Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти кассация судлов хайъятига
Download 101.5 Kb.
|
MUZAFFAR 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Минг афсуски
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Шахсий таркиб бўйича Махсус инспекция ҳамда Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши фаолияти
Кўриниб турибдики, турмуш ўртоғим А.Тайлаковни аслида содир этмаган бундай қилмишларини ғараз ва паст ниятларда гувоҳ Х.Абдерахмановни фараз ва тахминлардан иборат ёлғон кўрсатмалари асосида бўйнига айблов қўйиш йўлини ишлаб чиқиб, асоссиз равишда ҳукм қилинишига адолатсиз судлар орқали эришди.
16.Минг афсуски, хизмат самарадорлигини ошириш борасида эришилаётган ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, Департамент ва прокуратура идоралари ва судларнинг айрим ходимлари томонидан йўл қўйилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар бутун тизим ҳақидаги салбий тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда. Хизмат қонунчилигининг бузилишига йўл қўяётган уқувсиз ва нопок ходимларларни ўз вақтида аниқлаш, уларга тегишли тартибда интизомий жазо чоралари кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Шахсий таркиб бўйича Махсус инспекция ҳамда Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши фаолияти йўлга қўйилган. Юқоридаги каби қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат текшируви ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Янада қизиғи, турмуш ўртоғим А.Тайлаков Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича кассация судлов ҳайъатининг 03.11.2022 йилдаги ажримидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосарига ишни такроран кассация тартибида қайта кўриш тўғрисида 2022 йил ноябрь ойида шикоят йўллаган эди. Афсуски, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари ёки судьялари турмуш ўртоғим А.Тайлаковга нисбатан юритилган жиноят ишини қонунда кўрсатилган 2 (икки) ой давомида чақиртириб, ўрганиб чиқиб ўринбосар қабулига чақиртириши ва у билан суҳбат ўтказилиши ёки натижаси юзасидан жавоб хати юбориши мумкин бўлсада, жорий йилнинг 16 март кунига қадар, яъни шикоят топширилган кундан бугунги кунга қадар 4 (тўрт) ой ўтган бўлсада, ҳанузгача мазкур жиноят иши чақиртирилмаган ва ўрганилмаган. Ачинарлиси, турмуш ўртоғим А.Тайлаков суриштириб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қабулхонасига борганда, унга “мазкур жиноят иши 2023 йил 18 февралда Олий судга ўрганиш учун келди” деб айтганлиги, бунга қадар эса жиноят иши Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокурори томонидан олинганлиги ва оқлов учун ҳаракат қилаётган А.Тайлаковнинг келгусида оқланиб кетмаслиги (қолмаслиги) учун, акс ҳолда жиноят иши оқлов ҳукми билан тугатилса, прокуратура ходимлари жазоланишидан қўрқиб, эрим А.Тайлаковни прокуратура қайта чақиртириб, асоссиз равишда унга янгитдан жиноят иши қўзғатиб, уни асоссиз равишда қайта қамоққа олди. Download 101.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling