Жиноят-процессуал кодексига


Суд ўз мажлисида ишнинг юқори суд ёки ҳарбий суд судловига тегишлилигини аниқлагач, уни тегишли судга юбориб, бу хусусда ажрим чиқаради


Download 0.79 Mb.
bet320/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Суд ўз мажлисида ишнинг юқори суд ёки ҳарбий суд судловига тегишлилигини аниқлагач, уни тегишли судга юбориб, бу хусусда ажрим чиқаради.
Юқори суднинг суд мажлисида кўрила бошланган ишни қуйи судга юборишга йўл қўйилмайди.

1.Судловлик масаласида мунозара қилишга йўл қўйилмади. Агар бирор англашилмовчилик бўлса, фақат юқори суднинграиси ўз қарори билан бундай масалани ҳал қилади.


2. Жиноят ишини мазмунан кўриш учун вилоятдан вилоятга ёки Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг судловига ўтказиш лозим бўлса, ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг қарорига кўра ҳал этилади.
3. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш чоғида судья албатта судловликнинг мазмунан, ҳудудий ва шахсига кўра тегишлилигига эътибор бериши ва муаммо юз берса, ўз ажрими билан масалани ижобий ҳал қилиши керак.
4. Суд муҳокамасида иш бир хил даражадаги бошқа судга тегишли эканлиги аниқланса, лекин иш ҳолатларини тўла, ҳар томонлама ва холисона мазмунан кўришга зарар етмаса, суд мажлиси давом эттирилади, агар суд иш ҳолатларига таъсир этади деб ҳисобласа, ишни тегишлилигига кўра бошқа судга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.
5. Ҳар қандай холда ҳам қуйи суд юқори судга ҳамда ҳарбий судга тегишли жиноят ишини кўришгаҳақли эмас.
6. Юқори суд ўзи кўра бошлаган қуйи судга тегишли жиноят ишини кўришда давом этиши ва ҳар қандай ҳолда ҳам жиноят ишини қуйи судга юборишга ҳақли эмас.


394-модда. Судловга тегишлилик хусусида тортишувга
йўл қўйилмаслиги


Судловга тегишлилик хусусида судлар ўртасида баҳс бўлишига йўл қўйилмайди. Ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда бир суддан бошқа судга юборилган жиноят иши албатта кўриб чиқиш учун қабул қилиниши лозим.

Судловга тегишлилик хусусида баҳс мунозарага ёки тортишувга йўл қўйилмайди.. Биринчидан, сансалорлик суд муҳокамасини муддатига таъсир қилади; иккинчидан, юқори суд масалани қандай ҳал қилган бўлса, қуйи судлар унинг талабларига сўзсиз амал қилишлари, қарорларини бажаришлари шарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling