Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
278-модда. Ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок
этишга жалб қилиш Ариза берувчи фуқаровий даъвогар деб эътироф этилгач ва айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши тўғрисидаги масала қўйилган шахснинг қилмишлари оқибатида етказилган зиён учун қонунга кўра бошқа шахслар мулкий жавобгар эканлиги аниқлангач, тегишли фуқарони ёки юридик шахсни ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарор ёки ажрим фуқаровий жавобгарга ёки унинг вакилига эълон қилинади. Бунда уларга ушбу Кодекснинг 59 ва 63-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилади. 1. Жиноий қилмиш натижасида зиён келтирилган айбланувчи ёки айбланувчининг хатти-ҳаракатлари учун ёхуд ақли норасо шахснинг қилмишлари учун масъул шахс қонунда белгиланган ҳолларда ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилинади. Иш бўйича фуқаровий жавобгар тариқасида фуқаролар ҳам, шунингдек, юридик шахслар ҳам жалб қилиниши мумкин. 2. Ишда фуқаровий даъвогар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса, - ажримчиқариши керак. Бундай хулосага келиш учун эса, ариза берувчи фуқаровийдаъвогар деб эътироф этилган ва айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши тўғрисидаги масала қўйилган шахснинг қилмишлари оқибатида етказилган зиён учун қонунга кўра бошқа шахслар мулкий жавобгар эканлиги аниқланган бўлиши лозим. Қарор ёки ажримнинг нусхаси фуқаровий жаъвобгарга ёки унинг вакилига эълон қилиниши, улар қарор ёки ажрим билан танишиб чиққанларидан кейин уни имзолаб, тегишли санани ёзиб қўйишлари керак, шундан кейин уларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши зарур (ЖПК 59,63-моддалари шарҳига қаранг). 3. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийлари ҳамда ЖПКнинг 58-моддасига биноан, фуқаровий жавобгар тариқасида ишга жалб этилган корхона, муассаса ва ташкилотлар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмаса, жиноий ҳаракат натижасида етказилган моддий зарар учун жавобгар бўладилар. 4. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар етказилган зарар учун умумий асосларда мустақил жавобгар бўладилар. Вояга етмаганнинг зарарни қоплаш учун етарли мол-мулки ва бошқа даромад манбалари бўлмаган ҳолларда етказилган зарар ёки унинг етишмаган қисми шу шахснинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан тўланиши лозим. Вояга етмаган шахснинг жинояти натижасида етказилган зарарни қоплаш мажбурияти ота-онасининг ҳар иккаласига юклатилиши мумкин(ЎзР Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги ”Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида”ги 21-қарори, 3-банди). 5. Жиноий қилмиш оқибатида келтирилган моддий ёки маънавий зиён учун моддий жавобгарлик, агарда бошқа жавобгар шахс мавжуд бўлмаса, айбланувчи зиммасига юклатилади. Фуқаровий жавобгарга келтирилган зиён учунмоддий жавобгарлик эълон қилинган айблов тасдиқланган тақдирда, фуқаровий даъво қаноатлантирилиши шарт. 6. Фуқаровий жавобгар айбланувчи ва унинг ҳимоячиси ҳолатига яқин бўлиб, жиноят процессида алоҳида мустақил процессуал ҳаракатлар қилишга ҳақли. 7. Айбланувчи фуқаровий жавобгарнинг процессуал ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларидан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. 8.Фуқаровий жавобгар гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling