Тайлаков бир вақтнинг ўзида ҳам мансабдор шахс ҳисобланади, бир вақтнинг ўзида ҳам мансабдор шахс ҳисобланмайди. Буни нима деб тушуниш мумкин?
2.Суд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
11 октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35-сон қарорининг 21-бандида “Хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК168-моддаси учинчи қисми "в" банди) учун жавобгарлик мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фақат алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун фойдаланиб, ўзганинг мулкини ёки унга бўлган хуқуқни қўлга киритиш мақсадида ўз ҳизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширган ҳоллардагина вужудга келади, шу сабабли эрим А.Тайлаковнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан тўлиқ қамраб олинади, чунки бу модда диспозициясида, хизмат мавқеидан фойдаланиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Х.Абдурахмоновнинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритган” - деб ўйлаб нотўғри хулосага келган
ва эрим А.Тайлаковни юқоридаги модда билан асоссиз равишда айблаб, яна жиддий хатога йўл қўйган.
Чунки, мазкур Пленум қарорининг 21-бандида “Хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168-моддаси учинчи қисми "в" банди) учун жавобгарлик мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан ва ҳакозо... деб қайд этилган.
Ваҳоланки, суд ўз ҳукмида эрим А.Тайлаковни мансабдор шахс эмас деб топиб, унинг ҳаракатларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
206-моддаси 1-қисмини айбловдан чиқариб, тўғри хулосага келган бўлса-да, ЖК 168-моддаси учинчи қисми "в" бандини қолдириб, қўпол хатога йўл қўйган.
Ушбу ҳолат эса давлат айбловчиси, апелляция ва кассация инстанция судининг эътиборидан ҳам четда қолди.
3. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2017 йил 11 октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35-сон қарорининг 8-бандида “Агар шахс ўз зиммасига олган мажбуриятларини уни ижро этиш жараёнида айрим объектив сабабларга кўра (масалан, мулкий ночорлиги, шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, оғир касаллиги, фавқулодда ҳолат туфайли) бажара олмаса ёки ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан қасд мавжудлигини исботлашнинг имкони бўлмаса, бундай ҳолатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низо сифатида баҳоланиб, фуқаролик, иқтисодий суд иши юритуви тартибида ҳал этилади”- деб кўрсатилган бўлса-да, давлат айбловчиси, биринчи, апелляция ва кассация инстанция судлари ушбу талабларга амал қилмади.
4. Мазкур Пленум қарорининг 9-бандида “Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномаларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик ҳам, бундай ҳолда ўзгалар мулкини эгаллашда ҳуқуққа хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки мулк битим, шартнома бўйича бир тарафдан иккинчи тарафга, жумладан тарафлар учун ўзаро моддий манфаатни назарда тутувчи муайян шартлар билан берилади. Агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ХПК 15-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ишлари бўйича суд ёки иқтисодий суд томонидан тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд”- деб кўрсатилган бўлса-да, давлат айбловчиси, биринчи, апелляция ва кассация инстанция судлари ушбу талабларга амал қилмади..

Download 101.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling