Жиноят-процессуал кодексига


Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар турли даражадаги суд


Download 0.79 Mb.
bet319/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар турли даражадаги суд­ларнинг судловига тегишли бир неча жиноятни содир этишда айбланган бўлса, бундай ишлар юқори суд томони­дан кўрилади.
Башарти иш бўйича бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айблансалар ва бу шахслардан лоақал бири ёки жиноятлардан бири ҳақидаги иш ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлса, барча жиноятлар ва барча шахсларга доир иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.

1. Бир неча шахс турли ҳудудларда жиноят содир этганликда ёки бир шахс бир неча жиноятларни турли ҳудудларда содир этганликда айблансалар, агар бу жиноятлар бир хил даражадаги судларга тегишли бўлса ёки бир неча суднинг судловига тегишли бўлса, жиноят иши қайси ҳудуддаги тергов органи томонидан тамомланган бўлса, ўша ҳудуд суди томонидан мазмунан кўриб, ҳал қилинади.


2. Бир шахс ёки бир неча шахслар турли даражадаги суднинг судловига тегишли бўлган бир неча жиноятни содир этганликда айбланган бўлсалар, бундай ишни юқори суд биринчи инстанция тариқасида мазмунан кўриб ҳал қилади.
3. Бир шахс ёки бир неча шахслар бир неча жиноятларни содир этиб, шундан бири ҳарбий шахс бўлса ёки жинояти ҳар­бий суднинг судловига тегишли бўлса, бундай жиноят ишини ҳарбийсуд мазмунан кўриб ҳал қилади.


393-модда. Жиноят ишининг судловга тегишлилигига
кўра ўтказилиши


Жиноят иши тўла, холисона ва ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида ишни бир суддан бошқа судга юқори суд раиси қарори билан ўтказиш мумкин.
Ишни бошқа вилоятдаги ёки Қорақалпоғистон Республи­касидаги судга ўтказиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси томонидан ҳал этилади.
Башарти судья жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида иш мазкур суднинг судловига тегишли эмаслигини аниқласа, ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ишнинг ўтказилишига фақат иш суд мажлисида кўрила бошлангунга қадар йўл қўйилади.
Иш шу даражадаги бошқа суднинг судловига тегишли экани суд мажлисида маълум бўлиб қолса, ишнинг ҳолатларини тўла текширишга зарар етказмайдиган бўлса, суд ишни кўришни давом эттираверади, акс ҳолда суд ишни судловга тегишлилигига кўра бошқа судга юбориб, бу ҳақда ажрим чиқаради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling